Манблардан бири


Download 48.72 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi48.72 Kb.
#1476064
1   2   3
Bog'liq
мавзу 6

Параонимлар (ташкилот, идора, муассасаларнинг номлари)

Т.Нафасовнинг “Жанубий Узбекистон топонимиясининг этнолингвистик анализи”, номли морографиясида мамлакатимиз жанубидаги жой номларининг этнолингвистик тахлили берилган.З.Дусимов “Хоразм топонимлари” деб номланган манографиясида Хоразм худуди жой номларига хос хусусиятлар бирма-бир баён қилинган.
Н. Охуновнинг “Тил ва жой номлари” “Антротопонимлар нима” китобларида топонимикага оид назарий масалалар бўлган жой номлари, антротопинимлар ва топонимларнинг номланиш хусусиятлари кабилар атрофлича ёритилган. Л.Каримовнинг “Ўзбек тилидаги топонимларнинг ўрганилиши” номли монографиясида жой номларининг ўрганиш методлари, уларнинг ленгвистик хусусиятлари, семантик таснифи, этимологик таҳлили каби илмий аҳамияттга эга муаммолар шимолий ўзбек шеваларидаги топонимлар мисолида баён қилинган. С.Қораевнинг “Тапонимия Узбекистана”
монографик тадқиқотида юртимиздаги жой номларига оид бўлган хусусиятларга эътибор қаратилган.
Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистонда топонимларни ўрганиш узоқ тарихга эга. Ўзбекистон топонимикасини ўрганишда машҳур рус шарқшунос олимлари ҳамда тарихчилари: В.Л. Вятктин, Н.Ф. Сикяковский, Л.Н. Соболов, В.В. Бартольд, С.П. Толстов, П.П. Иванов, М.Е. Массон, О.А Сухарива ва блшқалар бу соҳада жуда катта ишларни амалга оширдилар.
Республикамиздаги жой номларининг келиб чиқиш тарихини ҳамда географик атамаларни ўрганишда Я.Ғ. Ғуломов, Р.Н.Набиев, А.Р. Муҳаммаджонов, Ф.Абдуллаев, С.Иброҳимовларнинг ҳам хиссаси каттадир.
Ўзбекистон топонимикасининг келажаги, янги даври, ўтмиши ҳозирдан бошланади. Чунки эртанги кун, албатта бугундан бошланганлиги каби мамлакатимз топонимларига оид янги-янги илмий тадқиқотлар ишларига замин сўзсиз бугундан қўйилган бўлиши даркор. Шунинг учун топонимлар тадқиқотга оид ҳар бир тадқиқот ишларига олдингилардан фарқланадиган хусусиятларга эга бўлиши керак. Шундагина, бундай тадқиқотлар илмий ишлар сифатида илмий жамоатчилик томонидан тан олинади.
Ўзбекистон топонимикаси келажак олидига қуйидаги муҳим масалаларни қўйяди: Ўзбекистон Республикаси жой номларининг топонимик картотекасини тузишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни тузиш; Она ватанимиз топонимларини фақат изоҳлабгина қолмасдан энди уларнинг этимологик таҳлилини бошлаш; Мавжуд тарихий – тадрижийликни бузмаган ҳолда янги шаклланаётган жойларга ҳам ном қўйишнинг илмий-назарий принцип ҳамда меъёрларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш.
Бухоро қадимий тарихий ёдгорликларга бой шаҳар. Наршахий Бухоронинг Нумежкат, Бумискат, Мадинат ус – Суфрия, “Мис шаҳар”, Мадинат ут – тужжор, яъни “Савдогарлар шаҳри” деган номлари борлигини айтади. Халқ тилида Бухоро – Буғоро деган ривоят ҳам бор. Бухоро сўзининг этимологияси аниқ эмас. Бухоро – Санкскритча “Вехара” сўзидан олинган бўлиб, “Ибодатхона” маъносини билдиради деган фикрлар ҳам бор.
Бухородаги топонимлар изоҳи. Янги бозор – Бухоро вилояти Бухоро районидаги қишлоқ. Бу номни ўрганишда уша жойда яшаб, хизмат қилаётган ўқитувчиларга, кексаларга ва архив ҳужжатларга мурожаат қилинади. Қишлоқни нима учун Янги бозор деб аташган. Бунга сабаб Янги бозор қишлоғи яқинидаги қишлоқда кичик бир бозор бўлган. бу бозорга турли томондан кишилар келиб, савдо-сотиқ қилганлар. Бозор кенгайиб борган эски бозор билан биргаликда янги бозор ҳам ривожланган. Шундан бошлаб қишлоқ Янги бозор деб атала бошлаган.
Сари кунда – Ромитон районидан 15 км наридаги қишлоқ Урганч чўли этакларида жойлашган. Кексаларнинг айтишларича, ўрта асрларда қишлоқ ниҳоятда обод бўлган. Майдони кенг, боғ-чорбоғи кўп бўлган. шу ерда кунда боши, яъни сув боши бўлгани учун қишлоқнинг номини шундай деб атаганлар. “Сари” – бош, юқори, “кунда” – сув, сув тақсимланадиган тўғон, яъни туғон
боши демакдир. Вақт ўтиши билан хусусий бойлик учун олиб борилган курашлар натижасида қишлоқ харобага айланган. 1920 йилда қишлоқда жами
6 хўжалик истиқомат қилган. Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги тожиклар. Кейинги йилларда қишлоқ таниб бўлмас даражага ўзгарди. Дастлаб, 10 гектар майдонга омоч билан деҳқончилик қилган сарикундаликлар бугунги кунда 300 гектардан ортиқ ерга экин экиб, фарован ҳаёт кечирмоқдалар.
Тароб – Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган. Тарихий манбаларда Тароб қишлоғи Бухородан ҳам олдин пайдо бўлган дейилади. Бу қишлоқ дастлаб Наршаҳийнинг “Бухоро Тарихи” да тилга олинган. Бу қишлоқ аҳли 1238 йилда муғулларга, кейинроқэса маҳаллий бойларга, руҳонийларга қарши кўтарган қўзғолонлари билан машҳурдир. Тароб сўзининг сўзининг этимологияси маълум эмас. Маҳмуд Роробий ҳам шу қишлоқдан чиққан.
Тоқи саррофон – Бухоро шаҳридаги бозор. Тоқ сўзи қадимий меъморчилик атамаларидан бири бўлиб, “аркли бино” маъносини англатади. Бухоро хонлигида усти ёпилган бозор тоқ дейилган. Масалан, тоқи телпакфурушон – телпак сотувчилар, тоқи саррофон ҳам шундай бозорлардан биридир. Сарроф – пул “майдаловчи” демакдир. Ўрта асрларда Бухоронинг Кеш (Шаҳрисабз) дарвозаси яқинидаги бир маҳалла Расатоқ (арабча “арк боши”) деб аталган. Бу маҳалла қадимда ана шу ерда бўлган гумбазли бозор номи билан аталган бўлса керак дейди тарихчи О.И.Смернова.
Шоҳруд – шаҳар ариғи, Бухоро шаҳрини сув билан таъминлайдиган ариқ. Дастлаб Руди зар деб аталган. Айрим сайёҳлар асарларида “Наҳрум зар” шаклида қайд қилинган.
Шайх Бонарзийнинг вақф ҳужжатларида “Руди шаури Бухоро” деб аталган. Кейинги асарларида Шоҳруд бўлиб кетган. Эронда ҳам Шоҳруд деган ариқ бор.
Пешку – Бухоро вилояти Ғиждувон районидаги қишлоқ. “Поза” тожикча – омочнинг учига кийдириладиган чўян тиш, позагар омоч тиши қўювчи уста, деган маънони англатади.
Етимак – Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги қишлоқ. Етимак (Ятимак) – “етимча”, “етим бола”, шунингдек, “етимак” деган оғирлик ўлчови ҳам бўлган. Етим сўзининг “қашшоқ”, “батрак” маъноси ҳам бор.
Қарши – Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази. Қарши Ўзбекистоннинг энг кўҳна шаҳарларидан бири. Шаҳар илк Темир давридан буён мавжуд. Шаҳар ХIV асргача Нахшаб, деб аталган. Араблар бу маҳаллий номни бузиб, Насаф деб ишлатганлар. Ҳозирги Қарши XIV асрнинг биринчи ярмида Воҳа ўртсаида Самарқанд, Бухоро, Афғонистон, Ҳиндистон ва шарқдаги бошқа қўшни мамлакатлардан келадиган савдо йўллари устида қурилган. Чиғатой наслидан бўдган Кебекхон эски Нахшабдан икки фарсах нарида ўзига сарой қурган. Сарой мўғул тилида Қариши деб аталади. Қарши “Шоҳ қалъаси” деган маънони ҳам англатади.
Яккабоғ – Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги шу номдаги аҳолиси яшайдиган жой номи. Айтишларича, дастлабки вақтларда ҳозирги
Яккабоғ райони ўрнида аҳоли кам бўлган. буларнинг ҳам кўпчилиги кўчманчи халқ бўлиб, чорвачилик билан шуғулланган. У Ҳисор тоғига яқин бўлиб, чашмалардан йитилган Қизилдарё Яккабоғдан ўтади. Сувнинг бу жиҳатдан қулайлиги боғ-роғ барпо этилишига олиб келган. Бу жойда олдин якка боғ барпо қилинган. Яккабоғ райони ҳудудидабир неча қишлоқ мавжуд. Булардан бири Нуғайлидир. Иккинчи қишлоқ – Қатағон (қувилганлар), учинчи қишлоқ Учтепа.
Бойбичакон – Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ош тузкони. Бойбича – бойнинг катта хотини, баъзан бой хотин деган маънони билдиради.
Шагарак – Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги қишлоқ. Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи Сарой қабиласи таркибига кирадиган қипчоқ Сарой уруғининг бир қисмини шагарак дейишади.
Сурхондарё – тожик тилидан олинган бўлиб, “сурх” – қизил, яъни Қизил дарё демакдир. Тоғ жинсларида қизил ранглар мавжуд. Сув бу жинсларни ўзи билан оқизиб келганлиги сабабли қизил тусли туюлади. Шунинг учун ерли халқ – қизил дарёни тожик тилида “Сурхондарё”, деб аташган.
Сариосиё – бундай деб аталишига сабаб, кишиларнинг айтишларига қараганда, бир вақтлар шу ерда бир киши тегирмон қурган (ўрнига) ва унинг атрофига келиб, уй-жой қуриб ўрнаша бошлаганлар. Аста-секин бу ер қишлоққа айланган, аҳолисининг кўпчилиги тожиклардан иборат бўлганлиги сабабли улар ўз қишлоқлари номини “Тегимон боши”, яъни тожикча “Сариосиё” деб атаганлар. Сариосиё кейинги даврда ўсиб ривожланади. Қишлоқ шаҳарга – район марказига айланиб қолди. Ҳозир ҳам Сариосиё район марказидир.
Карасаган – Шўрчи районидаги қишлоқ номи. Аслида Қарсакгон ёки Карсакон бўлиши керак. Маҳаллий халқ тулкининг бир турини Карсак деб аташган. Қадимги тилда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарида карсак тулкилар жинсидан бўлган бир ҳайвон унинг ўсиқ, терисидан пўстин қилинади, деб айтилган. Агар бу сўзни “Карасаган” тарзида оладиган бўлсак “Карасаган” тулкининг бир тури, “ган” тожикча кўплик аффиксидир.
Суғдиёнанинг маркази Мароқанда шаҳри бўлган. Суғд тилида – Самарқанд, олимлар фикрига кўра “учрашув, анжуманлар жойи” деб таржима қилинади. Самарқанд номини пайдо бўлишида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Самарқанднинг Афросиёб давридаги номи Ҳафт дарбанд бўлган экан. Ҳафт дарбанд – афсонавий жой номи форс – тожик тилида “ҳафт” – етти, “дарбанд”

  • “чордара”, яъни “Тоғлар орасидаги йўл” деган маънони англатади.

Искандар Суғдиёнани босиб олгандан сўнг мендан бир ёдгорлик бўлсин, деб шу вилоятда бир иморат қурдирибди. Бу иморатни икки уста қурибди. Усталарнинг номини Самар ва Қанд дейишар экан. Иморатнинг атрофига одамлар кела бошлабдилар. Аста-секин шаҳар пайдо бўлибди, шаҳарга ном қўйиш керак бўлибди. Шунда бир донишманд Искандар олдига келиб, мадрасани Самар ва Қанд деган усталар қурган, шаҳарнинг номини ҳам
Самарқанд қўйсак деб сўрабди, Искадар рози бўлибди. Шу-шу шаҳарнинг номи Самарқанд бўлиб келган экан. Шунга ўхшаш афсона ва ривоятларни ҳар бир вилоятдаги шаўар ва жой номларида учратишимиз мумкин.
Жом қишлоғи - Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қиўлоқнинг номи. Бу сўз форс тилидан олинган бўлиб, қадаҳ металлдан ёки сополдан ясалган идиш демакдир. Чунки қишлоқнинг ҳамма томони тоғ билан ўралган бўлиб, худди жомга, яъни косага ўхшайди. Жом дейилишининг боиси ҳам ана шу ўхшашликлардан келиб чиққан.
Хилбоши – Хатирчи туманидаги қишлоқ номи “Хил” сўзининг бир неча маъноси: нав, тур, зот ва ҳакоза. Бу сўзлар авлод, тоифа, уруғ, ирсият, маъноларида ҳам қўлланилади. Масалан, қабристонда бир аждоддан тарқалган кишилар дафн қилинади. Жой хилхона дейилади. Тожик, форс, пушту тилларидан хил сўзи хил шаклида талаффуз қилинади. Хилбоши ёки ҳейлбоши ҳам бўлиши мумкин. Чунки Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асарида ҳам бу сўз Хейлбоши сифатида ёзилган бўлиб, авлоднинг боши, уруғ бошлиғи демакдир. Қишлоқ номи шу сўздан келиб чиққан.
Қорагузар – Самарқанд вилоятидаги давон. Сувдан ўтиладиган жой- кечик, гузар дейилади тоғдан ошиб ўтиладиган жой – довон ҳам баъзи жойларда гузар деб аталади. Аниқроғи тоғдан ошиб ўтиладиган довон дейилади. Қоронғи жойдан, тоғ дарасидан ўтилган жойни Қорагузар деб атаганлар.
Сулдуз –Андижон туманидаги қишлоқ. Сулдуз қабилаларининг номи. Сулдузлар Чингизхон даврида ўрмонда яшаган кўчманчилар бўлишган: сулдуз аслида сулдез бўлган. “Сулде” монголча “байроқ” “с” эса кўплик қўплик қўшимчаси, “Сулдес” байроқлар демакдир.
Чортоқ – Наманган ёнидаги қишлоқ, буни “тўрт тоғ” деб изоҳлайдилар.
Тўрт гумбазли иншоот, арк, қўрғон қоравулхона, чортоқ дейилган.
Чувалачи – Фарғона вилоятида Боғдод районидаги қишлоқ. Тошкент шаҳридаги кўча номи. Тожикча “катта кон” маъносидаги “жувол” сўзидан келиб чиққан деган фикр бор.
Қақир – Андижон вилояти Хужаобод районидаги ҳамда Фарғона вилояти Қува районидаги қишлоқлар номи. Қақир сув етиб бормайдиган, қақраб ётган ер деган маънони билдиради.
Қўш – кўпир – райони Хоразм вилоятининг йирик туманларидан бири. Ҳозирги кунда районда 9 та қишлоқ бўлиб, бу қишлоқлар номларининг келиб чиқиши жуда қизиқ. Қуйида биз бу ҳақда фикр юритамиз.
Кенагас – бу қишлоқ маҳаллий ҳалқ орасида Канаяс деб юритилади, чунки ҳудуддидан Канаяс ариғи оқиб ўтади. Қишлоқнинг марказий қисмига Караман қалъаси дейишади. Караман Хоразмда ўсувчи улкан дарахт. Қарияларнинг сўзларига қараганда, бу ерда Хива хонлиги даврида мудофаа вазифасини бажарувчи кичик, ўзига хос қалъача бўлган. Кенагас деган қабилалар ҳам бўлган.
Хадра – Қўшкўпир туманидаги кичкина қишлоқнинг номи. Хадра сўзининг шаҳарларнинг чети демакдир. Хадра қишлоғи Хива қалъасининг шимол томонида жойлашгани учун ҳам Хадра номини олган бўлиши мумкин.
Боғот – Хоразм вилоятидаги туман. Боғот этимологияси боғзор, боғлар, боғ, ва от арабча кўплик аффикси, “арз сўрайдиган боғ” сўзи билан боғлайдилар. Маҳаллий халқнинг айтишича “боғот” полиз, полизчи деган маънони билдиради.
Мўйноқ – Орол денгизи жанубидаги ярим орол шаҳар, мўйин (бўйин), оқ аслида – ак – “кичик” сўзларидан ясалиб, “”кичик бўйин”, “бўйинга” ярим “Орол” маъносини англатади.
Туямуйин – Амударёнинг қуйи оқимидаги жой. Сиртдан қараганда “Туя юни” дек туюлади. Аслида тоғ, дарё ва қумлик жойнинг тор қисмини – йўлагини “Туямўйин” деб аташган.
Обдон –Тошкент вилоятидаги Пскент ҳудудидаги тоғ тожикча – об ва дон сўзларидан олинган бўлиб, “сувхона”, сув кўп жой маъносини билдиради.
Тейит – Юқори Чирчиқ туманидаги қишлоқ, Тейит сўзи қирғиз – қипчоқлар уруғининг номи.
Дўрмон-Дўрмон, Дўрмонча, Юқори Дўрмон деган номлар Тошкент воҳасида жуда кўп учрайди. Бу сўз муғул уруғларидан бирининг номи бўлиб, маъноси муғул тилида “тўрт” демакдир. Бу сўз баъзи кишиларнинг, олимларини афсонавий қаҳрамон Дўрмон Баҳодир номидан олинган дейишлари тўғри эмасдир.
Бурчмулла – Тошкент вилояти, Бўстонлиқ сувлари қўшилган бурчакда бир мулла ўтирган экан, шунинг учун ҳам Бурчмулла, яъни мулланинг бурчи деб аталган, дейишади. Аслида бу номнинг “мулла” сўзига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иккала сўзи – мулла, бурч сўзлари ҳам минора деган маънони англатади.
Искандар – бу Чирчиқдан биринчи сув олувчиканалнинг номи, 1889 йили бу канал ўрнида кичик “сарт” ариғи бўлган. бу ариқни подшоҳ Александрнинг қариндоши Константин Романов қайта қурдириб унга “Оқ подшо” Александр номи қўйилди. У жой ободонлаштирилиб, аҳоли яшайдиган жойга айлантирилади ва ярим халқ одатига кўра Александрни Искандар деб юрита бошладилар. Ҳозирги кунга қадар ҳам шу ном билан юритилиб келмоқда. Юртимизда жуда куплаб жой номлари мавжуд бўлиб бугунги кунда ҳам улар илмий жиҳатдан ўз ечимини кутиб туриб. Биз ўлкамиздаги баъзи бир жой номлрини келтириб ўтдик холос.
Download 48.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling