Маoлумотнома


Дам олиш учун пассив дам олиш эмас, балки тикланишнинг барча


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Дам олиш учун пассив дам олиш эмас, балки тикланишнинг барча 
шакл ва воситалари машғулот жараёнида ҳар 30-40 минут ишдан кейин, 
шунингдек, машғулотлар ўртасида ҳам (чўзиш, бўшатиш машқлари, аутоген 
чиқиш, ташқи баландҳарорат шароитида аутоген машқ қилиш гипотермик 
паузалар ва ҳоказо) шунингдек, тўқ тутувчи таом (шоколад, сузма,
шарбатлар, олмалар, кўк чой, морфончилар учун пиёвалар ва ҳоказо)лар 
берилади. Бироқ, машғулотнинг ҳар хил давр ва босқичларида ҳолатларини 
давом этиш турлича, чунки айрим босқичларда иш ҳажмини, бошқаларида 
эса шиддатини ошириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
Нагрузка ва дам олишнинг навбатлашувини кўриб чиқиб биз мавхум 
нагрузка тўғрисида фикр юритдик. Бироқ, амалий машғулотда нагрузка 
ҳажми, шиддати тўхтовсиз навбатлашади, шунинг учун навбатлашувининг 
реал тизими турли-туман бўлиши мумкин. Масалан, агар бутун А нагрузка 
қўлланилса, албатта, шу нагрузкадан кейин тўлиқ тикланишни кутиш зарур 
эмас, балки бошқа аллақачон тикланган Б нагрузкани бериш мумкин ва шу 
билан бир вақтда А нагрузка учун актив дам олиш нуқта юзага келади. 
Машғулот нагрузкасини аста-секин максимал даражага ошириш. 
Спорт машғулоти жараёнида юқори натижага эришиш учун, нагрузкани 


217 
динамикаси (ҳажми ва шиддати бўйича) максимумгача ошириш зарур. 
«Максимал нагрузка» тушунчасини кўплар организм функционал 
инкониятининг 
ниҳоясида 
турган «ўта 
оғир 
нагрузка» билан 
чалкаштирадилар. Максимал нагрузка организмга максимал талаб қўяди ва 
функциялар фаолиятининг ортишига ёрдамлашади. 
Нагрузканинг аста-секин ва максимал оширилиши бир-бирига зидҳам 
бўлиши мумкин. Нагрузкани максимал оширишдан олдин организмни аста-
секин бундай нагрузкага кўниктириш лозим. Организмни кўниктириш учун 
эса, машғулотнинг ҳар бир босқичида машқ қилишнинг максимал самарасига 
эришиш керак, фақат шундагина мослашув механизмлари эгилувчан 
ваҳаракатчан бўлади. 
Машғулот нагрузкасини ошириш давомида «спорт турининг 
моҳиятига қараб унингҳажм ва шиддати ўзгаради. Нагрузка ҳажми қанчалик 
катта бўлса, шунчалик изчил ўзгартиришлар киритилиши лозим. 
Чидамлиликни талаб қилувчи спорт турларида нагрузка аста-секин 
ошиб борса, тезкор куч талаб қилувчи турларда (ўта стрессли нагрузкалар 
бундан мустасно) тўлқинсимон ҳаракат характерлидир. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling