Маoлумотнома


малакалари тизимини шаклантириш ҳисобланади


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

малакалари тизимини шаклантириш ҳисобланади. Фақат ҳаракат 
фаолияти тизимигина ўқувчи жисмоний тайёргарлигининг характерини 
белгилайди. Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дастуридаги ҳаракат 
фаолиятлари тизими ҳаётий амалийлиги приципига амал қилинган ҳолда 
шундай танлаб ажратилганки, уларнинг кўпчилигини кундалик турмуш 
амалиётда қўллаганлар ёки уларни кейинроқ қўллашлари мумкин. Тизимнинг 
амалиётда қўлланилиши учун ундан бир-бирини такрорлайдиган ёки иккинчи 
даражали бўлган фаолиятлар чиқариб ташланган. Бу жараённи 
объективлаштириш учун ҳозирги кунда математик ҳисоблаш (статистика) 
услубиятидан фойдаланилмоқда. Улар ёрдамида ҳаракат фаолиятлари 
таркибидаги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир бирига ўхшаш элементлар 
миқдорининг характери ўрганилмоқда. Ўхшаш элементлар миқдори 
ўқувчилар ёши ва жинсий хусусиятларининг чегарасини эътиборга 
олинмоқда. Масалан, 30 метрга югуриш 60 метрга югуриш билан 


83 
солиштирилганда уни бошқа ҳаракат фаолиятлари билан кўп маротаба 
боғланишларга эга эканлиги ва шунинг учун у боланинг ривожланиши 
локомацияси (М.А. Годик, 1966) даражасининг умумлаштирилган 
кўрсаткичи сифатида қаралиши мумкин экан. Тирмашиб чиқиш ва мувозанат 
сақлаш машқлари эса бошқа ҳаракатлар фаолиятлари тизимига нисбатан 
қарам эмас. Бошқача қилиб айтганда, бу фаолиятларнинг таъсири натижаси 
бошқа фаолиятларникидан юқори ёки паст бўлиши мумкин (К.Д. Бакунено, 
1967). 
Учинчи хусусияти таълимни икки йўналишда амалга оширишда 
ҳаракат сифатларини комплекс ривожлантириш билан алоқадорлиги. 
а)ҳаракат малакаси ҳаракат сифатларини ривожланиши билан 
боғлиқдир. Энг аввало айнан ўша ҳаракат малакасига оид ҳаракат сифатлари 
ривожланади. 
б)ҳаракат малакаси учун махсус хусусиятга эга бўлган 
ҳаракат сифатини ривожлантириш бир вақтнинг ўзида бошқа сифатларни 
ривожлантиришдан самаралироқ кечади.
Масалан: қисқа масофага югуришни ўқитишда тезлик ривожланади
лекин 
тезлик 
кучни, чидамлиликни 
ва 
бошқаларни 
оптимал 
ривожлантиргандагина эффектлироқ ривожланади. 
ҳаракат фаолиятларини ўқитишнинг самарадорлиги жисмоний билим 
ва жисмоний ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари билан аниқланади. 
Билимлар тизими ва ҳаракат фаолиятларини эгалланишини тўғри 
ташкилланган педагогик жараён албатта жисмоний ривожланганлик 
кўрсаткичларнинг ошишига олиб келади. 
Билим 
бериш 
вазифаларининг 
ҳал 
қилиниши 
тарбиявий 
вазифаларнинг амалга оширилиши билан органик бирликдадир. Таълимнинг 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling