Манбалар. Инсоният томонидан яратилган манбалар. Режа: Радиациянинг табиий манбалари. Радон, ер радиацияси, ер тагидаги манбалар
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
2-амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жузеппе Альваро
- Уолтер Бивор
Қизиқарли маълумотлар
Жарроҳ Жон МАКИНТАЙР томонидан (Глазго ш.) тиббиёт муассасасида дунёда биринчи рентгенологик бўлим ташкил қилинган ва беморлар буйрагида йиғилган «тош» аниқланган. 1897–йилда Ж.Макинтайр бақа оёқларининг ҳаракатланишини, одам юраги функциясини, шунингдек одам овқат ҳазм қилиш тизимида висмутнинг сўрилиш жараёнини рентген нурланиши ёрдамида ўрганган. Ҳозирги вақтда бу усул «рентгеноскопия» деб номланади ва овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик айириш тизими функциясини ўрганиш мақсадида фойдаланилади. Тиббий статистика маълумотларига кўра, биргина Англияда 2013–йилда 1300 000 дан ортиқ рентгеноскопик таҳлиллар амалга оширилганлиги қайд қилинади.. 1896–йилда биринчи марта подполковник Жузеппе Альваро (Италия) жангда ярадор бўлган ҳарбий аскар елкасида ўқнинг жойлашиш ҳолатини аниқлаш учун рентген аппаратидан фойдаланган. 1897–йилда Афғонистон ва Хиндистон ўртасидаги ҳарбий юришлар давомида Англиялик майор Уолтер Бивор жанг майдонида 200 дан ортиқ рентген тасвирларини олган, жумладан генерал Вудхаус оёғида жойлашган ўқни аниқлаган ва рентген аппаратининг ҳарбий жарроҳлик мақсадларда фойдаланиш самарадорлигини қайд қилган... Дастлаб, радиацион нурланиш тиббиёт амалиётида стрессга қарши, ҳуснбузарларни йўқотиш, импотенция (жинсий ожизлик) ва саратон ўсмаларини даволаш мақсадларида синовдан ўтказилган. Ҳатто, айрим гўзаллик салонларида юз терисида туклар ўсмаслиги учун радиацион нур ёрдамида ишлов берилган, шунингдек стериллаш мақсадларида тиш пастаси, шоколад, ичимлик суви радиацион нурланиш билан ишлов берилган!... 1920–1950 йилларга қадар оёқ кийимининг мижоз оёғида қулай жойлашишини текшириш мақсадида оёқ кийимлари сотишга мўлжалланган йирик савдо дўконларда рентген аппаратларидан кенг фойдаланилган. Ҳозирги вақтда амалга оширилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, дунё миқёсида ҳар ~18500 тадан битта ҳолатда ўсма касаллиги айнан, тиббий мақсадларда фойдаланилувчи рентген аппарати таъсирида келиб чиқиши қайд қилинган... Атом қурилмалари билан иш олиб борувчи ишчи–ходимларнинг иш фаолиятида ҳалокат юз берган вазиятдаги чегаравий рухсат этилган радиация нурланиши олиш доза қиймати йилига 250 мЗв га тенг ҳисобланади. Одам организми умри давомида (ўртача ~70 йил) 100–700 миллизиверт (мЗв) радиацион нурланиш олиши қайд қилинган (1 Зв = 1 Гр). 3 мЗв радиация нурланиш дозаси меъёрий радиация фони ҳисобланади 20 мЗв радиация нурланиш дозаси радиацион нурланиш ҳавфи юқори бўлган соҳаларда меҳнат қилувчи ишчи–ходимлар организмида қайд қилинади. 150 мЗв радиация нурланиш дозаси шароитида одам организмида онкологик касалликлар келиб чиқиш эҳтимоллиги даражаси ортади. Ер шарида табиий радиация фони шароитида йил давомида ҳар бир киши ўртача ~2,4 миллиЗиверт (мЗв) радиацион нурланиш олиши аниқланган. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling