Markaziy Osiyoda Temur va temuriylar davrida


Download 119 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi119 Kb.
#1504989
1   2
Bog'liq
eng-yangi-tarih (1)

Германияда марказлашган давлатнинг ташкил топиши, иқтисодий тўсиқларниг бартараф этилиши, Франциядан тортиб олинган Эльзас ва Лотарингиядаги хом–ашё ресурсларининг ишга туширилиши, французлардан ундирилган контрибуция ва либерал ислохотлар саноат инқилобини бошлаб берди. Дрезден, Дармитад, Дисконто-Газельшафт каби монополия банклар Рейн Вестфаль кўмир синдикати, Умумий электр жамияти ва Крупп компаниялари пайдо бўлиб, улар инглиз, француз молия-саноат олигархларига жиддий рақиб сифатида фаолият юритди.
Ташқи сиёсатдаги асосий жихатлардан бири Францияни янада заифлаштириш шу орқали Европада гегемон бўлиш, ўзига мос ҳарбий сиёсий блокларни яратиш, рақибларни узил кесил бартарафлаштириш эди.
Францияни изоляцияда қолдириш учун Бисмарк ташаббуси билан таркибида Австрия-Венгрия ва Россия бўлган Германия рахбарлигидаги 1873 йил 23 октябрда «Уч император итифоққи»га асос солинди. 1877-1878 йиллардаги рус-турк урушида Германиянинг Туркияни қўллаб қувватлаши иттифоқнинг тарқалишига олиб келди. Франция ва Россия билан, шунингдек Африка борасида Англия билан зиддиятлар уларга қарши иттифоқчиларни излашга мажбур қилди. Шу мақсадда 1882 йил Италия ва Австрия-Венгрия билан «Учлар иттифоқи»га асос солинди. Кучли иттифоқчиларга эга бўлган Германия зарур ҳаётий маконларни қўлга киритиш учун босқинчиликни кучайтирди. 1884 йил Камерун, Того, Гвинея, 1885 йил Маршал ороллари ва Занзибар босиб олинди. Бисмаркниг ички ва ташқи сиёсати Германиянинг бундан кейинги даврда мустамлакачи давлат сифатида дунёда гегамонликка интилишини таъминлади.
1888 йил канцлер Каприви даврида ички сиёсатда ижтимоий ҳаёт барқарорлашди. XX аср бошига келиб Германия саноат тараққиёти жихатидан АҚШдан кейинги иккинчи ўринга чиқди. Бунинг асосий сабаби сармоянинг аксарияти судхўрликка эмас, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга сарфланганлигидир. 1900 йил канцлер бўлган Бернгард фон Бюловнниг янги божхона таърифи, яъни солиқлар сиёсати ва пруслаштириш сиёсати ижтимоий зиддиятлар ва иқтисодий инқирозларга сабаб бўлди.
XIX-аср 90 йилларининг ўрталарида Тинч океанидаги Каролина, Мариана, Самао ороллари забт этилди. 1900 йил Хитойдаги миллий озодлик ҳаракти бостирилди.
Яқин шарқдаги нефть захираларини қўлга киритиш учун Бағдоддан Берлингача темир йўл қуриш лойиҳаси Англиянинг Қувайтда ўз протекторатини ўрнатиши туфайли амалга ошмади.
Хукмрон доиралар харбийлаштиришга алоҳида эътибор берган. Биринчи жахон уруши арафасида канцлер Бетман Гольвег хукумати сўл харакатлар ва ишчилар ғалаёнларини шафқатсиз бостирдилар. Ички инқирозни бартараф этиш учун немис юнкерлари, молия-саноат доиралари, ҳарбийлар жахон урушига зўр бериб таёрландилар. Бу эса уларниг инқирозини янада тезлаштирди.
Германиянинг иттифоқдоши Австрия–Венгрия ХIХ-асрнинг охирида ижтимоий,сиёсий, иқтисодий жихатдан дуалистик монархияси империядаги миллий озодлик ҳаракатларини бостириш ва империяни сақлаб қолиш мақсадидаги икки халқ австриялик ва венгрияликларнинг сиёсий иттифоқи эди. Иқтисодий ҳаётида феодал анъаналар сақланиб қолган, саноати заиф, Австрия-Венгрияда чет эл капиталининг таъсири сақланиб қолди. Бу даврда Австрия–Венгрия ҳукмрон доираларининг ўзига бўйсунувчи халқларга нисбатан юритилган иқтисодий, сиёсий, маданий–маънавий жабҳалардаги зулмкор сиёсатлари империяда миллий озодлик ҳаракатларининг янги босқичини бошлаб берди. Ички сиёсати шовинизмга асосланган Габсбурглар ташқи сиёсатда Германия билан яқинлашиш, Жанубий- Шарқий Европада ўз гегемонлигини ўрнатиш, бу борадаги рақибларни заифлаштириш йўлидан боришди. Франция ва Туркияга қарши 1873 йилда Австрия-Венгрия, Германия, Россия «Уч император иттифоқи»ни тузди. Бироқ 1878 йилги рус-турк урушидан сўнг Берлин конгрессига кўра Россиянинг қизиқишидаги Босния Герцоговинанинг қўшиб олиниши Россия билан муносабатларнинг ёмонлашиб Уч император иттифоқининг тарқалишига олиб келди. Қолаверса Берлин конгрессида Болгариянинг чегаралари кенгайишига йўл қўйилмади. Болқон ярим ороли учун Англия, Франция, Россия, Туркия билан сиёсий-иқтисодий рақобат ва зиддиятлар Габсбургларни уларнинг душманлари билан яқинлашишга мажбур этди. Натижада 1882 йил Германия ва Италия билан ҳарбий сиёсий блок «Учлар иттифоқи» тузилди.
Миллий диний зидиятлар ичида қолган Австрия–Венгрия XX-аср бошига келиб, энг қолоқ империялардан бири бўлиб қолди. Иқтисодий молиявий хаётда Франция, Германия, Белгия капиталлари ҳамон кучли таъсирга эга эди. Немис капитали электротехника, тоғ-кон саноати, қишлоқ ҳўжалигига ҳам фаол кириб борди. Саноат, қишлоқ ҳўжалиги, молиявий ҳаётда чет эл монополиялари ва банкларининг назорати ўрнатилиши натижасида аҳоли турмуш даражаси янада пасайиб кетди. Шу даврда сиёсий иқтисодий ҳаётни бошқаришда тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш борасида Австрия-Венгрия ўртасида зиддият юзага келди. Чунки империяни бошқаришда австриялик ҳукмрон кучлар тенг ҳуқуқий асосда бошқарув тамойилларини бузиб, ҳокимиятнинг катта қисмини ўз назоратига олиб Венгриянинг ҳуқуқларини поймол этдилар. Венгрия Сеймининг мустақиллик партияси рейхстагдан алоҳида божхона ва армия тузишга рухсат беришни талаб қилди. Фақатгина кучли полиция режими мухолифатнинг ривожланишига йўл қўймади. Миллий курашлар, Галициядаги поляклар ва украинлар ўртасидаги зиддиятлар, Тирольдаги италянлар қўзғолони ва Чехиядаги чиқишлар билан янада кескинлашди. 1905 йил 4 ноябрда Гауч ҳкумати миллий исёнлар тазйиқи остида умумий сайлов ҳуқуқини жорий этишга мажбур бўлди. Бироқ славянларга немис аҳолисига қараганда кам ўрин ажратилди. Асосий мақсади Болқонни босиб олиш бўлган тахт вориси Франц Фердинанд ва унинг ҳарбий партияси 1908 йил 5 ноябрда Босния ва Герцоговинани босиб олди. Биринчи жахон урушига тайёргарлик кўраётган Габсбурглар темир интизом ўрнатиш учун миллий курашларни бостириш йўлига ўтди. 1912 йилда Хорватиядаги исёнларни синдириш учун унинг сейми тарқатиб юборилди. Карпаторти Украинаси, Галициядаги поляклар қўзғолонлари шафқатсиз бостирилди. Шовинизм, жахон уруши ишчилар ҳаракатида оғмачи ревизионистларни вужудга келтирди. Уларнинг лидерлари Бауе, Аднер, Ренерлар маданий миллий автономия ғоясини тарғиб этди. Бунинг акси бўлган сўл социал-демократик партияларнинг чиқишлари шафқатсиз жазоланди. Жахон уруши арафасида империянинг парчаланиб кетишига йўл қўймаслик учун Франц Фердинанд ва унинг доираси Венгрия ва Славян ерларини тенг ҳуқуқли асосда Австрия қўл остидаги федерацияга бирлаштиришни илгари сурган «Триализм» лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу лойихани амалга ошириб бўлмасада, миллий низоларни курашларни чалғитиб жахон урушига кириб бориш учун ўзига хос сиёсий найранг бўлиб хизмат қилди.
1- жахон урушидан хар томонлама фойдаланган АҚШ ҳисобланади десак адашмаган бўламиз. XIX-аср охирида АҚШ ташқи сиёсатида аввалгидек Монро Доктринасининг панамериканизм тамойили амал қиларди. Иқтисодий ўсиш, хом-ашё, бозорлар, арзон ишчи кучига эхтиёж ва бошқа иқтисодий сиёсий манфаатлар ҳар томонлама қудратли бўлган АҚШни фаол экспанцияга чорлади. АҚШ учун Узоқ Шарқ ва Лотин Америкасида ўз ҳукумронлигини ўрнатиш алоҳида аҳамият касб этди. Хитой, Япония ва Корея бозорларига кириб боришда қулай таянч бўлган Гавай ороли 1898 йилда босиб олинди. 1871 йил АҚШ Кореяга асоратли шартномани қабул қилдирди. Лотин Америкасидан Франция капиталини сиқиб чиқариш учун 1889 йил Вашингтонда биринчи Панамерика конференцияси бўлиб ўтди. Унда АҚШ рахбарлигида Панама, Никарагуа, Куба, Пуерто-Рико давлатларини бирлаштирган ягона божхона тизимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Шакарқамишга бой Куба, Осиёдаги Филиппинни Испаниядан тортиб олиш учун 1898 йил апрелда АҚШ Испанияга қарши уруш эълон қилди ва уч ойда мағлубиятга учратди. 1898 йилнинг охирида Парижда имзоланган сулхга кўра Куба, Пуерто-Рико, Гуам, Филиппин (20 млн доллар эвазига) АҚШга ўтди.
Дунёнинг энг бой мустамлакаси Хитойда АҚШ эркин ҳаракатланиш, товарлар олиб кириш ва хом-ашё олиб чиқишда Германия, Россия, Япония, Англияга қараганда кам имтиёзларга эга эди. Бу борадаги имкониятларни тенглаштириш учун 1889 йил октябрда давлат котиби Хейснинг «Очиқ эшиклар доктринаси» қабул қилинди.
Қудратли молия, саноат олигархларининг янада кучайиши, XX-аср бошида иқтисодий тараққиёти жихатидан биринчи ўринга чиққан АҚШ дунёга хокимлик қиладиган давлатга айланди.
1901 йил 14 сентябрда президент бўлган Т.Рузвельт ташқи сиёсати «катта таёқ сиёсати» номи билан юритилди. Бу куч ишлатиш йўли билан заиф давлатларга ўз сўзини ўтказишдир. Бу Хитойдаги қўзғолонларни бостиришда, 1907 йилда Сан-Доминго бож, молияси устидан АҚШ назоратиниг ўрнатилганлигини тасдиқловчи шартномани имзолатишда яққол намоён бўлди.
Ташқи сиёсатдаги энг катта ютуқ Панама орқали Марказий Америка устидан назоратнинг ўрнатилиши бўлди. 1903 йил 3 ноябрда Панамада метрополия Колумбияга қарши исён бошланди. Француз капитали Панамадан чиқиб кетди. АҚШниг ёрдами билан Панама Колумбияни мағлубиятга учратди ва мустақилликни эълон қилди. Бироқ бу номигагина эди. 1904 йил АҚШ ҳукумати Панама ҳукумати билан канал қазиш ва темир йўл қуришга келишди ва шу тариқа Панама АҚШ таъсирига тушиб қолди. Панама канали 1914 йилда қуриб битказилди. Биринчи жахон уруши арафасида дастлаб бетараф сиёсат олиб бориб, урушаётган давлатларга ҳарбий буюртмаларни сотиш ва кейинчалик Антанта томонидан урушда иштирок этиб ғолиб чиққан АҚШ дунёнинг энг қудратли давлати бўлиб қолди.
Барча империалистик давлатларда уруш ва унга тайёргарлик амвжуд экани ҳолда фақатгина сабаб етишмаётганди. 1914 йил 28 июнда Австрия-Венгрия тахтлари вориси эрцгерцог Франс-Фердинанднинг ўлдирилишидан Берлин ҳукумати фойдаланиб қолди ва Сербияга ультиматум юборди ва унга қарши уруш эълон қилди. Сербияни қўллаб қувватлагани учун 1 августда Россияга, 3 августда унинг иттифоқчиси Францияга уруш эълон қилиш учун баҳона сифатида фойдаланди. Бир вақтнинг ўзида Германиянинг Белъгияга бостириб кириши 4 августда Белъгияни химоя қилиш бахонасида Англияни ҳам урушга киришига сабаб бўлди. Бир тарафда Германия ва Австрия-Венгрия иккинчи томондан Англия, Франция, Россия ўртасидаги уруш шу тариқа бошланди. Уруш жахон урушига айланди, чунки дунё нинг катта қисмини ўз назоратида ушлаб турган давлатлар урушга кирдилар. Шунингдек ушбу урушга бошқа империалистик давлатлар ҳам ўз манфаатлари доирасида ёки юқоридаги давлатларнинг сиёсий таъсири остида қўшилдилар. Масалан Япония вазиятдан фойдаланиб Германияга қарши уруш эълон қилди, яъни Германиянинг Тинч океанидаги мулкларини босиб олишга ва Хитойни бўйсундиришга киришди. Усмонийлар империяси Германия томонидан Антанта давлатларига қарши урушга кирди. Ушбу урушда дунёнинг турли ҳудудларидан 36 давлат иштирок этди.
Ушбу уруш ҳаракатлари нафақат ҳарбий стратегик, балки дипломатик уруш ҳам эди. Сабаби уруш ҳаракатлари давомида мувозанатлар ўзгариши ҳам содир бўлади, масалан 1915 йилнинг кузида Германиянинг амалдаги иттифоқчиси Италия Антанта томонидан Германиянинг ўзига ва Австрия-Венгрияга қарши уруш эълон қилди. Германия ва Австрия-Венгрия эса Болгария ва Усмонийлар империяси билан биргаликда тўртлар иттифоқини тузишди.
Гурмания бу уруш орқали бўлинган дунёни қайтадан бўлиб олиш, Европада ва дунёда гегемонлигини ўрнатиш, ўзининг асосий рақиблари бўлган Англия, Франция, Россия, АҚШни, шунингдек ҳаттоки ўзининг иттифоқдошлари бўлган Италия, Австрия-Венгрия, Болгария ва Усмонийлар империясини ҳам заифлаштириш ва бўйсундиришни мақсад қилиб олган бўлса, Антанта давлатлари ўз олдиларига қуйидаги мақсадларни қўйишган эдилар.

  1. Германиянинг кучини ва унинг ҳарбий сиёсий ҳукумронлик тўғрисидаги даъвосини синдириш;

  2. Ҳудудий ўзгаришларни миллатлар принциплари асосида белгилаш;

  3. Россия Неманнинг қуйи оқимини ва Галициянинг шарқини қўшиб олади. Польшага эса Силезия ва Галициянинг ғарби қўшиб берилади;

  4. Франция Элъзас ва Лотарингияни қайтариб олади;

  5. Белъгия ҳудуди Германия ҳисобига кенгайтирилади;

  6. Шлезвиг-Голштиния Данияга қайтарилади;

  7. Греция Албаниянинг жанубий қисмини ўзига қўшиб олади;

  8. Англия, Франция, Япония Германия мустамлакаларини бўлиб олади;

  9. Германия ва унинг иттифоқдошлари Австрия-Венгрия, Болгария ва Усмонийлар империяси катта контрибуциялар тўлашадилар ва ҳоказо.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики 1-жахон урушида ҳар бир давлат ўз олдига қандайдир мақсадни ёки бошқача айтганда манфаатни қўйган. 1-жаҳон уруши ўзаро манфаатлар уруши, империалистик давлатларнинг дунёни қайтадан бўлиб олиш учун курашидан келиб чиқди.

Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати:
1. С Д. Сказкин . Германская история в новое и новейшее время. М.Наука.10I1070.
2.Холлиев А Г. «Жаҳон тарихи». Т. 2002.
3.И.С.Галкин. Н.Е.Застенкер. Янги тарих 3-том. Т: Ўқитувчи 1969.
4. Всемирная история в 12-ти томах М., Политиздат. 1960.
5. История дипломатии в 5-ти томах. М., Наука. 1959-1960;
6. Германия. Факты. Берлин. 2005;
7. Александров В. Новейшая история стран Европы и Америки. Учебы.пособие.М., 1988;



Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling