ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи


Download 45.15 Kb.
bet1/10
Sana28.12.2022
Hajmi45.15 Kb.
#1016692
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи


ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи
1617. Жон Непер энг оддий ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ёғоч машинани иҳтиро қилди.
1642 й. Блез Паскал сонларни қўшувчи машинага таъриф берди.
1822 й. Charlz Bebbej (Charles Babbadge) ҳақиқатда дастлабки ҳисоблаш машинаси деб, ҳисоблаш мумкин бўлган ва кейинчалик аналитик машина деб аталган қурилмани намойиш қилди.
Биринчи механик компютер
Бу машинанинг отаси деб хақли равишда Кембриж университети профессори Чарлз Беббиджни айтиш мумкин. 1812-йилда пайдо бўлган бу машина турли усуллар билан полиномиал тенгламаларни еча олган. 1822- йил ўз машинасининг кичик ишчи машинасини Британия ҳукуматига намойиш қилиб Беббидж кейинги ривожланиш учун маблағ олди. Янги машина 1823 йили пайдо бўлди. У буғли, тўлиқ автоматлашган бўлиб, натижаларни жадвал сифатида чоп эта олган.
Бу лойиха устида ишлаш яна 10 йил давом этди ва 1833-йил биринчи кўп мақсадли компютер яратилиб, у кейинчалик аналитик машина деб аталди. У 50 та ўнлик сонлар билан ишлаб 1000 тагача сонларни сақлай олган. Бу машинада биринчи марта амалларнинг шартли бажарилиши жорий қилинган эди. Бу машинага дастурларни перфокарта ёрдамида киритиларди.
Ўзининг нисбатан узоқ умр кўришига қарамасдан, механик компьютерлар электрон компьютерлар томонидан сиқиб чиқарилди.
1906 й. Li Di Forest (Lee DeForest) дастлабки электрон ҳисоблаш машиналарида ўчириб–ёқувчи (переключатель) вазифасини ўтаган вакуумли триодни патентлаштирди.
1943 й. Говард Эйкен “ASCC Мark 1” замонавий компъютернинг додасини яратади. Унинг оғирлиги 7 тоннадан ошган бўлиб 750 000 қисмлардан иборат бўлган. Машина ҳарбий мақсадларда қўллашга мўлжалланган бўлиб артиллерия жадвалларини ҳисоблаш учун ишлатилган.
1945 й. Джон фон Нейман жаҳонда биринчи бўлиб программаси ташқаридан юкланадиган компъютер қўрилмасининг назарий моделини ишлаб чиқарди. Шу йилнинг ўзида Мочли ва Эккерт даврдаги энг катта ва кучли бўлган лампали Эниак компъютерни яратишади. Компъютернинг оғирлиги 70 тоннадан ортиқ бўлиб ичида 18 мингга яқин электрон лампалар ишлатилган. Компъютернинг иш частотаси 100КГц дан ошмаган эди (тезкорлиги секундига бир қанча юз амалларни ташкил этди).
1956 йил Массачусет технологик институтда транзистор асосида ташкил топган биринчи компъютер яратилди. Шу йилнинг ўзида IBM фирмаси информацияни биринчи жамловчисини яратди. Бу қаттиқ диск жамловчиси –КАМАС 305 винчестернинг ўхшатмаси (прототипи) булиб қолди.
1958-1959 й. Д.Килби ва Р.Нойс кремний кристал юзасида алюминий контактлари билан уланган мантиқий элементларнинг занжирини – интеграл микросхемани яратди. Бу схема биринчи микропроцессор ўхшатмасини ўрнини олди.
1060-й. АТ фирмаси биринчи бўлиб модем ишлаб чиқарди.
1963-й. Дуглас Эн гельбарт манипулятор –“сичқонни”ихтиро қилди ва унга патент олди.
1968 й. Роберт Нойс ва Гордон Мур Intel фирмасини ташқил қилишди.
1969 й. Intel фирмаси 1 Кбайт ҳажмли оператив хотира микросхемани таққдим қилади
1971 й. Intel фирмасининг ишчи командаси Тед Хофф раҳбарлигида биринчи 4–разрядли (ўринли) Intel–4004 микропроцессорни яратишади. Процессор тезкорлиги – 60 минг оп/с Шу йилнинг ўзида IBM лабораториясининг тадқиқот ходимлари биринчи 8–дюйимли «флоппи–диск”ни ишлаб чиқаришади.
1972 й. 8 разрядли Intel–8008 микропроцессор чиқади. Xerox фирмаси ёзув китобчаси улчамидан каттароғ биринчи Dynabook микрокомпьютерни чиқаради.
1973 й. Xerox илмий – тадқиқот марказида биринчи шахсий компьютернинг ўхшатмаси яратилди.
1974 й. Intel фирмаси янги 8–разрядли Intel–8080 микропроцессорни чиқаради. Бу микропроцессор асосида бозорда қиммат бўлмаган CP/M операцион тизими бошқарувида ишлайдиган Altair компьютери пайдо бўлади.

Download 45.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling