Манбалар. Инсоният томонидан яратилган манбалар. Режа: Радиациянинг табиий манбалари. Радон, ер радиацияси, ер тагидаги манбалар
клетчатка бўлган маҳсулотлар (дағал нон, тариқ, гречка, перловка ва овес бўтқалар, карам, лавлаги, сабзи), лен, крапива, ревень
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
2-амалий
клетчатка бўлган маҳсулотлар (дағал нон, тариқ, гречка, перловка ва
овес бўтқалар, карам, лавлаги, сабзи), лен, крапива, ревень дамламаларини истеъмол қилиш; радионуклидларни пектинлар билан боғлаш, яъни шарбатлар, морс, компот ичиш, олма, шафтоли, крижовник, клюква, ўрик, олхўри, қора смородина, қулупнай, олча, гилос, қовун, цитрус мевалар, зефир, джем, мармелар ейиш керак. Таркибида оқсиллар бўлган маҳсулотлар, ўсимлик мойлари, балиқ, ёнғоқлар (айниқса грек ёнғоғи), қовоқ, кунгабоқар уруғи радиопротектор (лот. protector – ҳимоя қиладиган, тўсадиган), яъни организмнинг ионловчи нурланишлар таъсирига чидамлилигини оширадиган хусусиятларга эгадир. Атом портлашлари ва авариялар вақтида атмосферага йод (131 I) хавфи бўлганда, йод изотопии зарарли таъсирини бартараф қилиш учун аҳоли орасида калий йодид (катталарга 130 мг, болаларга 65 мг бита қабулда) дозада йод профилактикаси ўтказилади. 1896–йилда А.Беккерель томонидан уран ( U 238 92 ) элементининг радиоактивлик хоссаси (α–, β– ва γ–нурланиш) аниқланган ва бу кашфиёт табиий радиоактивлик ҳодисасининг ўрганилиши тарихининг бошланиши ҳисобланади. (1867–1934)йилларда радиоактив – Rd 226 88 ва Po 209 84 элементларини кашф қилишган. Мария Склодовская Кюри Пьер Кюри билан биргаликда радий ( Rd 226 88 ) ва полоний ( Po 209 84 ) радиоактив элементларини кашф қилган (1998). 1934–йилда Ирен Кюри ва Фредерик Жолио–Кюри томонидан ядро реакцияси давомида P 30 15 изотопи аниқланди. Жарроҳ Жон МАКИНТАЙР томонидан (Глазго ш.) тиббиёт муассасасида дунёда биринчи рентгенологик бўлим ташкил қилинган ва беморлар буйрагида йиғилган «тош» аниқланган. 1897–йилда Ж.Макинтайр бақа оёқларининг ҳаракатланишини, одам юраги функциясини, шунингдек одам овқат ҳазм қилиш тизимида висмутнинг сўрилиш жараёнини рентген нурланиши ёрдамида ўрганган. Ҳозирги вақтда бу усул «рентгеноскопия» деб номланади ва овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик айириш тизими функциясини ўрганиш мақсадида фойдаланилади. Тиббий статистика маълумотларига кўра, биргина Англияда 2013–йилда 1300 000 дан ортиқ рентгеноскопик таҳлиллар амалга оширилганлиги қайд қилинади. 1896–йилда биринчи марта подполковник Жузеппе Альваро (Италия) жангда ярадор бўлган ҳарбий аскар елкасида ўқнинг жойлашиш ҳолатини аниқлаш учун рентген аппаратидан фойдаланган. 1897–йилда Афғонистон ва Хиндистон ўртасидаги ҳарбий юришлар давомида Англиялик майор Уолтер Бивор жанг майдонида 200 дан ортиқ рентген тасвирларини олган, жумладан генерал Вудхаус оёғида жойлашган ўқни аниқлаган ва рентген аппаратининг ҳарбий жарроҳлик мақсадларда фойдаланиш самарадорлигини қайд қилган... Дастлаб, радиацион нурланиш тиббиёт амалиётида стрессга қарши, ҳуснбузарларни йўқотиш, импотенция (жинсий ожизлик) ва саратон ўсмаларини даволаш мақсадларида синовдан ўтказилган. Ҳатто, айрим гўзаллик салонларида юз терисида туклар ўсмаслиги учун радиацион нур ёрдамида ишлов берилган, шунингдек стериллаш мақсадларида тиш пастаси, шоколад, ичимлик суви радиацион нурланиш билан ишлов берилган! Тиббий амалиётда дастлабки тадқиқотларда радиацион нурланишдан фойдаланилганда соч тўкилиши кучайиши қайд қилинганлигига қарамасдан, рентген нурланиши ва радиациянинг одам организмига салбий таъсири ҳақида илмий асосланган маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Томас Эдисон билан биргаликда тадқиқотлар олиб борган Кларенс Далли камида 2 йил давомида радиацион нурланиш устида иш олиб борган ва оқибатда патологик ҳолат юзага келиши натижасида жарроҳлик йўли билан қўллари кесиб ташланган (ампутация), ўзи эса 1904–йилда радиацион саратон касаллигидан оламдан ўтган. Кимёвий элементларнинг радиоактивлик хоссаси ва радиацион нурланиш механизмларини ўрганиш билан шуғулланган кўпгина олимлар – жумладан, эр–хотин Пьер Кюри ва Мария Кюри–Склодовская Кюри, уларнинг қизи – Ирэн Кюри, куёви – Фредерик Жолио–Кюри, шунингдек Жон Холл–Эдвардс, Вильгельм Конрад Рентген радиацион нурланиш таъсирда юзага келган саратон касаллиги оқибатида оламдан ўтишган. Радиоактивлик ҳодисасининг механизмини ўрганган – Г.Е.Альберс–Шонберг, тиббиёт амалиётида рентген нурланишидан фойдаланиш тарихида С.В.Гольдберг (Россия), И.Бергонье (Франция) каби рентгенолог–радиотерапевт шифокорлар радиацион нурланиш оқибатида оламдан ўтишган. 1936–йилда Германияда (Гамбург ш.) Рентген институти ҳудудига махсус ёдгорлик ўрнатилган ва унда радиоактивлик ҳодисасини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганган ва нурланиш таъсирида оламдан ўтган 169 та олимнинг исми– фамилияси қайд қилинган. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling