Марказий осиё халқларининг V-VIII асрлардаги ижтимоий, маданий ҳаёти


Милоддан аввалги даврда Ўрта Осиёда ирқлар


Download 41.39 Kb.
bet2/6
Sana26.03.2023
Hajmi41.39 Kb.
#1297140
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
markazij osijo khallarining v viii a

Милоддан аввалги даврда Ўрта Осиёда ирқлар. Майда давлатларнинг гоҳ бирлашуви, гоҳ бўлинуви қабилаларнинг қоришувига ҳам таъсир кўрсатди. Марказий Осиёнинг асосий аҳолиси бўлган туркий қавмларнинг қайси ирққа мансублиги кўп мунозараларга сабаб бўлган.
Марказий Осиё Кўк турк хоқонлиги даврида ҳам тил жиҳатидан, ҳам тарихий нуқтаи назардан туркий қавмлар учун муҳим аҳамиятга моликлиги ҳеч қандай мунозарага сабаб бўлмайди. Бу ўлкани ўрта, Шарқий ва Ғарбий қисмларга бўлган ҳолда ўрганиш мумкин. Ўрта қисм туркий халқлар тарихи нуқтаи назаридан энг диққатга сазовор ҳудуддир. Кўк турк хоқонлиги даврида ўрта қисмда асосан туркий қавмларнинг катта бўлаги қирғизлар (хакаслар) яшаган. Бу ўлка тош даврида Шарқий ва Ғарбий Сибирь ҳамда шимолдаги Тундра маданияти билан яқин муносабатлар ўрнатган. Антропологларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бу ҳудуддаги халқлар Европа ва мўғул ирқларининг бир қисмидан пайдо бўлган экан. Айни пайтда жанубдаги Олтой маданиятидан бу ерларга баъзи таъсирларнинг ҳам бўлгани мумкиндир.
Қадимги турк даврида Гоби саҳроси, бугунги Мўғулистон муҳим ҳудуд бўлгани маълум. Неолит давридаги инсонлар серсув жойларда яшагани маълум бўлди. Ўлканинг неолит даври маданияти Ўрхун дарёси ва Байкал кўли бўйларидаги маданият билан ўхшашлиги археологик топилмалар асосида аниқланди. Умуман олганда, Марказий Осиёнинг шарқий ҳудуди маданиятида ўзаро таъсир аниқроқ кўзга ташланади. Шундай бир маданиятга туркийлар тарихининг сўнгги даврида ҳам дуч келамиз. Бу ҳолат Ўрта Осиё туркий қавмлари тарихига ҳамоҳанг равишда борди.
Ирқлар тўғрисида сўз кетар экан, милоддан олдинги учинчи минг йилликда Олтой тоғларида ўғуз типидаги қавмнинг яшагани тўғрисида маълумот бор. Бу қавм жанубдаги мамлакатлар билан, масалан, Орол денгизи соҳилларидаги маданият билан, ҳатто Хитой билан алоқада бўлганини кўрсатади. Сибирда ҳам шу сингари ирқлар қадимда яшаганини археологлар кузатганлар1 . Бу давр маданияти туркий халқлар тарихида Олтой маданияти деб ном олган. Милоддан аввалги учинчи минг йилликда ва иккинчи минг йиллик бошларида ҳозирги Ўзбекистон ва Помир ҳудудларида Оқденгиз ирқига ўхшаш долихоцефал ирққа мансуб одамлар қолдиқлари топилган. Фарғонанинг тош даврига оид маданиятида ва Тошкент яқинидаги Қовунчи маданиятида ҳам бу ирқ кузатилган. Мазкур ирқ тури яна Анов маданиятида, Қуйи Волга бўйларида, Астрахань атрофларида, Ўрта Волга бўйларида Прохоров қўрғонидан ҳам топилган. Бу ҳақда археологлар Г.Серги, В. Гинзбург, Л. Ошанин, Г.А.Трофимова, С. Руденко каби инглиз ва рус олимлари ХХ асрда жиддий кузатувлари натижаларини эълон қилганлар. Ўрта Осиёнинг бракицефал2 ирқи юқорида айтиб ўтилган ўлкаларга кўп таъсир этмаган. Фақат бронза даврида Ўрта Осиё брахицефаллари Амударё бўйларига ва Фарғонанинг ички ҳудудларига қадар таъсир этгани аниқланган.
Ҳақиқатан, Амударё билан Сирдарё орасидаги халқлар ирқ жиҳатдан Амударё жанубидаги туркман даштларида, Помир ва Афғонистонда яшаган ирқлардан кескин фарқланиб чиққан эди. Бу “туроний” (В.В. Гинзбург) ёки “икки дарё ораси” (И. Свидетский) ирқи деган ном олган бўлиб, брахицефал каллаларга мансуб эди. Шу олимларнинг олиб борган кузатувларига кўра, Олтойдаги брахицефал ирқларга яқин бўлган бу суяклар кейинги даврлардаги сўғдларнинг ҳам ота–боболари бўлгани таҳмин қилинади.
Милоддан аввалги 1700 йиллардан эътиборан Ўрта Осиёда кўчманчи ва жанговар бир қавм маданиятининг аста–секин ҳукмрон бўлгани кўринади. Бу ирқ “Андроново одами” деб ном олиб, Олтой ва Тангри тоғларига ёйилган. Мазкур ирқ Хун даврида ҳам, Кўк турк хоқонлиги даврида ҳам давом этган.
Аммо Кўктурк хоқонлиги даврида Ўрта Осиёда мўғул ирқи кўрина бошлади. Бир томондан ўғуз қиёфасига мансуб бўлган туркийлар азалий ирқни давом эттирган бўлса, иккинчи томондан, чинакам ва асло аралашмаган мўғул унсурлари ҳам ғарбга силжий бошлади. Кўк турк даври бошланғичида Олтой ўлкасининг жануби-ғарб ва шимоли-шарқ ҳудудларида яшаган ўғуз қиёфали туркий қавмлар ҳамон ҳукмрон эди. Бу даврга оид Тангри- тоғдан топилган скелетларда йирик кўзли одамлар кузатилади. Бу ҳақда рус олими В. Гинзбург ўтган асрнинг 50–йилларида ўз фикрларини баён қилган эди. Кўк турк давлати барпо бўлмасдан бир оз олдин ва давлат барпо бўлгандан кейинги даврларга оид мўғул қиёфали одамлар скелети топилган. Айни пайтда Тангри тоғдаги қўрғонларда ўғуз қиёфасидаги одамлар скелети ҳам топилгани маълум.
Милодий VI–VIII асрларга оид Ўрта Осиёнинг айрим ҳудудларидаги ирқлар милоддан олдинги брехицефал одамларнинг давоми эканини кўрсатади. Умуман, Ўрта Осиё ирқлари алоҳида ирққа – Туроний ирққа мансуб эди, деган маълумотлар ўзини оқлайди.

Download 41.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling