Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Сайлов натижалари қандай аниқланади?


Download 1.65 Mb.
bet31/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

92. Сайлов натижалари қандай аниқланади?
Жавоб: Округ бўйича сайлов натижалари фақат участка сайлов ко­миссияларининг тақдим этилган баённомалари асосида округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари­нинг ўзига келиб тушган баённомалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси бўйича сайловчиларнинг умумий сонини;
сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини;
ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.


93. Сайланган номзод қандай аниқланади?
Жавоб: Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккита номзод иштирок этган тақдирда, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодга нисбатан кўпчилик овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.


94. Сайлов натижалари қанча муддатда эълон қилинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кей­ин ўн кундан кечиктирмай, яъни 2021 йил 3 ноябргача қабул қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов ко­миссияси томонидан сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан бошлаб кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси­да қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.


95. Сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тар­тиби қандай?
Жавоб: улар кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт, бундан сайлов комис­сияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган ши­коятлар мустасно.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling