ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи


Download 45.15 Kb.
bet7/10
Sana28.12.2022
Hajmi45.15 Kb.
#1016692
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи

Хотира

Хотира - программа ва берилганларни ёзиб куйиш, сақлаш ва танлаб олиш учун мулжалланган курилма. Хотира маълум бир чекланган ҳужайраларнинг сонидан ташкил қилинган бўлиб, ҳар бири узининг ягона (уникал) номерига яъни манзилига эга. Ҳужайрага кириш унинг манзилига мурожаат килиш билан амалга оширилади. Хотира берилганлар устида икки хил амалларни бажаришга қодир - ҳужайра ичидагини сақланган холатида ўқиш ва аввалгисини ўчириб янги қийматни ёзиб қўёиш. Юқорида айтилгандек, ҳар бир ҳужайра маълум бир берилганлар тупламини ёки командани сақлаш учун кўлланилиши мумкин. Замонавий компютерларнинг купчилигида энг кичик манзилланиладиган хотира элементи деб байт олинган - 8 битдан иборат булган майдон. Арифметик-мантиқий қурилма регистрга бир вақтда жойлаштириб куйиши ёки қайта ишлаши мумкин бўлган битларнинг йигиндисини одатда машина сўзи деб номлашади.

Оператив хотира (ОХ) - керакли информацияни (командаларни ) БҚ га ва берилган маълумотларни АМҚ га сақлаб қўювчи функционал қурилма.

ЭҲМ ёрдамида хисобланиладиган масалалар, ҳисобланиладиган алгоритмнинг мураккаблигига, дастлабки берилганларнинг сонига ва шу кабиларга нисбатан хотирада турли микдордаги информацияни сақланишини талаб этади. Шунинг учун хотира керакли булган миклордаги информацияни сақлаши керак, яъни хотиранинг ғигими катта булиши лозим. Бошка томондан ЭХМнинг бошка қурилмаларининг тезкорлигига мувофиқ хотира ҳам керакли тезкорликга эга булиши талаб этилади. Хотиранинг сиғими қанча куп бўлса шунчаки унга кириш секинлашади, чунки кириш вақти (яъни тезкорлиги) хотирадан информацияни аввалом бор топиб танлаб ўқиш ёки унга информацияни ёзиш вақтидан келиб чиқади. Шунинг учун ЭҲМда сиғими ва ишлаш тезкорлигидан фарқ қилинадиган бир катор хотира қурилмалари булади.

Хотира қурилмаси

Кириш имкониятини вақти, с

Сиғимб, бит

Регистрлар

(2-20) КГ

10'-10''

Оператив хотира

(0,2-20) 10-6

10-108

Ташқи хотира

10-100

101-1012

Оператив хотира феррит доирачалардан ёки яримутказгич микросхемалардан йиғилади ва алоҳида ҳужайралардан таркиб топади.
Сиртқи (периферик) қурилмалар
Буларга икки хил қурилмалар киради: катта хажмли берилганлар ва программаларни узок муддатга сақлаш учун мўлжалланган ташқи хотира қурилмалари ва ЭҲМни ташқи муҳит билан боғлаш учун мулжалланган (фойдаланувчи, бошқа ЭҲМ ва х.к. билан ) коммуникацион қурилмалар. Берилганларни ташқи қурилмалар билан алмашинуви кириш-чиқиш портлари орқали бажарилади. Порт - бу аслида булмаган абстракт тушунча (инглисчадан port –дарваза, эшик, тешувча),. Хотира ҳужайралари каби, портларни хотиранинг ҳужайралари деб қурса бўлади. Бу ҳужайралар орқали сиртқи қурилмага ёзиш мумкин ёки ундан ўқиш мумкин. Хотира ҳужайраларидек, портлар ягона (уникал) номерларга эгадирлар - кириш-чиқиш портларнинг манзиллари.


Download 45.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling