Марказлашган-режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда иқтисодиётни тартибга солишнинг ўзига хос йўли


Марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг ахамияти


Download 32.9 Kb.
bet2/5
Sana26.03.2023
Hajmi32.9 Kb.
#1297325
1   2   3   4   5
Bog'liq
begmatova.IDTTS

Марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг ахамияти

Ўзбекистон тараккиётида 90-йилларнинг бошланиши икки ута мухим вокеа билан нишонланди: биринчидан, республика давлат мустакиллигини кулга киритди, иккинчидан, у бошқа кўпчилик собик социалистик мамалакатлар катори марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига, аниқроги аралаш иқтисодиётга ута бошлади. Режали иқтисодиётга асосланган мамалакатларни, уларнинг иқтисодий имкониятларининг ривожланиш даражаси, тарихий анoаналари ва миллий хусусиятларидаги фарқларга қарамасдан кўпгина умумий белгилар бирлаштириб туради:
- халқ хўжалигининг етакчи тармоқларида давлат мулкини якка хокимлиги;
- сиёсатни иқтисоддан устунлиги;
- иқтисодиётни каттик марказлашган маoмурий бошқариш, товар ишлаб чиқариш иқтисодий қонунларига риоя килмаслик;
- ахолининг нисбатан юқори бўлмаган турмуш даражасида жамиятда кескин табакаланиш ва ижтимоий таваккалчиликнинг йўклиги;
- жахон хўжалигига уйгунлашувининг заифлиги ва ўзаро мустахкам боғлиқлик.
Шунинг учун бу мамалакатларнинг олдида тўрган стратегик вазифалар қуйидагилардан иборат:
- иқтисодни баркарорлаштириш, ишлаб чиқаришнинг пасайишини тўхтатиш ва уни раьбатлантириш хамда пул бирлигини мустахкамлаш ва уни конвертирлашувини таъминлаш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни жамоа хамда хусусий мулкдорлага сотиш ёки уларнинг ихтиёрига ўтказиш;
- мамлакатлар ва иттифокдош республикалар ўртасидаги самарасиз мехнат таксимоти натижасида пайдо бўлган номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқ тузулишини қайта қуриш;
- истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига бўлган нархларни эркинлаштириш, кредитларга эгилувчан ставкаларни жорий этиш, индивидуал иш хакини ўсишига чеклашларни бекор қилиш орқали талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ўрнатиш;
- бозор инфроструктурасини – маслахат, мракетинг фирмалари, тижорат банклари, товар, фонд ва мехнат биржаларини, сугўрта компанияларини, кичик “таваккалчилик бизнес”ни ва бошқаларни барпо этиш, чунки уларсиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас;
- бозор ислохотларини салбий окибатлари – инфляция, ишсизлик ва бошқалардан ахолини ижтимоий химоялаш механизмини шакллантириш;
- давлат бошқаруви тизимини тубдат қайтақуриш;
- ташки иқтисодий алокаларни кенг йўлга қуйиш ва жахон бозоридаги урнини аниқлаш.
Ушбу стратегик вазифалар доирасида Ўзбекистон узига хос хусусиятларини ва ўзининг имкониятларини хисобга олган холда, биринчи навбатда бажариладиган вазифаларни, уларни бажариш муддатини ва унга эришиш йўлларини аниқлаб олди. Республикада бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган. Жумладан, ўтишнинг боскичма-боскич йўли танлаш: ахолини ижтимоий химоя қилиш бўйича кучли олдини олувчи чора тадбирларни қабул қилиш; иқтисодиётни хар қандай мафкўрадан холис этиш; корхоналар тармоқлар манфаатлари уйгунлашувини таъминлаш; барча фукароларга ва юридик шахсларга ташаббус ва тадбиркорлик учун тенг имкониятлар яратиш.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ўзгартиришларнинг пировард мақсади “ижтимоий йўналтирилган баркарор бозор иқтисодиётига, очик ташки сиёсатга эга бўлган кучли демократик хукукий давлатни ва фукаро жамиятини барпо этишдан иборатдир”. Бу мақсад мамлакатда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган ўтиш даври сиёсатига мувофик амалга оширилмокда. Ўтиш даври сиёсати Ўзбекистон Перзиденти томонидан баён қилинган куйдаги машхур тамойишлларга асосоланган: иқтисодиётни мафкўрадан батамом холи этиш, давлатга бош ислохатчи вазифасини юклаш, ислохатларни хукукий асосларда олиб бориш, ахолини ижтимоий химоялаш, амалга оширлаётган ислохатларини пухта ўйлаб боскичма-боскич карор топтириш.
Бу боскичнинг биринчи навбатдаги вазифалари қуйидагилардан иборот бўлди: маoмурий-буйрукбозлик тизими окибатларини бартараф этиш, халқ хўжалигини баркарорлаштириш ва республиканинг хусусиятларини хисобга олган холда бозор иқтисодиёти асосларини шакллантириш. Ушбу қўйилган вазифаларга биноан биринчи иқтисодий ислохотларнинг хукукий асослари барпо этилди, давлат мулкини якка хокимлиги тугатилди, хусусийлаштиришга ёндошишини узимизга мос усули ишлаб чикилди ва аралаш иқтисодиётни барпо этилиши бошланди, қишлоқ хўжалиги ислох қилинди, бошқариш тизими ўзгартирилди, нархларни эркинлаштириш амалга оширилди ва бозор инвраструктураси шакллантирилди, ташки иқтисодий фаолият қайта курилди ва жахон иқтисодий хамжамиятига фаол қўшилиши бошланди, ахолини ижтимоий химоялаш механизми яратилди. Бу боскич Ўзбекистон учун давлат сиёсий ва иқтисодий қурилишнинг сифат жахатдан янги боскичи хисобланади. Унинг устивор вазифалари этиб белгиланган: хусусийлаштиришни охирига етказиш ва рақобатчилик мухитини яратиш, макроиқтисодий баркарорликка эришиш, миллий валютани мустахкамлаш, иқтисодиётнинг тармоқ тузулишини ўзгартириш ва жахон бозорида миллий махсулотни рақобатга бардошлилигини оширишдир.


  1. Download 32.9 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling