ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи
Стек кўрсатувчи регистр (СКР)
Download 45.15 Kb.
|
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индексли, кўрсатувчи ва базис регистрлар
- Регистр
- Бошқарув қурилма (БҚ)
- Команданинг регистрида
Стек кўрсатувчи регистр (СКР) - стек билан ишлаш амалларида қўллани-лади. Стек шундай берилганларнинг тузилишики, унинг ишлаш тамоилида охирги кирган - биринчи бўлиб чиқади, охирги ёзилган қиймат биринчи бўлиб ўқилади. Хозирча стеклар асосан остпрограммаларни ташкил килинишида қўлланилади деб айтиб куйямиз.
Индексли, кўрсатувчи ва базис регистрлар - хотирадаги операндлар манзилларини хисоблаш ва сақлаш учун қўлланилади.
Умумий мақсадларга мўлжалланган регистрлар (УМР) – кўп ЭҲМларда ташкил килинади ва ихтиёрий максадларда қўлланилиши мумкин. Программачи программа тузишида УМР регистрнинг аниқ қўлланилишини таърифлайди. Улар берилганларни вақтинча сақлаш учун аккумуляторлар, ҳамда индексли, базавий, кўрсатувчи регистрлар сифатида ишлатилиши мумкин. Регистрларнинг сони ва улар оралиғидаги боғланишлар процессор-нинг мураккаблиги ва нархига деярли таъсир этади. Аммо, бошқа томондан, регистрларнинг микдорини кўплиги ва улар имкониятининг туплам бойлиги программалаштиришни соддалаштиради ва програм таъминотини эгилувчан-лигини оширади. Айтиб ўтилган регистлардан ташқари АМҚнинг таркибига программа буйича кириб булмайдиган.ички тизим регистрлар кириши мумкин. Улар командалар бажарилишида информацияни ички узатиш вактида қўлланилади. Бошқарув қурилма (БҚ) - марказий процессорнинг кисми. Бу қурилма командаларни танлаб олиш ва бажарилишини таминлайдиган, кетма-кетли вақт ва фазо бўйича таксимланган ички ва ташки бошқарув сигналларни чиқаради. Командани танлаб олиш циклининг этапида, БҚ программали хотирадан танланиб олинган командани интерпретация (талқин) қилади. Командани бажарилиш этапида бажарилаётган амалнинг (операциянинг) типига мувофиқ, БҚ арифметик-мантиқий қурилма ва бошқа қурилмалар учун пастки босқичли булган командаларни тупламини шакллантиради. Бу командалар энг оддий пастки босқич амалларни, масалан берилганларни узатиш, берилганларни суриб куйиш, признакларни ўрнатиш ва тахлил килиш, натижаларни сақлаб қўйиш ва бошка шу каби амалларни кетма-кетлигини чикарадилар. Бундай элементар пастбосқичли амалларни микроамаллар (микрооперация)лар деб аталади, шу амалларни шакллантирадиган бошкарув курилма командаларини эса микрокомандалар деб номланади. Бир командага мукобил микрокомандалар кетма-кетлиги микропрограмма деб номланади Энг оддий холатда БҚ ўзининг таркибида учта қурилмадан иборат – команданинг регистри (КР); -программали счётчик (ПСч); -манзил регистри (МР). Команданинг регистрида бажарилувчи команданинг хос рақами (коди) туради. Программали счётчикда навбат бўйича бажариладиган команданинг манзили бўлади. Манзил регистрда хотирада сакланилаётган операндларнинг манзиллари ҳисобланилади. Фойдаланувчини ЭҲМ билан боғланилиши учун бошқарув пулти мулжалланиб куйилган. Бошқарув пулт орқали ЭҲМни дастлабки ҳолатга тушириш, регистр ёки ҳужайрани ҳуриш, программали счётчикга манзилни ёзиш, созлаш мобайнида программани қадамма-қадам бажарилиши ва х.к
Download 45.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling