32-мавзу. ШҲТ САМАРҚАНД САММИТИ–ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК ВОҚЕА
1.Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти дастлаб қандай номланган ва у қайси давлатлар раҳбарлари учрашувида тузилган?
2. Бугунги глобаллашув шароитида минтақавий ва халқаро миқёсида вужудга келаётган кескин ўзгаришлар даврида ШҲТ ўзини қандай намоён этмоқда?
3. Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти қандай негизда ташкил этилган бўлиб, ушбу тамойил асосида қандай муҳим қоидаларни ўзида мужассам этади?
4.Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти қандай ташкилот сифатида катта куч ва салоҳиятга эга?
5. Ташкилотга аъзо давлатлардан қайсилари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади?
6. ШҲТнинг умумий майдони Евроосиё минтақасининг неча фоизини эгаллайди ва дунё аҳолисининг қанчаси ташкилотга аъзо давлатларда яшайди?
7. Ўзбекистон Республикасининг сўнгги йилларда ШҲТ доирасида миллий манфаатларимизга жавоб берадиган кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича илгари сурилган илғор таклиф ва ташаббуслари қандай натижа бермоқда?
8.Ўтган 5 йил мобайнида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон томони нечта ташаббусни илгари сурди ва улар қандай натижа берди?
9.Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ШҲТдаги қандай соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид янги платформаларни яратиш бўйича ташаббускорга айланди?
10. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ШҲТнинг қандай марказ, учрашув ва университети ташкил этилди?
11.Самарқанд саммитида 2021-йил сентябрда ШҲТга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилган қайси давлат биринчи бор қатнашади?
12. Самарқанд саммитида ШҲТга аъзо давлатлардан ташқари, қайси давлатлар кузатувчи, қаси давлат эсамулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этди?
13. Самарқанд саммитида ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга бўлган қайси давлатдаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилиниб, муҳим қарорлар қабул қилинди?.
14. Саммит доирасида ўтказиладиган халқаро кўргазмада нималар намойиш этилди?
Do'stlaringiz bilan baham: |