Мантиқий саволлар 1
Download 0.6 Mb.
|
Мантиқий саволлар жамланмаси
Мантиқий саволлар 6
Икки деҳқон далада ишлаб энди тушликка ўтиришган эдики, бир йўловчи ўтиб қолди. Йўловчини ҳам тушликка таклиф қилишди. Биринчи деҳқон 7 та, иккинчиси эса 4 та кулчани олиб дастурхонга қўйишди. Улар 11 та кулчани тенг тақсимлаб тушлик қилишди. Йўловчи тушлик учун раҳмат айтиб, чўнтагидаги 1 сўм 10 тийинни деҳқонларга бериб йўлида давом этди. Деҳқонлар бу пулни қуйидагича тақсимламоқчи бўлишди: Кел пулни тенг бўлиб ола қолайлик – деди бири. Нега энди? Ахир 11 та кулчага 1 сўм 10 тийин берилди. Демак 1 та кулча 10 тийинга тўғри келади. Менинг 7 та кулчам бор эди, шунинг учун менга 70 тийин, сенга 40 тийин тегиши керак, - деди. Айтингчи, уларнинг қайси бири ҳақ ва пул қандай тақсимланиши керак? ушбу компания эмблемаси моҳиятини аниқланг. Бизнинг қулоғимизга тез-тез чалиниб турадиган DJ сўзининг маъносини аниқланг. Шота Руставели фикрига кўра у пулни бировларнинг чўнтагидан зўрлик ишлатмасдан олиш санъатидир. У нима? “Титаник” фильми лицензион кассетасининг пастки бурчагида кичик доира ичида 12 рақами қўйилган. Бу рақам қандай маънони англатган? Шахмат тахтасидаги оқ катаклар сони нечта? “Комсомолская” журналининг байрам сонларидан бирида Чукоткада музлаб қолган мамонт боласи топилгани тўғрисида маълумот берилган. Бу маълумот журналнинг қайси байрам сонида берилган? Велосипедчи 1 км масофани шамол йўналиши бўйича 3 минутда, шамолга қарши эса 5 минутда босиб ўтади. Шамол эсмаётган пайтда велосипедчи 1 км масофани қанча вақтда ўтади? Қаҳвахонада нархи идиши билан бирга 30 тийин турадиган минерал сув сотилаяпти. Идишни топшириб, 20 тийин қайтариб олиш мумкин. Айтингчи, 1 сўм пулга кўпи билан нечта минерал сув ичиши мумкин? 1951-йил у дайдига, 1955-йили жанобга, 1970-йилда масхарабозга айланган машҳур шахсни аниқланг. Қўрқинчли асарлари билан машҳур бўлган Эдгар Алан По “Онамга” деб номланган шеърини айнан шу инсонга бағишлаган. Кимга? Буюк саркарданинг номи 8 ҳарфдан иборат бўлиб, улар тартиб билан номерлаб чиқилган. Агар 8,7,5,6,4 рақамли ҳарфларини берилган тартибда ёзсак дурадгорлик асбобининг номи маълум бўлади. Агар 3,4,5,7 ларни олсак қумурсқа номи, 6,7,8,2 ларни олсак сабоқ, 3,4,2,8 – сон, 6,1,5 – илоҳий таълимот, 4,6,1,8 ларни олсак тоғ олдини англатувчи сўзларни ҳосил қиламиз. Бу саркарданинг номини аниқланг. Дўкондаги товарнинг баҳоси олдингидан 10 % га оширилди, сўнгра 10% га камайтирилди. Товарнинг бошланғич баҳоси қанчага ўзгаради? Бригадир Александр образи орқали элга танилган актёрни аниқланг. Юк машинаси бир шаҳардан иккинчи шаҳарга 60 км\соат тезлик билан юк олиб борди ва дарҳол орқага 100 км\соат тезлик билан қайтди. Юк машинасининг ўртача тезлигини топинг. Mантиқий саволлар жамланмаси. Тузувчи: Абдуманнонов Э Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling