Манблардан бири


Download 48.72 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi48.72 Kb.
#1476064
  1   2   3
Bog'liq
мавзу 6

    1. мавзу: Топонимика ўлка тарихини ўрганишда асосий манблардан бири сифатида

1917 йилга қадар топонимика мустақил фан сифатида ўрганилмай, унинг вазифасини тарихий география фани бажариб келарди.


Топонимика география, тарих, этнография билан чамбарчаст алоқада ривожланади. Топонимлар тил тарихини тадқиқ этишда муҳим манба ҳисобланади. Топонимика халқларнинг тарихий ўтмиш хусусиятларини жонлантиришга, уларнинг жойлашиш чегараларини белгилашга, тилларнинг ўтмишдаги тарқалиш ҳудудларини, маданий ва иқтисодий марказлар, савдо йўллари ва шаҳар қишлоқ географиясини тавсифлашга ёрдам беради.
Топонимика географик номлар, киши исмларини ўрганадиган фан сифатида майдонга келди. Топонимикани атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, “топос” – жой, “оном” – ном, умуман жой номини ўрганадиган фан деган маънони билдиради. Географик номлар ва замин қаърида ўрганилаётган номлар инсонларга қўйиладиган исмлар топонимиканинг манбаии ҳисобланади. Топонимика икки объектдан: микро ва макро топонимлардан иборат бўлиб, микротопонимика – грамматик жиҳатдан майда объектларни – турдош отларни, макротопонимика эса атоқли отлар, яъни йирик объектларнинг номларини тадқиқ қилади.
Жой номлари инсоният тарихи ва ҳаётида алоҳида ўринга эга. Уларсиз кишилар қаерга боришини ҳам билмасдилар. Шунинг учун қадимги жой номларига махсус, алоҳида тўхталиш ҳоллари бўлмаса ҳамки ёзилган илмий- амалий қийматга эга бўлган асарларда у ёки бу даражада тўхталганлигини тарихий ва географик асарларидан билишимиз мумкин.
Атрофимиздаги турли-туман жойларни уларга берилган номлар асосидагина тушунамиз, англаймиз ва эслаб қоламиз, чунки топонимлар (жой номлари) ўзига хос тарих, ўзига хос хотира ҳамда ўзига хос маданий-маънавий ёдгорликлардан бири саналади. Шунинг учун ҳам жой номлари давлат аҳамиятига молик масала эканлиги қатор расмий ҳужжатларда қайд қилинган.
Ўзбекистон топонимикаси фани асримизнинг 30-йилларидан бошлаб ривожланган. Унинг ривожланишига топонимист олим Ҳ.Ҳасановнинг хизматлари катта.
Ватанимиз жой номларига оид топонимик маълумотлар эса тарихий илмий китоблардан қадим-қадимдан бери нақл қилиниб келмоқда. Шу сабабли жой номлари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларида анча қадимий бўлган қўлёзма манбаларидаги материаллар ҳам эътиборга олинмоқда. Бу ҳолни ҳозирги вақтда амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларида аниқ кўриш мумкин.
Ўзбекистон топонимикаси фани айнан Ватанимиз ҳудудидаги жой номларини йиғиш, тўплаш, маълум бир илмий –назарий тизимга солиш билан бирга, уларни ҳар томонлама изоҳлашга ҳам ҳаракат қилади. Мамлакатимиз
ҳудудида Тошкент шаҳар, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Навоий, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғитстон Республикаси жойлашган. Юқорида санаб ўтилган шаҳар, вилоятлар, Республикасига маълумотларни бу фан йиғиб тўплаб жамлаб беради.
Ҳар бир ҳудуд уччун топонимик қонуниятлар такрорланмас кўринишли ҳолатга эгалигини В.А.Жучкевич ҳам ўз монографиясида алоҳида қайд қилиб ўтганлигини эътиборга оладиган бўлсак, ҳар бир вилоят, шаҳар, воҳа, туман ўзига хос топонимларига эга. Уларнинг ўрганиш ва улар тўғрисида махсус мақола, монографиялар ва ҳатто, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарур. Чунки вақт ўтиши билан жой номлари унутилиб бориши ёҳуд баъзи замонасоз раҳбарларнинг саъйи-ҳаракатлари билан замонавийлаштирилиши ҳам мумкин. Мана бундай ҳалатларнинг олдини олиш учун эса жой номларини, хоҳ у макротопоним бўлсин, хоҳ у микротопоним бўлсин, тадқиқи этиш зарур.
Маълум минтақа топонимикасини ўрганиш маълумот тўплашдан бошланади. Бу иш одатда ўлкашунослик бўйича тадқиқот олиб борилаётган микрорайон, қишлоқ, овул, маҳалла ҳудудларида, кейинчалик маъмурий район ҳамда вилоят ва ниҳоят жонажон ҳлка миқёсида амалга оширилади.
Топонимик маълумот йиғиш ишини бошлашдан аввал маълумотларни қандай ва қаерлардан тўплаш ҳамда кимлар билан қандай мавзуда суҳбатлар ўтказишнинг, ҳеч бўлмаганда тахминан иш режаси ва дастури ишлаб чиқилиши шарт. Мана шу режа ва дастур асосисда пухта тайёргарлик ишлари олиб борилади, сўнгра дала тадқиқот имшларига ўқувчи ва талабалар жалб қилинади. Далал тадқиқот имшларини амалга ошириш жараёнида аҳолидан эшитган ҳикоя, афсона ва ўтмиш ҳақидаги суҳбатларни ҳамда бошқа материалларни мунтазам ёзиб бориладиган махсус дафтар бўлиши шарт. Шундан сўнг суриштириш ва суҳбат натижасида олинган маълумотларни тадқиқ қилишда топонимик тоифалар бўйича махсус картотекалар тузилади. Кейин шу асосда луғатлар тузилади. Кейинчалик тадқиқотчиларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда бир типдаги оммавий топонимларни синчиклаб ўрганиш катта аҳамиятга эга. Тадқиқ қилинган ва тўпланган топонимик маълумотлар ўлкашунослик музийида сақланади. Шунингдек, бу маълумотлар махсус кутубхоналардаги алоҳида бўлимларда сақланади. Топонимик маълумотлар тўплаш кўпинча шу ўлка тарихини ўрганиш иши билан параллел ҳолда олиб борилади. Туристик саёҳатлар ва походларда, илмий сафарларда қатнашган, шунингдек, музейлар археологик ёдгорликлар, тарихий обидалар ва архетектура ёдгорликларига борган ўлкашунослар археологик, этнографик маълумотлар билан бир қаторда топонимик маълумотлар ҳам тўплайдилар.
Турли хил географик объектларни атовчи номларнинг категорияларига мувофиқ равишда топонимика қуйидаги бўлимларга ажратилади:


  1. Download 48.72 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling