Марказий банкнинг мол-мулки
нархларнинг;
банк тизимининг;
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.
Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Марказий банкнинг йиллик ҳисоботини аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан бирга кўриб чиқади.
Ҳисобдорлик
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча жисмоний ва юридик шахслар ижро этиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимидир.
Марказий банк ўзининг ваколатларини амалга ошириш ва вазифаларини бажариш учун ўз тасарруфида ташкилотлар ташкил этишга ҳақли.
Марказий банк Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий бош бошқармаларини ташкил этади.
Марказий банк тасарруфидаги ташкилотлар ўз фаолиятини Марказий банк томонидан тасдиқланадиган низом (устав) асосида амалга оширади.
Марказий банкнинг ташкилий тузилиши
Марказий банклар асосан тўртта функцияни бажаради:
3. Марказий банкнинг функциялари.
Марказий банкнинг энг асосий ва дастлабки функцияларидан бири ҳисобланади. Маълумки, муомаладаги пул массаси ҳажмини ошириш ёки камайтириш айнан Марказий банкнинг банкнотларни эмиссия қилиш функцияси билан боғлиқ бўлиб, унинг ҳажми иқтисодиётдаги пул массасининг ҳажми билан белгиланади. Яъни, иқтисодиётдаги пул массаси ва товар массаси ўртасидаги ўзаро боғликликни таъминланиши миллий валютанинг барқарорлиги ва тўлов қобилиятининг мустаҳкамлигига бевосита ва билвосита таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |