И. А. Каримов пулнинг моҳияти ва зарурати асосий тушунчалар
Download 33.2 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пулнинг келиб чиқиши ва моҳияти. Жамият тараққиётида товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурати
“Фақат миллий валюта кучли бўлган тақдирдагина иқтисодиёт мустахкам бўлади” И.А. Каримов ПУЛНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРАТИ Асосий тушунчалар Бевосита айрибошлаш Натурал хужалик юритиш Товарнинг қиймати Махсус товар Умумий эквивалент Бартер Пул Товар Пулнинг келиб чиқиши ва моҳияти. Жамият тараққиётида товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурати Ҳозирда жамиятни пулсиз тассавур этиб бўлмайди. Пул илмий мулоқотларнинг предмети, оддий оиланинг орзуси, бизнесменнинг бош оғриқи, мафиянинг йўлчи юлдузи. Пул жамиятни камбағал ва бойларга ажратади, бахт ва кулфат олиб келади, амалга кўтаради ва жаханнамга етаклайди. Бернард Шоу ўзининг вақтида “Камбағалликнинг асосий илдизи пулнинг камчилигига бориб тақалади” деб ўтган эди. Унда нима учун давлатда “ҳаддин кўп пул” булса барча иқтисодчилар вахимага ва одамлар норозичиликка тушадилар? Пул ўзи нима? Унинг жамиятдаги ўрни қандай? Пул ёрдамида давлатнинг иқтисодий ривожланишига тасир кўрсатиш мумкинми? Шу ва шу каби саволлар илм дунёсида жуда қизғин музокараларга олиб келлади. Бундай саволларга жавоб бериш учун пулнинг келиб чиқиш тарихига бир назар солсак. Сиз ҳаётни пулсиз тасаввур эта оласизми? Бир кўз олдингизга келтириб кўрингчи! Сиз китоб сотиб олмоқчисиз, дўкондор эса сиздан пул ўрнига бир боғ ўтин сўрайди. Нон олиш учун буғдой, сут олиш учун хашак олиб бориш керак. Агар автобусга чиқсангиз йўл кира ўрнига ёқилғи, пояфзал дўконида эса тери талаб қилишса! Кулгилими? Тўғрисини айтганда, ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз. Инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири бўлган пул қачон, қаерда ва қандай қилиб пайдо бўлган? Пул жуда қадим замонларда пайдо бўлган ва унинг келиб чиқишига қуйидагилар сабаб бўлган: 1-сабаб. Қадимги қабилаларда вақти-вақти билан ўз эҳтиёжларидан ортиқча маҳсулотлар пайдо бўлган ва уларни бошқа маҳсулотларга алмаштириш имконияти туғилган. Масалан, дарё бўйида яшовчи кишиларнинг ови бароридан келиб, жуда кўп балиқ овланган. Улар ортиқча балиқни қўшни жамоага дон, туз ёки бошқа маҳсулотларга алмаштирганлар. Буюк ватандошимиз Абу Райхон Беруний узининг «Жавохирлар» китобида жавохирлар билан боглиқ булган воқеаларни хам қелтириб ўтади. У натурал алмашув тўгрисида бундай бир воқеани хикоя қилади. Кунлардан бир кун нотаниш оролга келиб қолган саёх у ерлик одамнинг қулида узи учун керакли нарсани куриб, бир олтин динор беради. Махаллий одам динорни олиб айлантириб куради, сунгра хидлайди ва таъмини билмоқчи булади. Динорда хеч қандай фойдали белгиларни ва таъмини сезмайди, уни эгасига кайтариб беради: «Сен берган нарсанинг мен учун хеч қандай фойдаси йўқ экан» - дейди. Анна шу хикоя орқали Абу Райхон Беруний кадимий даврларда одамлар уз махсулотларини факат узи учун зарур ва эхтиежли булган буюмлар билан айрибошлаганини курсатади.(1) Ёки бошқа бир мисол, ўрмонда яшовчи ва овчилик билан шуғулланувчи жамоа ўзидаги ортиқча ҳайвонларни ёки гўштни бошқа жамоаларга кийим-кечак ёки балиққа алмаштирганлар. Дастлабки даврларда маҳсулотлар бир - бирига бевосита алмаштирилган ва тасодифий ҳолларда рўй берган. Шундай қилиб, кишиларнинг ўз эҳтиёжларидан ортиқча маҳсулотларни ўзаро айирбошлашлари пулнинг вужудга келишига дастлабки туртки, яъни сабаб бўлган. Download 33.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling