Маънавият ва маърифат кенгашининг йигилиш б а ё н и №15 19 оп


Маънавият ва маърифат кенгашининг йигилиш


Download 53.95 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi53.95 Kb.
#1537447
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
маънавият

Маънавият ва маърифат кенгашининг йигилиш
Б А Ё Н И № 19
19 ОП 12.05.,2023 йил
Раислик қилувчи. 19 ОП C.Нуруллаева
Иштирок этдилар. 19- ОП маънавият ва маърифат кенгаши аъзолар
К У Н Т А Р Т И Б И.
9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Э Ш И Т И Л Д И
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини улуғлаш мақсадида: Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари авлодлар учун муқаддас хотира ва одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда. Бугунги тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттириш — тинчликни буюк неъмат деб биладиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.Бутун дунёда миллионлаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши башарият тарихидаги энг даҳшатли, қонли қирғин бўлганини, орадан қанча йиллар ўтсада, эзгу ниятли дунё аҳли ҳеч қачон унутмайди. Жанг майдонларида фашизмга қарши мардона курашган 2 миллионга яқин ўзбекистонликларнинг 500 мингдан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз асло ёдидан чиқармайди.Кўпмиллатли тинчликсевар Ўзбекистон халқи учун фашизм устидан ғалаба қозонилган 9 май санаси аввало Хотира ва қадрлаш куни сифатида азиз ва мўътабардир. Биз учун хотира инсоннинг инсонлигини англатадиган тушунча, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турадиган буюк руҳий-маънавий қудратдир. Эл-юрт тинчлиги ва озодлиги учун курашган мард ва жасур инсонлар хотирасини ёд этиш орқали биз Ватан учун жонини фидо этган қаҳрамон ота-боболаримизнинг номларини шарафлаш, уларга юксак ҳурмат кўрсатишни тушунамиз.Бугунги кунда амалга оширилаётган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида «Инсон қадрини улуғлаш» ғояси асосий ўрин эгаллайди. Ушбу тамойил ҳам хотира ва қадрлаш тушунчаси билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, халқимизнинг азалий эзгу орзу-интилишларига тўла жавоб беради

Юкоридаги фикр мулохазаларга асосан йигилиш



Download 53.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling