217
динамикаси (ҳажми ва шиддати бўйича) максимумгача ошириш зарур.
«Максимал нагрузка» тушунчасини кўплар организм функционал
инкониятининг
ниҳоясида
турган «ўта
оғир
нагрузка»
билан
чалкаштирадилар. Максимал нагрузка организмга максимал талаб қўяди ва
функциялар фаолиятининг ортишига ёрдамлашади.
Нагрузканинг аста-секин ва максимал оширилиши бир-бирига зидҳам
бўлиши мумкин. Нагрузкани максимал оширишдан олдин организмни аста-
секин бундай нагрузкага кўниктириш лозим. Организмни кўниктириш учун
эса, машғулотнинг ҳар бир босқичида машқ қилишнинг максимал самарасига
эришиш керак, фақат шундагина мослашув
механизмлари эгилувчан
ваҳаракатчан бўлади.
Машғулот нагрузкасини ошириш давомида «спорт турининг
моҳиятига қараб унингҳажм ва шиддати ўзгаради. Нагрузка ҳажми қанчалик
катта бўлса, шунчалик изчил ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Чидамлиликни талаб қилувчи спорт турларида
нагрузка аста-секин
ошиб борса, тезкор куч талаб қилувчи турларда (ўта стрессли нагрузкалар
бундан мустасно) тўлқинсимон ҳаракат характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: