Марғилон шахар 17-умумтаълим мактаби Биология ўқитувчиси Қумрихон Ибрагимова “Ирсий касалликлар” бўйича


Download 26.21 Kb.
bet6/7
Sana08.06.2023
Hajmi26.21 Kb.
#1465537
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Kirish va biogen elementlar

йод

    • Масалан: буқоқ касаллиги организмда йоднинг етишмаслигидан келиб чиқишини 1851 йили француз химиги А. Шатен исботлаб берган. Асосан тоғли районлардаги сувларда, ерда, ўсимлик ва ҳайвон озиқ-овқатларида йод миқдори кам бўлади. Шунинг учун тоғ яқинида яшайдиган одамлар энедемик буқоқ касаллигига чалинадилар. Бунда одамлар таркибига йод қўшилган ош тузи истеъмол қиладилар.

1 кг йодланган туз таркибида
10 г KJ бўлади.
бу жуда ҳам оз миқдор.

стронций

    • Суяк таркибида Sr – стронцийнинг ортиб кетиши ҳам касалликка олиб келади. Унинг миқдорининг ошиши организмда Са дефицити (озайиб кетиши) га боғлиқ. Sr Ca элементига ўхшайди, у суякда Са нинг ўрнига тортилади. Sr жуда ҳаракатчанлиги туфайли суяк тўқимасида узоқ ушланиб турмайди, шунинг учун суякнинг тез майдаланишига ва уларнинг деформациясига олиб келади.
    • Ишлаб чиқариш ривожланган сари атроф-муҳит ифлосланиши ҳам ортиб бормоқда. Бу одам организми, атроф-муҳитга жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Атмосферанинг ифлосланиши нафақат одам, табиатга ҳам катта зарар етказяпти.

Техника прогрессии ва атроф-муҳит муҳофазаси

  • Ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳар хил зарарли ташландиқлар, нефть маҳсулотлари, радиоактив моддалар ва бошқалар океан ва дарёларга ташланмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг заралилиги

  • Масалан:
  • Металл қуйилаётганда (рудалардан) уларни чанглаш процесси содир бўлади. Бу чанглар таркибида (Fe, Ca, Mg, Mn, Pb, Hg, Cu, As ва бошқалар) бўлади. 1 т Cu (мис) дан 2,00 т чанг чиқади. Ишлаб чиқарилган металлар ишлатилиш давомида коррозияга учрайдилар.

Транспорт зарарлилиги

  • Ифлосланишнинг яна бир манбаи бу транспортдир. Автомобилдан чиқаётган тутуннинг таркибида СО, NO ва Pb мавжуд. Бензин таркибида детонацияга қарши тетроэтил қўрғошин (CH3-CH2) Pb кўп қўшилади. 1 л бензин ёнишидан 200-400 мг Pb чиқариб ташланади. Америка мутахассисларининг аниқлашларича, шаҳарда, қишлоқ аҳолисидан кўра 20 маротаба кўпроқ Pb мавжуд. Pb ни ўсимликлар билан (орқали) ҳайвонлар истеъмол қилади, одамлар мевалар, сут ва ҳаводан олади.

Download 26.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling