Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet76/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

1943 йил 27 сентябрда СССР ҳукумати Ўзбекистонда Фанлар Академиясини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. 1943 йил 4 ноябрда Ўзбекистон Фанлари Академияси очилди, унинг биринчи президенти этиб таниқли олим Т.Н.Қориниёзов сайланди. Маҳаллий миллат ваклларидан фан доктори ва номзодлари тайёрлаш йўлга қўйилди. 1944 йилда ЎзФА Президиумида аспираниура ташкил этилди.
Таълим. Москва, Ленинград, Киев, Харьков, Воронеж, Одесса ва бошқа шаҳарлардан кўчирилиб келтирилган 31 олий ўқув юрти ва 7 ҳарбий академия қабул қилиб олинди. Уларнинг баъзилари ўзаро ёки Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан бирлашдилар.
1945 йилда олий ўқув юртлари сони 1940 йилга нисбатан 3 тага кўпайди. Улар 33 тани ташкил этди, талабалар сони эса 19,1 мингдан 21,2 минг кишига ортди. Уруш йилларида ҳаммаси бўлиб 10 мингдан кўпроқ олий малакали ва 3,7 мингга яқин ўрта махсус маълумотли мутахассис тайёрланди.
Халқ маорифи тизимида жиддий қийинчиликлар ҳам мавжуд бўлди. Кўплаб мактабларнинг бинолари госпиталлар, ётоқхоналар, ҳарбий ўқув юртларига берилди. Мактаблар бирлаштирилди, кўп сменали ўқиш жорий қилинди. Республика мактабларида ишлаётган ўқитувчиларнинг 74,6 фоизини эркаклар ташкил этарди. Улар фронтга, ишлаб чиқариш ишларига сафарбар этилди. Дарсликлар, ускуналар, дафтарлар етишмас эди.
Ўзбекистон ҳукумати умумтаълим тўғрисидаги қонунни бажариш, ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш ишлари билан мунтазам шуғулланди. Қисқа муддатли ўқишлар ташкил этилиб, бошланғич синфлар учун ўқитувчилар тайёрланди.
Мактабларда таълим-тарбия сифатини яхшилаш мақсадида ўқувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тартиби, бошланғич ва етти йиллик мактабларни тамомловчилар учун битирув имтиҳонлари, ўрта мактабни тамомловчилар учун етуклик аттестати-гувоҳномаси учун имтихонлар топшириш мажбурияти, мактаб ўқув дастурларини аъло ўзлаштирган ва аъло хулқли ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилди. Бу дарс машғулотлари савиясини кўтаришга, ўқувчилар интизомини яхшилашга олиб келди.
Кўчирилиб келтирилган муассасалар ўз жойларига қайтиб кета бошлагач, мактаб бинолари ҳам бўшатила бошланди, бошқа ишга ўтган ўқитувчилар, армия сафидаги ўқитувчилар мактабга қайтарилди, ўқувчилар ўз мактаблари бағрига қайтиб, ўқишни давом этдирдилар. 1940-41 ўқув йилида 5504 умумтаълим мактабларида 1368,9 минг ўқувчи ўқиган бўлса, 1945-46 ўқув йилида 4976 умумтаълим мактабларида 989,2 минг бола таълим олди.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling