Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби


Download 0.51 Mb.
bet3/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1376063
1   2   3   4   5
Bog'liq
Iskandar

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун тайёрлашда тегишли орган (мансабдор шахс) қуйидаги масалаларни ҳал этиши лозим:
1) мазкур ишни кўриб чиқиш унинг ҳуқуқий доирасига кирадими?
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилганми?
3) ишни кўришда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинганми?
4) зарур қўшимча материаллар сўраб олинганми?
5) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, унинг қонуний вакиллари, адвокат қилган илтимослар ҳал этилиши керакми?
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бундай ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилиши керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 119, 125–136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситаларини ҳисобга олиш жойида ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 187-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилади. Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар эса ишни ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни бошқа жойда кўриб чиқиш қонунда назарда тутилган бўлиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мазкур ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб, ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176, 180, 181, 183, 184, 194-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар – бир сутка мобайнида; 151, 164, 201, 202, 203 ва 205-моддаларда назарда тутилган ишлар – уч сутка мобайнида; 61-моддада назарда тутилган ишлар – беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 306-моддасига мувофиқ, шу ишни кўрувчи коллегиал органнинг таркибини эълон қилиш ёки бунга ваколатли мансабдор шахсни таништиришдан бошланади. Ишни кўриб чиқувчи коллегиал органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб эшиттиради. Мажлисда қатнашувчи шахслар ахбороти тингланади, келтирилган далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар ҳал этилади. Ишни кўриб чиқишда прокурор қатнашган тақдирда унинг хулосаси тингланади.
Маъмурий ишларни кўриб чиқиш чоғида тегишли орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланаётган шахснинг айбдор ёки айбдор эмаслигини, у маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни энгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларнинг бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек, ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаб чиқиши лозим (МЖТКнинг 307-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2000 йил 15 сентябрь қарорига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда мансабдор шахс, суриштирув органи ва судьялар МЖТКнинг 307-моддасида санаб ўтилган ҳолатлар билан бирга ҳуқуқбузарнинг шахси ва ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни ҳар томонлама ва синчковлик билан аниқлашлари шарт.
Ҳуқуқбузарликнинг содир этилган-этилмаганлиги ва бунда шахснинг айбдор ёки айбдор эмаслиги масаласини муҳокама қилишда судья тақдим қилинган ҳужжатлар билан чекланмасдан, заруратга қараб қўшимча далиллар талаб қилиши, ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган мансабдор шахс, жабрланувчи ва гувоҳларни чақириши, экспертизалар тайинлаши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг кўриб чиқилиши ҳақида тегишли орган баённома тузади. Бу баённомада қуйидагилар кўрсатилади: 1) мажлис бўлган сана ва жой; 2) ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби; 3) кўрилаётган ишнинг мазмуни; 4) ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги; 5) ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг изоҳлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларнинг натижалари; 6) ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар; 7) қабул қилинган қарорни эълон қилиш тўғрисидаги маълумотлар, бу хусусда шикоят бериш тартиби ва муддатларининг тушунтирилганлиги ва ҳ.к. Тегишли орган мажлисининг баённомасини мажлисга раислик қилувчи, котиб ва ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс имзолайдилар.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling