Мантиқий саволлар 1
Download 0.6 Mb.
|
Мантиқий саволлар жамланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мантиқий саволлар. 2
Мантиқий саволлар 1 Икки ота ўз ўғилларига пул ҳадя этишди. Биринчи ота ўғлига 150 сўм, иккинчиси эса 100 сўм берди. Шундай бўлсада, икки ўғил биргаликда ўз жамғармаларини атиги 150 сўмга орттиришди. Буни қандай изоҳласа бўлади? Кўзгудаги аксимизнинг бор бўйича кўриш мумкин бўлиши учун кўзгунинг баландлиги камида қандай бўлиши керак? Челак тўлиқ тўлдирилса суви билан 5 кг, ярим қилиб тўлдирилса 3 кг 250 гр чиқади. Челакка неча литр сув кетади? Бир соннинг ярми ярмининг ярмига тенг. Бу сон неча? Ҳозир милодий йил ҳисоби бўйича ХХI асрда яшаяпмиз. Айтингчи, йил ҳисоби бошлангандан бери миллиард минут ўтдими? Учта 9 ёрдамида энг катта сонни ёзинг. Соат циферблатини шундай 6 бўлакка бўлингки, ҳар бир бўлакдаги сонлар йиғиндиси бир хил бўлсин. Уни бугунги кунда ҳам Жон Кеннеди, Гейдар Алиев,Леонардо да Винчи, Шарл де Голл қабул қилиб келмоқда. У бевосита 747, 757, 767, 777 сонлари билан боғлиқ бўлса, менга уни бир инглиз сўзи билан таърифлаб беринг. Ушбу компания моҳиятини ёзиб беринг. 1 дан 100 гача бўлган бутун сонларнинг ҳаммасининг нечта рақами бор? Мантиқий саволлар. 2 Хўжайин бир кишини бир йилга ёллаб унга 12 динор пул ва бир чакмон бермоқчи бўлибди. Ёлланма ишчи эса 7 ой ишлаб кетмоқчи бўлиб, хўжайинидан ҳисоб-китоб қилишни сўрабди. Хўжайин унга 5 динор пул билан чакмон берибди. Чакмон неча динор туради? “Сен менинг ўғлимсан” – деди бир киши боласига. Шунда ўғли: “Тўғри мен сизнинг ўғлингизман, лекин сиз менинг отам эмассиз” деди. Шундай бўлиши мумкинми? компания маъносини ёзинг. Расмда ниманинг шакли акс эттирилган? Энг катта қозонга сиғмайдиган нарса нима? Мантиқий савол. Бешбурчакли юлдузда нечта тўртбурчак бор? Машҳур “Минг бир кеча” асаридаги “Канизак Таваддуд ҳикояси”да унга шундай таъриф берилади: “Қочоқ бўлмаса ҳам занжирбанд қилинган, ўғри бўлмаса ҳам боғланган, урушда бўлмаса ҳам найза урилган, жароҳатланган, аммо муштлашиш вақтида эмас, кечаси хотинидан айрилади ва кундузи қўйнига олади” Гап нима ҳақида бормоқда? Чол ўрдакларни ҳайдаб кетаётган эди. Ундан сўрадилар: “Чол сенинг ўрдакларинг нечта?”. У шундай жавоб берди: “Биттаси иккитасини олдида кетаяпти, биттаси иккитасини қувиб кетаяпти ва биттаси ўртада кетаяпти”. Ўрдаклар сони нечта? 1890 йилда Хосю томонидан чизилган гравюрада боғ ўриндиғида бир инсон ўтирибди. У бошига шляпа кийган, эгнида қора смокинг ва бўйнида капалакнусха бўйинбоғи бор. Бу инсоннинг тепасида “У – янги фаннининг гениал ва камтарин асосчиси” деган ёзув турибди. Агар сиз ушбу гравюрада ким тасвирланганини топган бўлсангиз, у ўтирган ўриндиқнинг олдида қандай дарахт ўсиб турганини айтинг. Агар игналарнинг 10 таси 1 динор ва тугмаларнинг 15 таси 1 динор бўлса, бир динорга игналар ва тугмалардан бир хил миқдорда неча донадан сотиб олиш мумкин? Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling