Маoлумотнома
Соғломлаштириш вазифалари
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарсни ўтказишнинг тиббий-гигиеник шароитини яратиш
Соғломлаштириш вазифалари ҳам тарбия вазифалари каби ҳар бир
дарсда ҳал этилиши лозим. Жисмоний тарбия дарсларини тўғри уюштириш 153 ва ўтказиш тегишли кийим бош билан шуғулланишни, машғулотларнинг жойларида зарурий санитария гигиена ҳолатини сақлаш ва риоя қилиш, дарсларни очиқ ҳавода ўтказилиши, соғломлаштириш вазифаларини ҳал этиш имкониятини яратади. Жисмоний тарбия дарсининг самараси кўпинча ўқитувчининг тузган режасини ҳаётийлиги, шуғулланувчилар фаолиятини ташкиллаш учун танлаган усулияти ва услублари мавжуд жиҳозлар ва спорт анжомларидан, техник воситалардан, спорт иншоатларидан эффектли фойдалана олиш, температура, иқлим шароити, ўқувчиларнинг тайёргарлги, уларнинг ёши, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб эффектли фойдалана олиш билан боғлиқ. Дарснинг уюштирилишининг теoминланиши қуйидагиларни: 1) тиббий ва гигиена шароитини яратиш ва унга риоя қилишни; 2) моддий-техник жиҳатдан таъминлашни; 3) дарсда ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш усулиятларини тўғри танлаш орқали қўйилган вазифани эффектли ҳал қилишни назарда тутади. Дарсни ўтказишнинг тиббий-гигиеник шароитини яратиш деганда жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида юзага келадиган, соғломлаштириш эффектидан келиб чиқадиган бир бутун комплекс тадбирларни тушунилади. Шунга кўра машғулотларни ўтказиш жойининг қатийян белгиланган тиббий-гигиеник нормаларга мувофиқлигига эришиш. Спорт зали учунҳаво температураси (энг маъқули) 14-16 0 С да ушланиши. Танаффусларда очиқ майдонларга сув сепилиши, спорт заллари эса ойналари очилиб шамоллатилиши. Аниқланишича, инсон ўпкасида у тинч турган ҳолда ҳаво вентиляцияси алмашиши минутига 4 дан 6 л атрофида, юқори интенсивликда бажарилаётган машқларда (югуриш, спорт ўйинлари) организмни ҳаво ютиши 10 ва ундан ортиқ даражадан ошиши мумкин. Шунинг учун машғулот жойларини тозаҳаво билан таъминлашнинг аҳамияти муҳим. Айниқса, залдаги жиҳозлар, анжомлар, матлар (гиламлар) полни тозалиги доимий диққат ва эoтиборни талаб қилади. Ҳар бир дарсдан сўнг зал полини хўлланган пол латта билан намланган латта билан эса жиҳозлар, матларни артиб чиқиш зарурияти мавжуд. Машғулотлар тугагандан сўнг эса шуғулланилган жой тозаловни талаб қилади. Чунки тозаланмаган зал шуғулланувчи соғлигига катта путр етказади, танани, спорт формаларини кирланишига сабаб бўлади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling