Маoлумотнома


Ўқувчилар фаолиятини бошқариш деганда


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Ўқувчилар фаолиятини бошқариш деганда машғулот давомида 
ўқитувчи режасига мувофиқ жисмоний машқларни бажаришни ташкиллаш 
услубиятини тушунамиз.
Таълим-тарбия жараёнида жисмоний тарбия ўқитувчилари, ўқувчилар 
фаолиятини жисмоний тарбия дарсларида бирвара-кайига (фронтал), 
узлуксиз-улаб, гуруҳчаларга ажратиб, яккама-якка ва айланиб юриб машқ 
бажариш услубиятлари орқали ташкиллайдилар. 
1. Ўқувчи фаолиятини ташкиллашнинг фронтал усулияти деганда 
гуруҳдаги барча ўқувчиларни бирваракайга ўқитувчи билан биргаликда бир 
хил вазифани ҳал қилиш учун машқни ёппасига бажариши тушунилади. Бу 
услубиятнинг афзаллиги машқни бажариш учун барча ўқувчиларни тенг 
қамраб олинишидир ва уларни бирваракайига банд қилиши бўлиб, дарс 
(машғулот)да юқори зичликка эришилади ҳамда юкламани сурoати, 
интенсивлиги ва меъёри барча учун бир бўлишлгидадир. Бу услубиятдан 
асосан дарснинг тайёрлов ва якунлов қисмларида, янги материални 
ўзлаштириш, такомиллаштириш дасрларида, кўпроқ кичик ёшдаги ўқувчилар 
билан машғулотларда фойдаланилади. 
2. Ўқувчи фаолиятини узлуксиз-улаб ташкиллаш усулияти
Машқни бажариш навбатини тушунтиришларсиз, услубий кўрсатмаларни 
ҳаракатни бажариш ритмига мослаб, хатоларни тузатиш учун гуруҳни 
тўхтатмай, юқори зичликка эришиш мақсадида ҳаракат фаолиятини тўла 
бажариш тарзида намоён бўлади. Бу услубиятнинг афзаллиги юклама 
меoёрини, уни ҳажмини, интенсивлигини гуруҳдаги барча ўқувчи учун 
(жисмоний тайёргарлигидан қатoий назар) бир хилда бўлишлигига 
эришишдир. Бу билан синф, гуруҳ ўқувчилари умумий жисмоний 
тайёргарлигини 
баҳолаш, айниқса, ўқувчиларнинг 
ўзлари 
учун 
тенгдошларига нисбатан ўзҳаракат имкониятлари даражасини таққослаш, 
солиштириш имконияти яратилади. Асосан дарснинг тайёрлов, якунлов 
қисмлари ҳамда янги материални ўзлаштириш бошланган дарснинг асосий 
қисмида кўпроқ фойдаланилади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling