Маoлумотнома


Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш хатоларсиз ва ҳаракат-ларда 
хатоларни пайдо бўлиши (бошқариладиган таoлим прин-ципи, бажариб 
кўриш ва ҳатолар принципи) орқали амалга оширилади. 
Ўқитишнинг бошқариладиган принципи ҳар қандай хато таoлимга 
маoлум маoнода зарар келтиришини тасдиқлайди, шунинг учун ўқитишнинг 
барча шартларини (фаолият асосини мўлжалга олиб) қатoиян деталлаштириш 
ва регламентлаштириш талабларни қўяди. Бажариб кўриш ва хатолар 
принципи эса унинг аксини, яни ҳаракатнинг асосини коррекциялаш ва 
оптимал вариантини ахтаришни, айрим ҳатоларнинг табиий равшда мақсадга 
мувофиқлигини тан олади. Бу принцип фаолият натижалари, усулларни 
ҳижжалаб тушунтириш, таoлим-нинг барча дидактик принципларига ва 
ўқитиш қоидаларига риоя қилиш лозимлигини инкор этмайди. Суний 


96 
равишда хатоларга йўл қўйиш мабодо содир бўлса, ўқитувчи ва ўқувчининг 
зўр беришини йўққа чиқарадиган катта зиён ҳам эмас, деб таoкидлайди. 
Вазифани ҳал этишда ўқувчи хатолар орқали бориши керак. Образли қилиб 
айтганда, хато фойдали бўлиши лозим. Хатонинг асосий роли техника 
ижросини индвидуал-лаштиришдадир. Энг кенг асосга эга бўлган, мўлжал 
билан ўрганила бошланган ҳаракат фаолияти ҳам ҳатоларни инкор 
этмайди.ҳар бир уриниш (проба)ҳам изланишдир. Изланишни эса хатосиз 
тасаввур этиб бўлмайди. 
Таoлимнинг иккала принципи ҳам муаммони ҳал қилишда турлича 
йўлларни эътироф этсада улар ҳаракат малакаси ва кўникмасининг вужудга 
келишига олиб келадиган психофизиологик мослашув моҳиятини инкор 
қилолмайди (Е.П. Илин, 1970). 
Ҳатосиз ўқитишга интилиш, уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини 
камайтирмайди. Энг қулай шароитлар жисмоний тайёргарликнинг 
юқорилиги,ҳаракат фаолиятининг нисбатан соддалиги ва бошқалар 
хатоларни умуман содир бўлишини йўқга чиқариш мумкин. Таoлим биринчи 
этапида ўргатиш қоидада-гидек бажариб кўриш ва хатолар принципи
иккинчисида бошқариладиган ўқитиш принципи қўлланилади. 
Шундай қилиб, тўғри қўлланилган таoлим методлари ҳаракат 
фаолиятини эгаллаш жараёнида хатоларнинг юзага чиқишига йўл 
қўймаслиги ва бу билан таoлимнинг самарадорлигини пасайтирмаслиги 
мумкин. Хатолар албатта мавжуд бўлади, уларсиз мумкин эмас, дейишга 
мутлақо ўрин йўқ. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хатоларига нисбатан 
бефарқлик уларга юзаки қараш, хатоларнинг камайишига салбий таъсир 
этиши, яна янги хатоларнинг пайдо бўлишига олиб келишини амалиёт 
тасдиқлаган. Айниқса ҳаракат малакаси шаклланишининг бошланғич 
этапларида машқни такрорлашлари давомида хатолар содир бўлади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling