Хонанинг ортиб қолган жойига юртимиздан чиққан буюк аждодларимиз суратлари билан безатилиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишлари билан боғлиқ маълумотлар, ўтган давр мобайнида мазкур йўналишда эришилган ютуқлар ҳамда бошқа давлат дастурлари тўғрисидаги материаллар акс этиши муҳим.
“Маънавият ва маърифат хонаси” ўртасида думалоқ стол ва ташкилотнинг энг камида ярим жамоаси сонига тенг стул жойлаштирилади.
“Маънавият ва маърифат хонаси” компьютер жамланмаси, факс телефон, интернет, проектор билан жиҳозланиши лозим. Бундан ташқари, ушбу хонада йирик экранли телевизор ҳамда масофавий алоқа ўрнатишга мўлжалланган камера ўрнатилиши ҳам тавсия этилади. Бу турли мақсадлардаги видеоўқувлар, ҳамкорлик йиғилишлари ўтказилиши учун зарур.
Ушбу китоб жавонидан меъёрий ҳужжатлар папкалари:
- Президент Фармонлари, Қарор ва Фармойишлари.
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, йиғилиш баёнлари ва уларнинг ижроси.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги №ПҚ-3160-сонли қарори ва унинг ижросига оид ҳужжатлар.
- Маънаий-маърифий ҳамкорлик шатрнома, режалари ва уларнинг ижроси.
- Ташкилотнинг маънавий-маърифий режаси ва унинг ижроси.
- Ташкилотда ёшлар билан ишлаш режаси ва унинг ижроси.
- Маънавий-маърифий таклифлар) учун ўрин ажратилади.
“Маънавият ва маърифат хонаси”да жойлашган ўртадаги китоб жавони тепа қисмида Республика Маънавият ва маърифат маркази рамз (логотип)и акс этиши керак.
“Маънавият ва маърифат хонаси” ташқарисига – кириш эшигига яқин жойга “Маънавият янгиликлари” номли пештахта илинади. Унда энг сўнгги, кунлик янгиликлар, янги нашр этилган китоблар ҳақидаги маълумотлар жойлаб борилади. Хабарлар мунтазам янгиланади.
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ
Эътиборингиз учун раҳмат! Тарғибот ишларини методик таъминлаш бўлими
Do'stlaringiz bilan baham: |