Маржинализм иқтисодий таълимотининг шаклланиши


Download 57.95 Kb.
Sana25.01.2023
Hajmi57.95 Kb.
#1119785
Bog'liq
Маржиналистик таълимотнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти

Маржиналистик таълимотнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


 
XIX асрнинг 70-йилларида Австрия мактабининг шаклланиши иқтисодиёт фанида катта воқеа бўлди. Унинг назариётчилари фанда маржинализм деб ном олган иқтисодий назарияни илмий асослаб бердилар. Бу назария қоидалари классик иқтисодий мактабдан шу даражада фарқ қилардики, у айрим ҳолларда фандаги тўнтариш деб ҳам баҳоланади. Янгича йўналишни таклиф қилган иқтисодчилар товарлар (неъматлар) қимматини унга бўлган субъектив муносабатлар билан аниқладилар. Ҳар қандай неъматлар кишиларнинг талабини қаноатлантириши даражасига қараб, фойдалилик касб этиши мумкиндир

«Фойдалилик» ва «қиммат» категориялари ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, ҳар қандай неъмат фойдалидир, лекин у қимматли бўлмаслиги ҳам мумкиндир. Фойдали бўлган неъматларгина маълум даражада қимматли бўладилар

. Фойдалилик ва қимматлик категорияларини ажратиб кўрсатиш билан бирга маржиналистлар қийматнинг меҳнат назариясини бўтунлай инкор этдилар. Улар бозорлардаги иқтисодий неъматларнинг нархини унга сарф бўлган меҳнат ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан эмас, балки истеъмолчининг субъектив равишда бу неъмат қимматини белгилашида ўз ўрнини топади, деб ҳисоблайдилар.


«Энг юқори фойдалилик» назарияси ўта субъективлиги учун тартибсизлиги ва тўла исботланган фактлардан кенг фойдаланганлиги учун кўп марта ҳақли танқид қилинди. Лекин ҳозирги замон иқтисодий таълимотларида Австрия мактабининг ғояларида айниқса микроэкономика бўлимида кенг фойдаланиб келинмоқда. Чунки бу назариянинг устун томони шу билан белгиланадики, унда нафақат ҳаражатларнинг ҳисоби, балки ишлаб чиқариш ва муомаланинг натижалари тўлиқ инобатга олинади.

Маржинализм инқилоби тўғрисида гап борганда Австрия мактаби қатори Лозанна мактабини ҳам алоҳида таъкидлашимиз зарурдир


Бу мактаб асосчилари маржиналистик ғояларни қўллаган ҳолда унинг қисқа, очиқ ва аниқ математик ифодасини топишга ҳаракат қилдилар. Вальрас фойдалилик ўрнига ноёблик тушунчасини киритди ва миқдор истеъмолининг камаювчи функциясини таклиф этди. Умумий бозор мувозанати назариясини ишлаб чиқди ва унинг тенгламасини яратди, иқтисодиёт ва математикани бир-бирига чамбарчас боғлади. Вальрас қонуни бўйича, бозор мувозанати шароитида умумий талаб умумий таклифга тенгдир. Агар Вальрас бозор мувозанати масаласини қўйган ва унинг қачонлардир ечилишини башорат қилган бўлса, В.Парето бу муаммони ҳал этишга муҳим ҳисса қўшди ва тартибли фойдалилик тушунчасини киритди. В.Парето оптимал ҳолати (еки Парето оптимуми) бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси учун интилиб, ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига эришмоқдалар.
Х1Х асрнинг 70-йилларидан бошлаб иқтисодий таълимотларда принципиал янги йўналиш - маржинализм ғоялари устундир, авалги классик мактаб вакилларининг фикрлари кескин танқидга учради, чунки амалий иқтисодиётда ўзгаришлар рўй берди. ХХ асрнинг бошларида эса неоклассик (яъни янги классик) ғоялари шакллана бошлади, бу маржинализм ғоялари ривожининг 2-босқичи деб қаралиши мумкин. «Сиёсий иқтисод» дан анча фарқ қилувчи «Экономикс» тушунчаси киритилади ва иқтисодиётга ёндошув кескин ўзгарди.
Download 57.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling