Марҳамат туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзод Абдазизов Бахтиёр Маматюсуповичнинг


Download 26.84 Kb.
Sana22.02.2023
Hajmi26.84 Kb.
#1220657
Bog'liq
Менинг истикбол режам



Марҳамат туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзод Абдазизов Бахтиёр Маматюсуповичнинг
27-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифатини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича
2021-2023 йилларга мўжалланган
ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ

Марҳамат туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзод Абдазизов Бахтиёр Маматюсуповичнинг 27-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифатини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича 2021-2023 йилларга мўжалланган
ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ



Йўналишлар бўйича режалаштирилган тадбирлар режаси

Амалга ошириш механизми

Ҳамкорлар ва маъсуллар

Амалга ошириш муддатлари

Кутилаётган натижалар диагностикаси ечими

1-йил

1.

2020-йил якунлари бўйича 27-умумий ўрта таълим мактабининг тумандаги умумтаълим муассасалари ўртасидаги Рейтинг кўрсаткичларини таҳлил этиш ва таҳлиллар асосида 27-умумий ўрта таълим мактабининг 2021-2025 йилларга мўжалланган ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш.

27-умумий ўрта таълим мактабининг 2018-2020 йиллар давомидаги фаолиятини таҳлил этиш



Мактаб директори,
Директор ўринбосарлари, фан методика бирлашмалари раҳбарлари

2021-йил сентябрь



Мактаб фаолиятини ривожлантиришнинг асосий стратегияси белгилаб олиниб, шу стратегия асосида барча узилмаларнинг иш режалари қайта кўриб чиқилади.

2.

Мактаб директори ўринбосарлари ва мактаб маъмурияти бошқа аъзоларининг 2020-йилдаги ва 2021-йил 1-чорагидаги фаолиятлари натижадорлигини таҳлил этган холда, уларни ўз вазифаларига лойиқ ёки нолойиқ эканликлари тўғрисида Марҳамат туман халқ таълими бўлимига тавсияномалар тақдим этиш.

Мактаб директори ўринбосарларининг 2020-2021 йиллар давомидаги фаолияти таҳлил этилади, уларнинг илмий, услубий ва ҳуқуқий саводхонлик даражалари синовдан ўтказилади

Марҳамат туман халқ таълими бўлими шўъба раҳбарлари, мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари.

2021-йил сентябрь

Мактаб маъмуриятининг сифат таркиби яхшиланади.

3.

Мактаб педагог ходимлари таркибини тўла қайта кўриб чиқиш, вакант ўринларни юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдириш.

Тумандаги умумтаълим мактабларининг малакали ўқитувчиларини ишга таклиф этиш, Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш бўйича шартномалар тузиш.

Марҳамат туман халқ таълими бўлими кадрлар инспектори, мактаб кадрлар мененжери.



2021-йил сентябрь

Мактабнинг ўқитувчилари сифат таркиби яхшиланади.

4

Мактабнинг 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришлари кўрсаткичини яхшилаш учун уларни тест имтиҳонларига тайёргарлик кўришларига қўшимча шароит ва имкониятлар яратиб бериш, 11-синф битирувчиларини тумандаги малакали репититорлар томонидан тайёргарлик кўришлари учун йўнаалтириш

Мактабда энг малакали ўқитувчилар томонидан бепул репититорлик курслари ташкил этилади, имконияти бор 11-синф битирувчиларини туман марказидаги ўқув марказларига йўналтирилади.

Мактаб маъмурияти аъзолари, малакали ўқитувчилар.

2021- йил сентябрь

Мактабнинг 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари ортади.

5

Мактабни 2021-2022 ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш, мактабни жорий таъмирлаш учун ҳомийлар ёрдамини жалб этиш, зарур миқдордаги ўтин ва кўмир заҳирасини тайёрлаш.

Мактабнинг собиқ битирувчилари ва мактаб ўрамида яшовчи сармоядор инсонларни мактабга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатишга жалб этиш учун улар билан мактаб жамоасининг учрашувини ўтказиш.

Мактаб маъмурияти, мактаб “Кузатув кенгаши”, мактаб “ Ота-оналар кенгаши”

2021- йил октябрь

Мактабнинг моддий-техник базаси яхшиланади, янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумини талаб даражасида ўтказиш имконияти яратилади.

6

Мактабда энг фаол педагог ходимлар ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат мктаб Тарификация комиссияси тузиш ва 3172 –сонли низом талаблари асосида дарс тақсимотини ўрганиш

Педагог ходимларнинг 2020-2021- ўқув йилидаги фаолияти рейтинги чиқарилилади ва 3172-сонли Низом асосида дарс тақсимоти ўтказилади

Мактаб маъмурияти, мактаб “Кузатув кенгаши”, мактаб “ Ота-оналар кенгаши”

2021- йил сентябрь

Мактаб педагог ходимлари ўртасида дарс тақсимоти адолатли ўтказилиши, малакали ўқитувчилар етарли даражада дарс соатлари билан таъминланишига эришилади.

7

Мактабнинг 2021-2022 ўқув йили 1-ярим йиллиги учун мактабдаги барча тузилмаларнинг, мактаб педагог ходимларининг иш режаларини белгиланган талабларга мос тузиб чииш ҳамда ушбу иш режаларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат олиб бориш.

Мактабдаги барча тузилмалар ва педагог ходимларнинг иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда тумандаги малакали экспертлар томонидан кўриб чиилиши таъминланади.Иш режалар ижроси юзасидан хафталик ва ойлик мониторинг юритиб борилади.

Мактаб маъмурияти, барча педагог ходимлар.

2021- йил сентябрь

Мактабнинг 2021-2022 ўқув йили учун иш режалари ўз вақтида, сифатли бажарилиши таъминланади.







2-йил










1.

Мактабда спорт зал ва фаоллар зали, ошхона қуриш бўйича туман хокимлиги ва таълимни юқори бошқарув органларига таклифлар билан чиқиш.

Бюджет маблағлари хисобидан қурилиш ишлари амалга оширилади..

Марҳамат туман хокимлиги, Марҳамат туман халқ таълими бўлими, мактаб маъмурияти

2022 йил январъ-август.

Ўқувчиларни спортга бўлган қизиқиши янада ортади ва соғломлаштирилади.

2.

Мактабда ўқув-тарбия жараёни сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича 2022-йилда бажариладиган ишлар:
1) Ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ўқувчилар сифат самарадорлигини камида 76% га етказиш..
2) Педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, малака тоифаларини оширишга шароитлар яратиш.
3) Ўқитувчилар малакасини оширишни истиқбол режа асосида амалга ошириб бориш
4) Турли семинарлар,очиқ дарсларўтказиш;
5) Маънавий-маърифий тадбирлар мазмуни ва самарадорлигини яхшилаш;
6) Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мактаб кутубхонаси фондини доимий бойитиб бориш ,
7) Турли спорт тадбирлари ва мусобақаларини кенг миқиёсда ўтказиб бориш, ходимлар ҳамда ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш;
8) ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда турли тарғибот йиғилишлар, учрашувлар олиб бориш.

1.Ўқитувчилар билим даражасини аниқлаш бўйича синов ишлари ўтказиб борилади..
2. Педагог ходимлар мунтазам равишда навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестатцияга қўйиб борилади;
3.Педагог ходимларнинг мунтазам равишда ўз усиларида ишлашлари таъминланади;
4. Мактаб фаолияти билан бошқа таълим муассасалари педагоглари танишиб боришлари таъминланади.
5. Мактабда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши таъминланади.

Мактаб маъмурияти, барча педагог ходимлар.

2021 -2022 ўқув йили давомида



Мактабда ўқув-тарбия жараёнининг сифат ва самарадорлиги ошиб боради. Ўқувчилар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олди олинади.

3.

Мактаб ўқувчиларини Фан олимпиадалари, турли кўрик-танловларда фаол иштирок этишлари ҳамда совринли ўринларни қўлга киритишларини таъминлаш учун иқтидоли ва истеъдодли ўқувчилар билан якка тартибда қўшимча ишлашни кучайтириш орқали туманда энг кемида кучли ўнталикдан жой олиш

Иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар саралаб олинади ҳамда улар билан ўз йўналишлари бўйича мунтазам равишда қўшимча машғулотлар ўтказиб борилади

Мактаб маъмурияти, барча педагог ходимлар.

2021 -2022 ўқув йили давомида

Мактабда иқтидорли ва истеъдодлли ўқувчилар салмоғи ҳамда сифат тарокиби ортиб боради, мактабнинг Рейтинг кўрсаткичи юқрилаб боради.

4.

Мактабнинг Рейтингини белгиловчи саккизта индикатор бўйича кўрсаткичларни 2021-йилга нисбатан 2022 йилда камида 20% га ўсишига эришиш.

Барча Рейтинг индикаторлари бўйича кўрсаткичлар даражаси ойма-ой таҳлил этиб борилади.

Мактаб маъмурияти, барча педагог ходимлар.

2021 -2022 ўқув йили давомида

Мактабнинг Рейтинг кўрсаткичи бўйича туманда кучли ўналикда бўлишига эришилади.

5

Мактаб 11-синф битирувчиларининг камида 50 % қисмини олий таълим муассасаларига киришларига эришиш.

11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёрлаш бўйича тизимли равишда ишлар олиб борилади

Мактаб маъмурияти, барча педагог ходимлар

2021 -2022 ўқув йили давомида

Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқиш учун кириш кўрсаткичлари яхшиланади.

6

Мактабни 2022-2023 ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш, мактабни жорий таъмирлаш учун ҳомийлар ёрдамини жалб этиш, зарур миқдордаги ўтин ва кўмир заҳирасини тайёрлаш.

Мактабнинг собиқ битирувчилари ва мактаб ўрамида яшовчи сармоядор инсонларни мактабга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатишга жалб этиш учун улар билан мактаб жамоасининг учрашувини ўтказиш.

Мактаб маъмурияти, мактаб “Кузатув кенгаши”, мактаб “ Ота-оналар кенгаши”

2022-йил июнъ-август

Мактабнинг моддий-техник базаси яхшиланади, янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумини талаб даражасида ўтказиш имконияти яратилади.

3-йил

1.

Мактабда мавжуд фан кабинетлари ва синф хонларини қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш орқали 5-11 синф ўқувчиларни “ Кабинет тизими”да таҳсил олишларини ташкил этиш

Мактабда барча фанлардан алоҳида фан кабинетлар ташкил этилиб, белгиланган талабларга мос равишда қайта жиҳозланади

Мактаб маъмурияти, мактаб “Кузатув кенгаши”, мактаб “ Ота-оналар кенгаши”

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб

Мактабда таълим-тарбия беришда ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларга қўшимча қулайликлар яратилади, мавжуд жиҳозлар ва асбрб ускуналардан самарали фойдаланиш имконияти таъминланади.

2.

Мактабда мавжуд ер майдонида иссиқхона ташкил эиш орқали йил давомида ердан самарали фойдаланишга эришиш

Банк кредити орқали иссиқхона ташкил этилади

Мактаб директори, хўжалик ишлари мудири, техник ходимлар

2023-йил
январъ

Мактабнинг сармоядан ташқари маблағлари ортиб боришига, сармоядан ташқари маблағлар ҳисобидан мактабнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

3.

Мактабнинг атроф қўрғон деворларини тўла янгилаш,

Бюджет маблағлари хисобидан қурилиш ишлари амалга оширилади..

Марҳамат туман хокимлиги, Марҳамат туман халқ таълими бўлими, мактаб маъмурияти

2023 йил январъ-август.

Мактабда хавфсизлик таъминланади.

4.

Мактабда ўқув-тарбия жараёнининг сифат ва самарадорлигини ошириб бориш бўйича мавжуд шароит ва имкониятлардан кенг фойдаланиб бориш, ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ҳамда рақамли технологияларни жалб этиш, мактабда фаолия олиб бораётган педагог ва техник ходимлар учун муносиб иш ўрни ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган шароитлар яратиб бериш.

Мактабда соғлом ишчан муҳит яратилади. Барча педагог ва техник ходимлар ўртасида 27-умумий ўрта таълим мактаби шаънини химоя қилиш учун халол ва фидоийлик билан меҳнат қилиш туйғуси шакллантирилади

Мактаб маъмурияти, барча педагог ва техник ходимлар,

2023-йил давомида

Мактабнинг тумандаги умумтаълим мактаблари орасида ўз ўрни ва нуфузга эга бўлишига эришилади.

Download 26.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling