Manbashunoslik masalalari
O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari
Download 259.63 Kb.
|
Документ Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari
O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari
“Tuhfat ul-xoniy” КАРМИНАГИЙ, Охунд мулла Муҳаммад Вафо (1685—1769) — тарихнавис олим. «Туҳфаи хоний» асарининг муаллифи. Асарни манғитлар сулоласи асосчисиМуҳаммад Раҳимхон топшириғига биноан тайёрлаган. Шуҳрат тахаллуси билан шеърлар ёзган. Қози Вафо номи билан ҳам машҳур бўлган. Баъзи тарихчилар (Мир Муҳаммад Амин Бухорий) нинг ёзишича, Карминагий Убайдуллахон саройида китобдор (кутубхоначи)лик қилган. Кейинчалик Абулфайзхон ҳамда Муҳаммад Раҳимхон даврида ҳам шу мансабда бўлган. “Tuhfat ul-xoniy”(“Xonning tuhfasi”) yoki “Tarix Rahimxoniy”(“(Muhammad) Rahimxon tarixi”) nomli asar Buxoro xonligining 1722-1782 yillar orasidagi ijtimoiy-siyosiy tarixini о‘z ichiga oladi. Uni tarixchi olim Muhammad Vafoyi Karminagiy (1685-1769 yy.) yaratgan. Tarixchining tо‘la nomi Mulla Muhammad Vafo ibn Muhammad Zohir Karminagiydir. U Buxoroning о‘qimishli va taniqli kishilaridan biridir. Karminagiy nisbasiga qaraganda, asli Buxoroning Karmana tumanidan bо‘lgan. “Ubaydullanoma” kitobining muallifi Mir Muhammad Amin Buxoriyning shuvohlik berishiga qaraganda, Muhammad Vafoyi Karminagiy Ashtarxoniylardan Ubaydullaxon saroyida kitobdor bо‘lib xizmat qilgan. Fikrimizcha, u Ubaydullaxondan keyin taxtga о‘tirgan Abulfayzxon davrida ham shu lavozimda turgan. Mulla Muhammad Vafo Karminagiy “qozi Vafo” nomi bilan ham mashhurdir. U qozilik lavozimiga yangi sulola-Mang‘itlar sulolasining asoschisi Muhammad Rahimxon (1753-1759 yy.) zamonida erishgan. Muhammad Vafo Karminagiy 1769 yili “Tuhfat ul-xoniy” nomli asarida faqat 1722-1768 yil voqealarini о‘z ichiga olgan qisminigina yozib ulgurgan, xalos. Uning davomini, ya’ni 1768-1782 yillar voqealarini bayon etuvchi qismini nasaflik domla Olimbek ibn Niyozqulibek yozgan. O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari Ўзбекистон ва жаҳон тарихчи олимлари «Марказий Осиё ҳақидаги ягона мукаммал асар» деб бир оғиздан тасдиқлаган «Тарихи Рашидий» нафақат Мўғулистон, айни пайтда Ўрта Осиёнинг ўша даврдаги йирик шаҳарлари Андижон, Тошкент, Хўжанд, Сайрам, Туркистон, Ўратепа, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Ҳисор, Қундуз, Марв ва бошқа мамлакатлар: Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Шарқий Туркистон ва Кашмирнинг ХV-ХVI асрлардаги тарихини ўрганишда бирламчи асосий манбалардан бўлиб хизмат қилади. «Тарихи Рашидий» китобигина Мирзо Муҳаммад Ҳайдар кўрагон ибни Муҳаммад Ҳусайн кўрагон ( Аллоҳ таоло уларнинг гўрларини нурафшон қилсин)нинг асари бўлиб, уни ҳижрий 951 йили Абдурашидхон ибни Султон Саидхон номига бағишлаб ёзган. Унда Туғлуқ Темурхон зикридан то Абдурашидхон ва Ҳумоюн подшоҳ ҳақидаги воқеаларгача бўлган аҳволлар тартиби билан ёзилган ва тутган ўрни эътибори билан ҳар қайси хон ва подшоҳнинг аҳволи тафсилоти баён қилинган.«Тарихи Рашидий» асарида аввало подшоҳ ва хонларнинг олти сулола силсиласи кенг уфқларда жуда усталик билан тизилади ва уларнинг туташув ҳалқаларига алоҳида аҳамият берилади: Темурий, бобурий, шайбоний, мўғул хонлари, қозоқ хонлари ва сафавийлар шажаралари узвий мунтазам тарихийликда ёритилади. Бундан ташқари, асарда қирғиз бийлари ҳукмронлиги ҳам тилга олинади. Машҳур тарихий фундаментал асарларда бунчалик кўп сулолалик манзара сийрак кузатилади. « Тарихи Рашидий»нинг бошқа тарихий асарлардан фарқ этувчи хусусияти шундаки, унда ҳукмдорлар тарихи талқини билан узвий равишда турли даврлардаги диний-руҳоний пешволик вакиллари - пир-муршидларининг ҳам ўзига хос сулолалари фаолияти ўз аксини топгандир. «Тарихи Рашидий»да анъанавийликни бир неча йўналишда кузатамиз: биринчидан, бошқа тарихий асарлардан ўзлаштириб ёки умумлаштириб қайта ҳикоя қилиш йўлига кирмасдан асарга ўндан ортиқ бобларни «Зафарнома» ва «Тарихи жаҳонкушой»дан иқтибос тарзида киритадики, бу муаллифнинг устоз тарихчилар олдидаги садоқатли таъзимидир; Download 259.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling