Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқариладиган қарор ва унинг турлари


Download 0.51 Mb.
bet4/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1376063
1   2   3   4   5
Bog'liq
Iskandar

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқариладиган қарор ва унинг турлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан орган (мансабдор шахс) шу иш юзасидан қарор қабул қилади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади: қарор чиқарган орган (мансабдор шахснинг) номи, ишни кўриб чиқиш вақти; иши кўриб чиқилаётган шахсга доир маълумотлар; ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатларнинг баёни; содир қилинган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 242-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи бандларида кўрсатилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан жазо бериш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида етказилган мулкий зарарни айбдордан ундириб олиш масаласи ҳам ҳал қилинадиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддатлари ва тартиби ҳам кўрсатилиши лозим. Бундан ташқари, иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар масаласи ҳам ҳал қилинган бўлиши керак. Коллегиал органнинг қарори мажлисда ҳозир бўлган шу коллегиал орган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорни шу ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс, коллегиал органнинг қарорини эса мажлисда раислик қилувчи ва котиб имзолайдилар (МЖТК 309-моддаси).
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим ҳолларда ундириб олиш чорасини қўллаш ҳақида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага тегишлича ёзиб қўйилади ёхуд бу қарор белгиланган усулда расмийлаштирилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан орган маъмурий жазо бериш ёки ишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ишни тугатиш тўғрисидаги қарор оғзаки огоҳлантириш эълон қилинганда, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда чиқарилади.
Иш кўриб чиқилганидан кейин қабул қилинган қарор дарҳол эълон қилиниши керак. Қарорнинг нусхаси уч кунлик муҳлат ичида қарор тааллуқли бўлган шахсга топширилади ёки жўнатилади, шунингдек, жабрланувчининг илтимосига кўра унга ҳам юборилади. Қарорнинг нусхаси тилхат олиб топширилади. Қарорнинг нусхаси жўнатилганда бу ҳақда иш материаллари тикилган йиғмажилдга ёзиб қўйилади.
Божхона қоидаларини бузиш ва контрабанда тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси шу қарор тааллуқли бўлган шахсга Божхона кодексида белгиланган тартибда топширилади.
Ўқотар қуроллар, шунингдек, ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахслар хусусида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-моддаси ва 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларнинг нусхаси ахборот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга ҳамда мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун (МЖТКнинг 312-моддасига кўра) ички ишлар органига юборилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61, 131, 140, 183, 233, 237-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга жазо бериш тўғрисидаги маълумотлар борасида шу ҳуқуқбузарлар ишлаб, ўқиб ёки яшаб турган жойга хабар қилади.
Ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш чоғида мазкур сабаб ва шарт-шароитларни йўқотиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги таклифларни тегишли корхона, муассаса ва ташкилот ҳамда мансабдор шахсларга ҳавола этади. Мазкур ташкилот ва мансабдор шахслар шундай таклиф тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар ҳақида маълум қилишлари керак (МЖТКнинг 313-моддаси).
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор юзасидан ҳуқуқбузар, шунингдек, жабрланувчи шикоят бериши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича чиқарилган қарор юзасидан – юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки маъмурий ишлар бўйича судьяга, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори хусусида эса – туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят қилиниши мумкин. Қонунда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича қарор чиқарган орган (мансабдор шахс)га юборилади ва бу орада уч сутка муддат ичида шикоят кўриб чиқилиб, сўнг йиғмажилди билан бирга қайтарилади. Маъмурий жазо бериш тўғрисидаги қарор бўйича шикоят берган шахсдан давлат божи олинмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича чиқарилган қарор устидан ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шикоят берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган тақдирда, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ, бу муддат шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича чиқарилган қарор юзасидан прокурор протест билдириш ҳуқуқига эга.
Белгиланган муддатда шикоят берилиши маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг ижросини шу шикоят кўриб чиқилгунча тўхтатиб туради, маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустасно. Прокурорнинг эътирози бўйича, қарорнинг ижроси шу протест кўриб чиқилгунига қадар тўхтатиб турилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича чиқарилган қарор юзасидан билдирилган протест ва шикоят, агар қонунларда бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилиши, шу қарорнинг қанчалик қонуний ва асосли эканлиги текширилиши лозим. Тегишли орган (мансабдор шахс) шикоят ёки протестни кўриб чиқиб, қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади: 1) чиқарилган қарорни ўзгартирмайди, шикоят ёки протестни қаноатлантирмайди; 2) чиқарилган қарорни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади; 3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни кўришни тўхтатади; 4) жазо чорасини ўзгартиради, лекин бунда жазо чораси кучайтирилиши мумкин эмас.
Чиқарилган қарор мазкур ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинганлиги аниқланган тақдирда бундай қарор бекор қилиниб, иш ваколатли орган (мансабдор шахс) кўриб чиқиши учун юборилиши лозим. Шикоят ва протест бўйича ҳал қилув қарорининг нусхаси ушбу қарор тегишли бўлган шахсга уч кунлик муддат ичида, жабрланувчига эса унинг илтимосига биноан юборилади.
Шикоятни кўриб чиқиш натижасида чиқарилган ҳал қилув қарорига прокурор протест билдириши мумкин. Бундай протест мазкур қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс)га берилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тўхтатиш шарти билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларининг, ҳақ тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган буюмларнинг қайтариб берилишига, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларнинг бекор қилинишига сабаб бўлади. Буюмни қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати қайтарилади. Фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзида маъмурий жазо чорасини ғайриқонуний равишда қўллаш натижасида келтирилган зарарнинг ўрни қонунларда белгиланган тартибда қопланади (МЖТКнинг 324-моддаси).



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling