ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи
Каналли машиналар иши хоссалари
Download 45.15 Kb.
|
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭХМ нинг блоклари
- Марказий процессор (МП)
Каналли машиналар иши хоссалари
Каналли машиналарнинг баъзи хусусиятларини белгилаймиз. Бир қанча кетма-кет йў налган канал командалари, маълумотлар занжирини хосил қилади. Бу вазиятда битта алмашиниш командаси мавжуд бўлади, масалан оператив хотира ҳисоблагичларидан бир нечта адресдан физик ёзувларни ўқиш. Бир физик ёзув оператив хотиранинг бир начта адресларига тақсимланади. Каналли ташкил этилган ЭХМ да протцессор кириш-чиқишни ташкил этадиган машаққатли ишдан деярли тўлиқ халос этилади. Ташқи қурилмалар назоратчиларини бошқариш ва маълумотлар билан алмашишни канал ўз зиммасига олади. Маълумотларни узатувчи трактлари мавжудлиги, ягона маълуморларни узатувчи трекни блокировкаси билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни йўқ қилади, ва бу эса алмашиниш тезлигини оширади. Буларнинг барчаси ташқи қурилмалар билан маълумотлар алмашиниш ва марказий протцессорнинг асосоий хисоблаш ишларини параллел равишда олиб боришга имконият беради. Натижада тизимнинг умумий унумдорлиги сезиларли даражада ортади. Схеманинг қимматлашуви қопланади. Каналли машиналарнинг энг биринчиларидан бўлиб, ЭХМ ларнинг иккинчи авлоди IBM-704 ҳисобланади. Каналли ЭХМ ларнинг ёрқин мисоли IBM -360/370 авлоди машиналаридир. Мазкур ЭХМларнинг пайдо бўлиши ҳисоблаш техникасида тўнтарилиш хосил қилиб, узоқ йилларга ЭХМ яратувчилар учун тақлид қилиш намунаси бўлиб қолди. Хозирги вақтда мазкур машиналар ўтмишда қолиб кетган бўлсада, архитектур ечимларда, дастурий ва алгоритмик ишланмаларда қизиқарли бой мерос қолдирди. Хозирги вақтда ихтисослашган кириш-чиқиш протцессорли схемалар турли хилдаги ЭХМ ларда тез-тез учраб туради. Сўзсиз каналли схема ғоялари йўқ бўлиб кетган эмас, унга ҳам бир неча бор қайтилади. ЭХМ нинг блоклари Шинали ташкилланилиш ЭҲМнинг энг содда ташкилланилиш шакли булади. Фон Нейман тамоилига мувофиқ булган ЭҲМ таркибида қуйидаги функционал блоклардан иборат: Марказий процессор (МП); Факат укишли хотира (ФУХ); Ихтиёрий укишли хотира (ИУХ); Сиртки курилмалар (СК). Марказий процессор (МП) - берилганларни қайта ишлашида асосий амалларни ва ЭХМнинг бошқа блокларини бошқарувини бажарувчи функционал қисм. Бу электроника нуқта назаридан ҳамда функционал имкониятлари нуқта назаридан энг мураккаб компонента ҳисобланилади. МП қуйидаги бир-бири билан чамбарчас боғланган таркибий элементлардан ташкил топади: Арифметик-Мантикий Курилма (АМК); Бошкарув курилма (БК); Регистрлар. Download 45.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling