Маoлумотнома


Мавзуларни ўқитиш режа жадвали


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

14.4.Мавзуларни ўқитиш режа жадвали 
Бу режа ўқув жараёнининг йиллик режа жадвали асосида ҳар бир ўқув 
чораги ёки ўқув дастурининг ҳар бир бўлими учун алоҳида тузилади. Унда 
йиллик ўқув режа жадвалидаги дастури материаллари кенгайтирилади. Бу 
режа жадвал ўзида тартиб номери, дастур бўлимларидаги ўқув метирали 
(мавзулари) ифодаланган графа, мавзуларни қайтаришлари сони кўрсатилган 
ва ушбу дастур бўлимининг материали ўқитилиши лозим бўлган дарсларнинг 
тартиб номерлари қайд қилинган графалари бўлади. 
Режа жадвал мактаб илмий бўлим мудири ёки директори томонидан 
август ёки сентябр ойининг учинчи кунигача тасдиқдан ўтиши тавсия 
қилинади. Одатда бу режа дастурнинг алоҳида бўлими учун ёки ҳар бир ўқув 
чорагининг алоҳида туркумланган дарслари учун ҳам тузилиши мумкин. Биз 
кейинги варақда умумтаълим мактабининг 6 синфлари учун жисмоний 
тарбиядан дастур материалини тақсимлашнинг тахминий режа жадвални 
тавсия қилдик. Улар турлича шаклда, мазмунда бўлишига қарамасдан, асосий 
мақсад дастур материалини ўзлаштирилишини осонлаштиришни назарда 
тутади. 
Мавзулар ифодаланган бўлимида дастурнинг ҳар бир мавзуси алоҳида 
йўлга ёзилади. Бу графада мавзуларни танлаб тақсимлаш режа жадвали 
дастурининг қайси бўлими учун тузилган бўлса шу бўлим учун «назарий 
материал», амалий машқлар учун «кўникма ва малака» бўлими, ўқувчилар 
учун қўйилган талаблар, уйга бериладиган вазифалар аниқ қилиб 
кўрсатилади ва у дастур бўлими учун ажратилган талаблар, уйга вазифа 
сифатида тавсия қилинади. 
Режа жадвалнинг ўқувчилар учун талаблар ва уйга вазифа бўлими 
материали дарс учун танланган мавзуларга мослаб, ўша мавзуни ўқитиб 
бўлингандан сўнг, уйга вазифа дарсида тақсимланиши ва уни 
бажарилишининг назорати ўқитувчи ва ўқувчининг ота-онаси томонидан 
олиб борилиши шарт. Берилган жисмоний топшириқ ва уни бажарилиши ота-
оналар мажлиси, синф мажлиси, синф раҳбари томонидан назоратга 


200 
олинишининг аҳамияти каттадир. Режада вазифанинг берилиши икки 
кўринишда ифодаланади: 
а) ўтилган 
мавзу (машқ 
техникаси)ни «ўзлаштириш», 
«мустаҳкамлаш», «такомиллаштириш» деб айнан мавзуга оид вазифа 
тарзида; 
б) дарсдаги мавзуни айнан ўзини уйда такрорлаш имконияти йўқ 
бўлган вазифа бўлса, вазифа дасрдаги машқларни бажаришда иштирок этган 
мускуллар гуруҳи учун асосий машқга бутунлай ўхшамайдиган машқлар 
тарзида алмаштирилиб тавсия қилиниши мумкин.
Мавзуларни дарсларга танлаб тақсимлаш режа жадвали ўз мазмунига 
қуйидагиларни олади. 
1. Дарснинг тузилишини эътиборга олиб белгиланган дарс учун 
уларни кетма-кетлигини ҳисобга олиш, мавзу танлаш. Аввалига саф 
машқлари, умумий ривожлантирувчи машқлар, керак бўлса ҳаракатли 
ўйинлар организмни катта юкламага тайёрлаш мақсадида, сўнг дарснинг 
асосий қисми 
учун материал, якунлов 
қисми 
учун 
материал 
режалаштирилади. 
2. Дарснинг асосий қисмида ўқитиладиган материал дастурининг 
айнан шу синфи учун кўникма ва малакалар деб аталган ўқув материалидан 
танланиши лозим. Чунки асосий қисмда ўқувчилар бир неча ўқув 
гуруҳларига бўлинади ёки ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш методларидан 
қайсиниси ёки бир нечасида бир варакайига фойдаланишни назарда тутсак 
асосий қисмида 3 дан 6 тагача мавзуни ўқитишга тўғри келади. Шунга кўра 
танланган материал ўқувчини бир неча жисмоний ёки ҳаракат сифатини 
ривожлантиришни назарда тутади ва мавзулар сони кўп бўлиши мумкин. 
3. Мавзуларни танлаб дарсларга тақсимлаш режа жадвалининг асосий 
услубий хусусияти шундаки, дасрда мавзуга қўйилаётган педагогик 
вазифалар жисмоний тарбия таълимининг этаплари (таништириш, 
ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш)ни ўз ичига олиши шарт. 
Шундагина, ўқитилаётган ҳаракат фаолиятини ўқувчида бажара олиши 
(уддалаши), уни малакага, сўнг кўникмага айланишига замин яратади. Демак, 
жисмоний тарбия дарси мавзуси мавзуларни ўқитиш режа жадвалида бир 
неча дарсда кетма-кет (ҳаракат техникасини осон қийинлигига қараб) 
такрорланиши мумкин. 
Жисмоний тарбия дарси ва унда ўқитилиши лозим бўлган мавзулар 
сони, уни ўқитиш умум таълим мактабида ўқитиладиган бошқа фанлардан 
ўзининг хусусий томони билан фарқланади. Бу фарқ фан учун ажратилган 
дарслар сони ва унда ўқитилиши учун режалаштирилган мавзулар билан 
боғлиқ. 
Масалан, физика, математика, табииёт фанларида ўқув йили учун 
ажратилган соатлар (дарслар сони) билан унда ўқитиладиган мавзуларнинг 
сони бир хил. Жисмоний тарбияда эса ундай эмас. Чунки жисмоний тарбия 
фани бўйича назарий билим бериш билан унда жисмоний тарбия қилиш 


201 
жараёни жисмоний сифатлардан куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик, 
мускуллар эластиклиги ва бўғинлар ҳаракатчанлигини ривожлантириш ёки 
ҳаракат техникасини ўзлаштириш назарда тутилади. Шунга кўра жисмоний 
тарбия фани учун йиллик ўқув режада ажратилган 68 та дарсга 80-90 та 
мавзу, айрим синфларда эса мавзулар сони 150 тагача бориши мумкин. 
Шунинг учун дарсга мавзу тақсимлаш ва униҳар бир дарс учун 
танлашнинг аҳамияти муҳим. Шунинг учун мавзуларни танлаш ва дарсларга 
тақсимлаш режа жадвалини тузиш талаби табиий. Қатор ўқув қўлланма ва 
дарсларда қайд қилинган режа «Дастур бўлимларининг мавзуларини ўқитиш 
режа жадвали», «Кенгайтирилган мавзулар режа жадвали», «Мавзуларни 
чоракларга тақсимлаш режа жадвали» деб турлича номланади.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling