Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Мусобақалашиш машқлари – бу спорт турига хос бўлган ва тўлиқ 
муайян спорт турининг талабларига биноан бажариладиган яхлит ҳаракат 
фаолиятидир. Кўпгина мусобақалашув машқлари ҳаракат тузилиши бўйича 
чекланган ва қисқа йўналишига эга бўлади; булар моноструктурали 
машқлардир. Бунга тезкорлик кучини талаб қиладиган машқлари (сакрашлар, 
улоқтириш, оғирликни кўтариш, спринт) ва чидамлиликни талаб қиладиган 
субмаксимал, катта ва ўртача зўриқиш билан бажариладиган циклик 
(югуриш, сузиш ва бошқа) ҳаракатлар киради. 


178 
Мусобақалашув машқларининг комплекси доимий мазмунга эга 
бўлган икки кураш ва кўп курашлардан иборат. Бир турдаги кўпкурашларга 
конpкида югуриш тўрт кураши, тоғ чанғиси учкураши кирса, турлари кўп кўп 
курашларга енгил атлетика ўн кураши, замонавий бешкураш, чанғи икки 
кураши, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўп курашлари киради. 
Тренировкада мусобақалашиш машқлари асосий ўринни тутади, чунки 
улар ёрдамида спорт классификацияси билан белгиланган махсус 
талабларнинг мажмуйи яратилади. Бироқ, бу комплекс машғулотларда 
нисбатан кам қўлланилади. Чунки улар организмни тез чарчатади, ҳар доим 
ҳам самарали бўлмаган стереотипларни мустаҳкамланишига сабаб бўлади ва 
ҳ.к.
Мусобақалашиш машқлари машғулотларда катта вариативлиги билан 
яжралиб туриши зарур. Махсус тайёргарлик машқлари мусобақалашиш 
ҳаракатларини шакли ва характерига ўхшаш ҳаракатларни ўз ичига олади. 
Масалан, енгил атлетикачиларда муайян масофанинг ажратилган 
қисмлари бўйича югуриши, мусобақалашиш комбинациясининг элементлари 
ва бўлакларини ёки иммитация машқларни бажариши шулар жумласидандир. 
Машқлар танлаб олинган мусобақалашиш машқи билан қандайдир 
яхлитликка эга бўлган тақдирдагина махсус тайёргарлик машқлари 
даражасида бўлиши мумкин. Спорт машғулотининг қайд қилинган 
воситалари фақатгина жисмоний воситалар бўлибгина қолмай, балки 
спортчини техник, тактик ва иродавий тайёрлаш воситаси ҳамдир. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling