13.3..5. Жисмоний тарбия дарсида хатолар ва уларни аниқлаш ва бартараф этиш усулияти Жисмоний тарбия жараёнидаги машғулотлар жумладан, мактаб
дарсларида ўқувчилар томонидан хатолар содир бўлиши кузатилади. Бундай
хатолар асосий ва асосий бўлмаган хатолар деб гуруҳланади. Асосий хатолар деганда ўрганилаётган ҳаракат фаолияти ёки жисмоний машқнинг
техникаси асосида қўйилган хатолар, аcосий бўлмаган хатолар эса ҳаракат
акти техникасининг звенолари ёки деталларида содир бўлган хатолар
тушунилади.
Уларни содир бўлишининг сабаблари турлича: машқ техникасини
тушунтиришдаги эътиборсизлик; машқ техникасининг асоси ҳақида тўла
тасаввурга эга бўлмаслик; машқни ёки уни техникасини тасаввурига эга бўла
туриб уни бажариш
учун жисмоний тайёргарлигини ваҳаракат
координацияси заҳирасини камлиги; ўқитувчи
танланган ўқитиш
услубиятини таoлим жараёни учун мос эмаслиги ва ҳ.к.лар...
Таълим жараёнида содир бўлган хатоларни аниқлаш ва уларни
тўғирлаш муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра энг аввало ҳаракат
техникаси таркибидаги асосий хатолар сўнг, асосий бўлмаган хатолар
аниқланади ва улар шу кетма-кетликда тўғрланади. Таълим жараёни
амалиёти шундан гувоҳлик Берадики асосий хатоларни тўғрланиши асосий
деб ҳисобланмаган хатоларни ўз-ўзидан тўғрланиб кетишига олиб келади.
Демак, аввал асосий хатолар аниқланади ва тузатилади, сўнгра иккинчи
даражали яъни ҳаракат фаолияти техникасининг звенолари ва деталларидаги
хатола тузатилади.
13.3.6. Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш усулияти
160
Умумий таълим мактабларида ўтказиладиган жисмоний тарбия
дарсларида жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида иштирок
этаётган ўқувчиларнинг фаолияти бошқарилади.