Маркетинг дастури хакида тушунча


Максадли дастур ёндошиши – маркетинг дастурининг


Download 19.51 Kb.
bet2/3
Sana12.03.2023
Hajmi19.51 Kb.
#1262183
1   2   3
Bog'liq
маркетинг дастури

Максадли дастур ёндошиши – маркетинг дастурининг
услубий асосидир
Маркетинг дастурларини ишлаб чикишда максадли ёндашиш услубига асосан корхонанинг мулжалланган максадига эришиш ва уни бажарилишини назорат килиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади.
Корхона (фирма)нинг маркетинг дастури (бизнес режаси) таркиби куйидагичадир:
1. корхонанинг имкониятлари тахлили(холатли тахлил)
Фаолияти, шарт-шароитлари ресурслари, самарали натижага эришиш йуналишлари. Корхонанинг ички ва ташки мухитларини солиштириш.
2. ривожланиш максадларини аниклаш.(Маркетинг синтези).
Ишлаб чикариш ва ижтимоий ривожланишнинг устувор максадлари ва бозорда фойдага эришиш йулларини аниклаш.
3. стратегияни ишлаб чикиш.
Корхонанинг моддий, мехнат ва молия ресурсларидан самарали фойдаланишни кузлаган узок муддатли максадни аниклаш (бозор сеументларини, маркетинг воситасини, бозорга кириш вактини ва бошкаларни танлаш).
4. режани ишлаб чикиш.
Ишлаб чикариш, молия, бахо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошкаларни амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими.
5. назорат килиш.
Стратегик назорат (танланган тамойилни аник бозор холатига тугри келиш). Йиллик назорат (режадаги тадбирлар ва харажатларнинг бажарилиши), фойда олиш даражаси назорати.
Корхонанинг имкониятлари тахлил килинганда унинг бозордаги шарт-шароитлари (ташки мухити) ва узининг ички салохияти турисида батафсил ахборотлар туплаб, аник хулоса чикарилади. Бунинг учун “Бозорни комплекс тадкик килиш” ва “Холатли тахлил” усулларидан фойдаланилади.
Бозорни комплекс тадкик килиш бошлангич даври булиб, корхона маркетинг дастурини ва режасини тузиши учун манба хисобланади. Холатли тахлил, фирма фаолиятини узига хос тафтиш килиш ва тарофлича бахолашни уз ичига олади.
Корхонанинг ривожланиш максадларини аниклашда энг аввало унинг ички имкониятларини хисобга олиб, кайси сохада сотишнинг усиши оркалими ёки бозорда уз улушини купайтириш, обрусини кутариш йули билан эришиладими каби саволларга жавоб изланади. Корхонанинг ривожланиш максадлари маркетинг тажрибасига кура бир неча йуналишлар оркали амалга оширилиши мумкин:
Биринчидан, экстенсив ривожланиш, яъни эгалланган бозорда (бозор сегментида) ишлаб чикарилаётган товарни сотиш хажмини купайтириш оркали даромадни ошириш; иккинчидан, интенсив ривожланиш, бу йул билан экстенсив имкониятлар тугагач, янги бозорларга чикиш ёки сегментларни кенгайтириш ёки бозорга янги модификацияли товар таклиф этилади. Учинчидан, интеграциялашган ривожланиш оркали сотиш корхоналар билан хамкорликда улар ресурсларидан фойдаланиб, даромадни купайтириш, туртинчидан, диверсификация йули билан, яъни корхона уз маркетинг фаолияти доирасида кушимча хом-ашёни, товарни, технодогияни, истеъмолчиларни узлаштириш оркали ракобатбардошлигини оширишга ва фойдани купрок олишга эришади.
Маркетинг стратегияси - максадга эришиш учун кандай харакат килиш керак? - деган саволга жавоб излайди. Стратегик режалаштириш корхонанинг махсулот ишлаб чикариш, истеъмолчилар, бахо, реклама, сотиш ва бошка фаолиятига асосий йуналиш аниклайди, хар бир булими максадини белгилайди ва улар ишини мувофиклаштиради.
Маркетинг стратегияси заминида куйидаги беш талаб (принцип) мавжуд, улар корхоналар фаолиятида хисобга олиниши мумкин:
1. Бозор бир хил эмас, у узига хос табакалар (сегментлар)дан иборат.
2. Корхона бозорда бир ёки бир нечта сегмент талабларини назарда тутиши мумкин. Аммо хар доим танланган бозори табакалари (сегментлари)ни узига жалб этишда, купрок муваффакият козонишни уйлаш лозим.
3. Фирма бозорда мустакил ёки бошка корхоналар билан хамкорликда фаолият курсатиши мумкин.
4. Маркетинг воситасини танлашда, купрок бир-бирига мос ва узаро вазифалари билан бир-бирини тулгизиб турувчиларни ишга солишни кузда тутиш керак. Масалан, товар упаковка(урама)си билан нарх, товар харакати билан сотиш жойини, истеъмолчилар билан алокаларни рекламага кушиб ишлатилиши тавсия этилади.
5. Корхонанинг бозорга чикишида иктисодий холатни хар томонлама хисобга олиш талаб этилади. Масалан, умумий ва савдо конъюктурасининг холатини, ракобатчилар билан тутган урни ва бошкалар.
Маркетинг стратегиясини ишлаб чикишда энг мухим муаммо, корхонани фойда олишга йуналтириш хисобланади. Унинг ечимини топишда жахон тажрибасида куйидаги ёндошишлар мавжуд.

Download 19.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling