ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи


Download 45.15 Kb.
bet8/10
Sana28.12.2022
Hajmi45.15 Kb.
#1016692
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи

Шиналар тизими.
ЭҲМ функционал блокларнинг бир-бири билан боғланилиши қуйидаги шиналар тизимлари бўйича бажарилади:
берилганлар шинаси - булар орқали ЭҲМ блоклари орасида информация алмашинуви бажарилади;
манзил шиналар - манзилларни (мурожат қилинган хужайраларнинг ёки кириш-чиқиш портларнинг номерлари) узатиш учун қулланилади;
бошқариш шиналар - бошқарувчи сигналларни узатиш учун қулланилади. Бу уч шиналарнинг барчасини тизимли шинаси, тизимли магистрали ёки тизимли интерфейси деб номланилади. Шиналарнинг таркиби, қўлланилиши ва улардан фойдаланилиш қойидалари, шинадан узатиладиган сигналларнинг турлари ва бошка шинанинг тавсифлари ҳар хил ЭҲМда бир-биридан деярли фарқланилиши мумкин. Аммо шиналарни ташкилланилишида умум тартибли булган тамоиллари ҳам бор. Шина алохида булган ўтказувчилар (линиялар) дан ташкил топади. Шиналар бўйича сигналларнинг узатилиши импульс шак-лида (импулс борлиги масалан - 1, йўқлиги эса -0) ёки кучланишнинг сатҳиси (масалан, баланд сатҳи -“мантиқий 1”, пастки сатҳи-0) бажарилади.. Шинанинг эни деб шинани таркибини ташкил қилувчи линияларни (ўтказувчиларни) микдори айтилади. Манзил шинасининг эни ЭҲМнинг манзил доирасини (фазосини) таърифлайди. Агар, масалан, хотирани манзиллаш учун қулланилинадиган шиналарни сони 20 га тенг бўлса, унда хотиранинг манзилланилиш хужайраларини сони 220 , яъни 1 048 576 хужайралар бўлади.
Ихтиёрий вактда шинада одатда икки актив курилмани ажратиш мумкин. Уларнинг бирини ташаббускор (задатчик), бошқасини ижрочи (исполнитель) деб аташади. Ташаббускор берилганлар алмашув амалини бошланишини (инициирует) беради (манзиллар ва бошқарув сигналларни шакллантиради. Ижрочи топширилган амални бажаради (манзилларни ва бошкарув сигнал-ларни дешифрациялайди (аниқлайди) ва берилганларни қабул қилади ёки узатади). Кўп холатларди МП ташаббускор бўлади. Хотира доим факат ижрочи сифатида булиши мумкин.
Бошқарув линиялардан қуйидагиларни ажратиб оламиз.
Бандлик линиялар. Агар бу линия “шина буш” холатда булса, ихтиёрий ташаббускор хаттоки жараён хам, шина буйича берилганларни алмашинувини бошлаши мумкин. Акс холда ташаббускор шинани бўшашини кутушига тўғри келади.

Download 45.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling