Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар


Download 0.51 Mb.
bet1/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1376063
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Iskandar

ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETI PEDAGOGIKA FAKULTETI MILLIY ISTIQLOL G’OYASI HUQUQ VA MANAVIYAT ASOSLARI TALUM YO’NALISHI 3-KURS ,,B’’ GURUH TALABASI QO’CHQAROV ISKANDARNING MAMURIY MEHNAT HUQUQI FANIDAN





BAJARDI----------------------------------------------------------- QO’CHQAROV I

TEKSHIRDI-------------------------------------------------------KARIMOV E








Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакил, адвокат, гувоҳ, эксперт ва таржимон қатнашади.


Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, изоҳ беришга, далиллар келтиришга, илтимос қилишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, иш юритилаётган тилни билмаган тақдирда ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят беришга ҳақли. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахс ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига биноан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Ҳуқуқбузарни ички ишлар органи ёки туман (шаҳар) судьяси чақирса-ю, у келишдан бўйин товласа, мазкур шахсни ички ишлар органи мажбуран олиб келиши мумкин.
Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Жабрланувчи – маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар кўрган шахс. Жабрланувчи ишга оид барча материаллар билан танишиб чиқиш, илтимослар қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Жабрланувчи, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 298-моддасига мувофиқ, гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling