Маoлумотнома


 Жисмоний машқларни тарихий классификацияси


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

6.1.2. Жисмоний машқларни тарихий классификацияси 
Тарихан жисмоний машқлар – ўйинлар тарзидаги, гимнастика 
кўринишидаги, спорт ва туризм машқларига туркумланган эди.
Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг 
асосий омиллари сифатида тан олиниб келинган ва ҳозирги кунда ҳам 
машқлар классификацияси таркибида ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. 
Кўпчилик олимларнинг фикрига қарама-қарши улароқ, ҳар доим ўзгаришда. 
Тарихий қабул қилинган жисмоний машқлар туркуми давр ўтиши билан ўз 
ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермоқда ёки ўша машқлар 
ривожланмоқда, такомиллаштирилмоқда. Жисмоний тарбия жараёнида 
уларнинг асосий омиллиги тарбия тизимларида илмий асосланган. Демак, 
ўйин, гимнастика, спорт, туризм таркибига кирган жисмоний машқлар 
туркуми дейиш бизда айрим ҳолларда нотўғри фикр туғдириши мумкин. 
Чунки, спорт туркумига кирган югуриш, юриш, сакрашлар жисмоний машқ 
сифатида ўйинларда, гимнастика таркибида, туризм машқлари тарзида ҳам 
учраши мумкин. Машқлар бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ ҳолда 
фойдаланилади. 
Ўйин атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, куч 
ўйини ва бошқалар. Маданият соҳаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада 
ўйинлари ёки спорт ўйини, буларнинг ҳаммаси хилма-хил маъно беради. 
Ўйин тарихий тўпланган ижтимоий ҳодиса сифатида фаолиятнинг айрим 
туриҳисобланади. Ўзининг ҳаётий аҳамияти орқалигина жамиятда ўзига 
қизиқиш уйғотади ва айрим одамларни ўзига тортади.
Ўйин фаолиятида одам ўзини ўраб олган муҳит билан ўзгача алоқада, 
бир мақсадга йўналтирилган фаолиятда бўлади ва ҳам жисмоний ҳам ақлий 
қобилиятини машқ (тренировка) қилдиради. Меҳнатдан фарқли ўлароқ, ўйин 
пайтида моддий неъмат яратилмайди. Ўз ҳаёти учун табиат инoомларидан 
бевосита фойдаланмайди. Ўйин шароитида хилма-хил ҳаркатни танлаш 
имконияти бор. Бу эса ўйновчининг ўз ҳис-ҳаяжонини, ижодий қобилиятини, 
фаоллигини ҳамда ташаббусини ишга солишга мажбур қилади. 
Ҳозирги кунда ўйинчилар сонига қараб яккама-якка жамоа бўлиб, 
кўпчилик (омма билан) ўйнайдиган ўйинлар мавжуд. Бу эса педагогика ва 
ҳаётда ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинлари сифатида тарбиявий восита 
бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ҳаркатли ўйинлар жисмоний тарбия воситаси сифатида жамоали
жамоага уюшмайўзининг маълум спорт майдонига, стандарт қоидасига эга 
бўлмаган, қийин жисмоний машқларнинг айрим элементларини ўз ичига 
олган ҳаракатлар тарзида, улар аста-секинлик билан қийинлаштирилиб бир 


46 
шаклга киргизилиб, спорт ўйинларига айланди. Демак, спорт ўйини ҳам 
ҳаракатли ўйиндир. 
Спорт ўйинлари жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг катъий 
ўйин қоидалари ва талабларига, спорт майдони жиҳозларига эга. Ўйин 
пайтида вазифаларни бир индивид ҳал қилмай, жамоа ҳал қилади. Бу ўйинлар 
бўйича мунтазам мусобақалар уюштирилади. Ўйинчиларга даража (разряд) 
ва унвонлар берилади. Спорт ўйинлари мунтазам ўсишда ва ривожланишда 
(техникаси ва тактикасини ривожланиши унинг самарадорлигини 
кучайтиради). Жамоа бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ўйинлар уч турга 
бўлинади: а) ўйинчиларни жамоаларга ажратмай ўйнайдиган ўйинлар; б) 
жамоали ўйинга айланиб кетадиган ўйинлар; в) жамоаларга бўлиб 
ўйналадиган ўйинлар (барча спорт ўйинлари киради): 
Кейинчалик эса ўйин ўйинчиларнинг ўзаро фаолияти шаклига кўра 
(командали ўйналадиган ўйинлар) қуйидагиларга бўлинади:
а) ўйин пайтида рақиб команда ўйинчилари танаси, унинг қисмлари 
бир-бирига тегмай ўйналадиган ўйинлар - волейбол, городки, бадминтон, 
стол тенниси, шахмат-шашка ва ҳ.к.
б) рақиб ўйинчилари бир-бирига тегиши билан ўйналадиган ўйинлар: 
футбол, баскетбол, регби, хоккей, майса устидаги рус лаптаси ва бошқалар. 
Тарихан мавжуд жисмоний тарбия тизимлари ўйиннинг шу 
томонларни ҳисобга олиб, жамият аъзолари ҳар томонлама жисмонан 
гармоник тарбиялашнинг асосий омилларидан бири деб тан олганлар ва 
тарбия жараёнида ундан фойдаланганлар.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling