И. А. Каримов пулнинг моҳияти ва зарурати асосий тушунчалар


Пулнинг пайдо бўлиши ва унинг қиймат шакллари ривожланиши билан боғлиқлиги


Download 33.2 Kb.
bet3/4
Sana02.11.2023
Hajmi33.2 Kb.
#1739768
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

Пулнинг пайдо бўлиши ва унинг қиймат шакллари ривожланиши билан боғлиқлиги

Товарлар қиймати уларни ўзаро таққослаш, ўлчаш ва алмаштириш имкониятини беради.


Дастлаб, ҳар бир товар бошқа бир товарга бевосита алмаштирилган, масалан:
1 қоп дон 1 бош қўй
1 та омоч 1 бош қорамол
1 та пўстин 1 та арава
Кейинроқ ўзаро келишилган ҳолда, бир товар бир неча товарларга алмаштириладиган бўлган, яъни:


1 бош қорамол
1 хум асал
1 қоп туз 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп буғдой
Аста - секинлик билан товарлар орасидан барча товарларга айирбошлана оладиган ва ҳамма товарлар қийматини ўзида ифода эта оладиган махсус товар ажралиб чиққан. Бу товар ҳар бир мамлакат ёки ҳудудда истеъмол учун энг зарур товар бўлган ва барча маҳсулотлар учун умумий эквивалентга айланган, яъни:

1 хум асал
1 миқдор олтин
1 бош қорамол 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп буғдой

Умумий эквивалент вазифасини турли мамлакатларда турли товарлар - қорамол, туз, дон, мўйна ва бошқалар бажарганлар. Товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнининг тобора ривожланиб бориши ҳудудлар ҳамда мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқ ва товар айирбошлаш заруратини юзага келтирган.


Турли мамлакатларда турли товарлар умумий эквивалент ҳисобланганлиги эса бу жараёнга тўсқинлик қила бошлаган.
Натижада бутун товарлар дунёсидан шундай товар ажралиб чиққанки, у барча ҳудуд ва мамлакатларда умумий эквивалент сифатида қўлланила бошлаган. Бу вазифани қимматбаҳо металлар, аввал мис ва кумуш, кейинчалик эса олтин бажарадиган бўлган:

1 хум асал


1 бош қорамол
1 миқдор олтин 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп дон ва бошқалар

Охир –оқибатда оддий товар кўринишдаги умумий эквивалент ўрнига пул шаклидаги эквивалент майдонга келди. Бундай олтин (динор), кумуш (дрхам), мисс (фулус) оддий товар эмас, балки узига хос махсус товар булиб, унда айрибошлашнинг натура шакли билан эквивалент шакли бирлашиб кетган. (3)


Ана шундай қилиб, пул товар ишлаб чиқариш ва айрибошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келган.
Пул ўзи нима? Унинг жамиятдаги роли нимада? Мамлакат иқтисодий ривожига пул ёрдамида таъсир ўтказиш мумкинми? Шу ва шунга ўхшаш саволлар билан дунё илми кучли тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда.
Пул - бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради ва барча товарларни сотиб олиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Пул ҳар қандай буюмга айланиш сеҳрига қодир.
Пул – бу куплаб бадии асарларнинг, халк ижодиетининг мавзуидир. Археология, этнография, тарих, фалсафа, социология, хукукшунослик ва иктисодит каби бир катор фанлар пул билан шугулланади.
Асримиз бошларида хисоблаб куришса, пул хакида 6000 дан зиед махсус илмий китоблар езилган экан. Шундан буен бу микдор неча-неча марта ошган.
Пул хакида хар хил фикр юритилади. Синфий жамият мутафакирлари пулни евуз нарса, халк бошига фалокат, одамлар орасига нифок солувчи кабохат деб билганлар.
«Олтин ва саховат, - деган эди грек файласуфи Платон, (эрамиздан олдинги 428-348 йилларда) - тарозунинг икки палласига ўхшайди, булардан бири кутарилмай туриб иккинчиси пастга тушмайди». Инсонда олтин канча купайса, саховат шунча камаяди.
Бирок, хатто синфларга бўлинган жамиятда хам пул факат ёвузлик келтирибгина қолмайди. у одамларга бебахо хизмат хам қилади.
Пулни истемолга киритилиши инсоният тараққиёти учун буғ машнасини, темир йўл ёки телефонни кашф этишдан кам ахамиятга эга эмас. Пул кўп мехнат ва вактни тежайди. Хеч кандай машина бунчалик куп ишни бажара олмайди ва инсон кучини бунчалик тежай олмайди.
Пул халклар ўртасида мехнатни таксимлашга имкон берди хамда иктисодиёт ва турли мамлакатлар ўртасидаги алокани ривожлантирди.
Пул одамларни бир жойга михланиб колишдан озод этди, хает учун керакли булган нарсаларни мехнат килса буладиган, айрибошлаш ва савдо килиш мумкин булган хар кандай ердан топиш имконини берди.
“Пул ўзидан кетган жанобдир,
Бироқ қобил хизматкор жуда”
Б э к о в.
Кишилар ҳар доим пул топишга ҳаракат қиладилар, пул эса улар учун хизмат қилади.


    1. Download 33.2 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling