Маркетинг сўзига берилган таърифлар
соғлом фикр + ўзгалар намунаси
Download 91.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqМаркетинг тарифлари
соғлом фикр + ўзгалар намунаси(ўрнак)дир (Aндpeй Позднев).
Маркетинг - бу иқтисодий субъектлар олдида турган вазифалар ечимини топиш мақсадида бозорни ўрганиш ва унга таъсир кўрсатишдир. Маркетинг - бу якуний натижа, яъни истеъмолчи нуқтаи назаридан олиб қараладиган бизнеснинг барча фаолиятидир (П. Друкер). Маркетинг – мижозларни излаб топиш, уларни сақлаб қолиш ва вояга етказишга қаратилган фан ва санъатдир. Маркетинг - бу савод билан сотишдир. Маркетинг - талабни тижорат асосида қондиришни бошқаришдир. Маркетинг - бу қайтиб келмайдиган товарларни қайтиб келадиган харидорларга сотишдир. Маркетинг - бу корхонанинг барча ресурсларини корхона ва истеъмолчилар талабларини хар иккала томон учун юқори фойда учун қондириш мақсадида йўналтириш, уларнинг хохиш-истаклари, эхтиёжларини аниқлаш, шакллантириш ва олдиндан кўра олиш жараёнидир (Берни Гудрич, США, 1960г.). Маркетинг - бу истеъмолчи талабини қондириш билан даромад олишдир. Маркетинг - бу компания имкониятлари ва истеъмолчилар талабининг ўзаро келишув жараёнидир. Маркетинг – истеъмолчилар сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолияти ўртасидаги ўзаро мутаносибликни ўрнатишдир Сергей Беззубцев). Маркетинг - бу истеъмолчиларнинг онгидаги эртанги кун эхтиёжларини аниқлаш ва келажакдаги истеъмолининг хажмини аниқлаш учун разведка қилишдир (Раис Гареев). Маркетинг - бу молиячилар фикрича қилиш мумкин бўлмаган, лекин хамма қиладиган нарсалардир. (Aндpeй Еремичев). Маркетинг - бу компаниянинг келажакдаги даромадининг ўсишига олиб келадиган харакатдлар мажмуидир. (Анна Чернобыльская). Маркетинг - бу бозорда тирик қолишнинг стратегия ва тактикалари бўлиб, салгина хатолик халокатга олиб келади (Алексей Шпагин). Маркетинг - бу сизнинг мижозни эгаллаш ва уни излаб топишга қаратилган хар қандай харакатларингиздир. (Рик Кренделл). Маркетинг – этиёжларни излаб топиш ва уларни қондиришдир (Oлeг Макаров). Маркетинг – компаниянинг бозорга йўналтирилган барча хатти-харакатларидир (Лолита Boлкoва). Маркетинг - бу бозорда янги қийматликларни яратиш учун доимий равишда янги имкониятларни излаб топиш ва амалга оширишдир (Aндpeй Еремичев). Маркетинг - бу бизнинг хамма нарсамиз (Виктор Шиков). Маркетинг - бу бозорга йўналтирилган, ижодий, тизимли ва тажовузкорона ёндашувни талаб этадиган бошқарув услубидир (Дихтль и X. Хершген). Маркетинг - бу товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи томон силжитишдан иборат иқтисодий фаолият туридир. Маркетинг - бу компания биринчи бўлган бозор нишаси ва бизнес йўналишини излаш ва компанияни халокат келтирувчи рақобат шароитида уни лидер даражасига олиб чиқувчи ғоя ва имкониятларни жорий этишдир (Игорь Климанов). Маркетинг – қарашлар тизими, тижорат фаолиятининг турли жихатларини тартибга солиш функцияси, иш фаоллигининг узаро боғлиқ элементлари, бизнес фалсафаси, товарнинг ўтмай қолиши билан боғлиқ инқирозни юмшатишга қаратилган фаолият, ниҳоят, талаб ва таклифни мувозанатга келтирувчи кучдир. Маркетинг–компаниянинг ривожланиши тирик қолишини таъминашдир (Зоя Таджиева). Маркетинг - бу уюшган ва пухта ўйланган стратегиялардир, уни амалга ошириш орқали танилиш ёки сотишни кенгайтириш мумкин (Эльбрус Гасанов). Маркетинг - бу ташкилот ресурсларининг бозор эхтиёжларига мос келишидир (Б. Соловьев). Маркетинг - бу ишлаб чиқарувчининг ўз мақсадларини амалга ошириш учун наф келтирувчи айрибошлаш жараёнини ташкил этиш, уни мустахкамлаш ва қўллаб-қувватлаш фаолиятидир. Маркетинг - бу мукаммал товарни яратиш ва уни мукаммал бозор сегменти томон силжитишга қаратилган мукаммал фаолиятдир. Маркетинг – айрибошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатларни очиб беришга харакат қилувчи хулқ атвор хақидаги фандир (С. Д. Хант). Маркетинг - Инсонлар ва ташкилотлар хохиш-истаклари ва эхтиёжларини товар ва хизматларни эркин рақобат орқали қондиришга қаратилган ижтимоий жараёндир (Ж.-Ж. Ламбен). Маркетинг - бу бизнес жараёнларни товар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига йўналишида амалга оширишдир (Америка маркетинг ассоциацияси). Маркетинг - бу бошқариш жараёни бўлиб истеъмолчилар талабини самарадорлик ва нафлилик тамойиллари асосида аниқлаш, олдиндан кўра олиш ва қондиришдир. (Общественный институт маркетинга, Великобритания). Маркетинг – истеъмолчиларнинг товар ва хизматларни рақобатчилардан эмас, биздан сотиб олишига халақит берувчи тўсиқларни бартараф этишдир (Дмитрий Ceмeнoв). Маркетинг – компания махсулотларига истеъмолчилар талабини аниқлаш, ошириш ва қондириш жараёнидир. Маркетинг – бизнес фаолиятининг товар ва хизматлар оқимини ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи ёки фойдаланувчига йўналтирувчи жихатидир. Маркетинг - бу бозор иштирокчилари ва муносабатларининг фалсафаси, стратегия ва тактикаси бўлиб, уни амалга ошириш орқали талабни самарали қондириш ва истеъмолчиларнинг муаммоларини хал этиш корхонани муваффақиятга элтади ва жамиятга наф келтиради. Маркетинг - бу истеъмолчи учун керакли товарни керакли жойга керакли вақтда ва керакли нархлар бўйича керакли миқдорда, шаклда, безакда етказиш ва ахборот беришдир. Маркетинг – имконият яратиш махоратидир (Игорь Качалов). Маркетинг - бу потенциал истеъмолчилар эхтиёжларини башорат қилиш ва бу эхтиёжларни мос товар, хизматлар, технология ва бошқаларни таклиф этиш орқали қондириш жараёнидир (Демидов, Завьялов). Маркетинг - бу истеъмолчини хабардор этиш ва рақобатчиларга қарши туришдир. Маркетинг - бу истеъмолчилар танловига таъсир кўрсатиш хақидаги билимлар соҳасидир». Маркетинг - бу товарни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчиларга узатиш билан боғлиқ тижорат фунцияларидир (American Heritage Dictionary) Маркетинг - бу товар ва хизматларни силижитиш, сотиш ва тарқатиш жараёни ёки технологияларидир (Merriam Webster) Маркетинг - бу товарларнингн ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига қадар силжишида иштирок этувчи функциялар мажмуидир (Merriam Webster) Маркетинг – бу шахсий ва умумий эхтиёжларни кондириш мақсадида режалаштириш, нархлаштириш, силжитиш ва ғояларни тақсимлаш, товар ва хизматларни айрибошлаш учун яратиш жараёнидир.(Америка маркетинг ассоциацияси) Маркетинг-махсулотлар ва хизматларни таклиф қилиш билан боғлиқ бўлиб потенциал харидорларни сотиб олишга ундовчи фаолликдир. Маркетинг ўзида махсулотни нархлаштириш, қадоқлаш ва уни реклама қилиш ва сотишга бўлган талабни шакллантиришни акс эттиради (MSN Encarta Dictionary). Маркетинг-харакат ёки хабарни вужудга келтирувчи харакат ёки хабардир Джей Баер -– President, Convince & Convert. Маркетинг-мижозлар эҳтиёжларини фирма даромадларига айлантириш жараёнидир. Марк Берджесс - , Blue Focus Marketing Маркетинг мижозлар ва сизнинг махсулотингиз ўртасида алоқаларни ўрнатиш, бренд ва бизнес яратишдир. Демак маркетинг энг аввало сизадн сотиб олишларини таъминлаш. Реджис Маккенна айтганидек: “Маркетинг-бу хаммаси”. Сэм Декер -, Mass Relevance компанияси асосчиси ва директори Маркетинг ва товар ва хизматлар таъминотчилари ўртасида боғлиқлик, буюртмачи ўртасидаги боғлиқликка қараганда сезиларсиз даражада бўлади. Маркетинг мижозларни тарбиялаб вояга етказади, уларни жалб этади ваэхтиёжларини қондиради. Бир вақтнинг ўзида таъминотчиларни ишончли консультант ва манба сифатида позициялаштиради. Яхши маркетинг-бу икки томонлама харакат қилиш, катта маркетинг эса мижозлар нимани хохлаши ва уларга ўша нарсани етказибберишдир Шеннандос Диас - Brass Knuckles Media президенти Маркетинг бу брендинг, нейминг, нархлаштириш ва сотувчи билан харидор ўртасидаги боғловчи кўприкдир. Маркетинг-бу тижорат дегани эмас. Джини Дитрих, Arment Dietrich, Inc. Ижорчи директори Маркетинг-бугунги кунда мижозларга қаратилган фаолиятдир. Маркетинг-бозор хақидаги ва керакли махсулот хақида билган холда кишилар орзусини яратиш ва унинг сиза бор эканлигини етказишдир. Қадимги мақолга эътибор берайлик “агарда сен энг яхши қопқон ясасанг, кишилар сенинг эшигинг олдига қадар йўл қуриб беради” бу мақолнинг хақлигини маркетингсиз исботлаб бўлмайди. Хақиқатдан хам одамлар сиза энг яхши қопқон борлигини билмаса, сизнинг эшигингиз қаердалигини хам билмайди. Шунингдек сизнинг эшигингиз тагигача йўл хам қурилмайди APR, PRESSfeed, PRESSfeed Маркетинг- " плей-мейкер”лар бизнесидир. Хар доимгидек энг қимматли ўйинчи доимо гол урадиган ўйинчи эмас, балки ўйинни вужудга келтирадиган, қулай вазиятларни танлай оладиган ва хамқасбларига ютуқ олиб берадиган ўйинчидир. Маркетингни жанг майдонининг бренди сифатида қарашади. Чунки у рақобатчилар холатини тезда фаҳмлайди, уларнинг кучли ва заиф жихатларини аниқлайди, ниҳоят улкан имкониятдан фойдаланиш учун шайбани хоккей таёғи(сотувчи)га тутқазиб беради.” Сэм Фироелла - The Social Roadmap директори Маркетинг-бу махсулотни сотиш учун мижозларни жалб этиш жараёнини тушунтириб берувчи атама. Агарда у узоқ жараённи ифодаласа бунад маркетинг махсулот ва хизматларни сотиш стратегияси ёки ғоясига айланади. Агарда маркетингни режадан бошлайдиган бўлсак бу стратегиянинг тактикаларидан иборат бўлади. Бу жараён компаниянинг потенциал харидорлар ва буюртмачилар билан макаммал муносабатларни ўрнатади. Лоис Геллер -Lois Geller Marketing Group президенти Маркетинг-кишиларга ўз махсулотларини кўпроқ сотишга ёрдам бериш билан ифодаланади. Джо Иазетто-UniCom Marketing Group президенти Маркетинг-бу брендинг, PR, реклама, тадқиқот, бевосита мулоқот, акциялар, содиқлик, талабни шакллантириш ва бошқалардир. Энн Голландии- WhichTestWon.com мухаррири 1. Маркетинг-фан ва санъат, сиёсий коммуникация. Дэйв Керпен- Likeable Media бош ижрочи директори. Маркетинг- иқтисодий ўсиш орқали талабни шакллантириш хақидаги фан ва санъатдир. Девид Мишчлер-Altascend Consulting президенти Маркетинг-бу мижозларга қанча кераклигини, хеч қачон билмаганларини кўрсатувчи ва доимо керакли эканликларини тушунтирувчи фаолият. Дорин Моран - Digital Strategist мутахассиси Маркетинг-бу товар ва хизматларнинг нархи ва зарурлигини ўзгартиришдир. Талаб нуқтаи назаридан олиб қарасак, марктеинг талаб эгри чизиғини ўнг томонга силжитиш ва эгилувчанлигини пасайтиришдир. Билл Таннер - A. H. Belo стратегик тадқиқотлар маркази директори Маркетинг-бу мақсадли аудиторияга товар ва хизматлар хақида ахборот бериш бўлиб самарали маркетинг ўзида фан ва санъатни уйғунлаштира олган иккитомонлама алоқалардир. Бу охири узлуксиз равишда аниқлаштирилиб, созлаб ва синаб туриладиган охири йўқ ўйиндир самарали маркетинг ўзрао хамкорликни яратади ва ишончни уйғотади. “push” и “pull”. Самарали маркетингнинг сири товар ва хизматларнинг бренд даражасига эришиш, мижозлар билан қандай қилиб ижобий алоқа ўрнатишдан иборат. Майк Спроуз -Epic Media Group компаниясининг маркетинг бўйича директори Маркетинг–бу сотишнинг ижобий даражасига эришиш, махсулот ва хизматлар брендини яратишни таъминлашга қаратилган комплекс тадбирлар йиғиндисидан иборат Жайме Сулати-Soulati Media директори Маркетинг-кўпроқ кишиларни тўплаш, янги махсулотларни кўпроқ сотиш, энг асосийси қўшимча даромад олиш мақсадида хулқ-атворга таъсир кўрсатишдир. Марк Шефер - Schaefer Marketing Solutions. Компанияси ижрочи директори Маркетинг-кишилар билан ўзига бўлган қизиқишни аниқлаш мақсадида кишиларни жалб этиш жараёнидир. Павел Фланиген.-Experiate.net консультанти Маркетинг кишиларнинг сиз ишлаб чиқарган махсулот ва хизматларингизни сотиб олишларига кўмак беради. Джейсон Фаллс- Social Media Explorer Маркетинг- бу истеъмолчилар талаб ва истакларини қондиришдир. Эндрю Коэн - The A Team президенти Маркетинг даромад олиш мақсадида ёки олдиндан кўзланган мақсадларга эришиш учун мижозларни хурсанд қилишдир. Стив Дикстейн - Hugo Naturals- бош ижрочи директори. Маркетинг-бу мижозларни излаб топиш, уларни хурсанд қилиш ва узоқ вақт ушлаб туриш, шунингдек улардан қандай қилиб фойда олиш санъати ва хақидаги фандир. Маркетинг мижозларга ва ижтимоий жамиятга нисбатан юксак ахлоқий стандартларни қамраб олиши ва дунёни янада яхшилашга интилмоғи керак Макс Калехофф- Clickable компанияси маркетинг бўйича вице-президенти Маркетинг-бу келажакда рақобатдан мукаммал, оқилона ва самарали ўтказилишини талаб этувчи кашфиётдир. Павел Кулавис - Sterling Park Group Маркетинг-потенциал харидорларни ўз товар ва хизматларини харид қилишларини таъминлашга хизмат қилувчи фан ва санъатдир. Маркетинг мижозларни мақсадли каналлар орқали қамраб олишга ва уларни “эътибор қаратиш, қизиқиш, ҳоҳиш-истак, ҳаракат.” Матрицасида бирлаштиришга хизмат қилади. Павел Мосенсон. NuSpark Marketing президенти. Маркетингнинг замонавий тарифи эхтиёжларни қондириш орқали қиймат ва бизнес яратишдир.. амалда бу мақсадли аудитория билан ахборот алмашиниш, бизнес жараёнлар давомида мунтазам равишда мулоқот қилиш ва ахборот алмашинишдир. Му алоқалар ва муносабатлар истеъмолчилар хулқ-атворига даромад нуқтаи-назаридан таъсир кўрсатади. Ли Odden , TopRank Online Marketing-ижрочи директори Маркетинг-бу истеъмолчиларни компаниянинг товар ва хизматларига жалб этишга ва истеъмолчилар билан боғланишга қаратилган барча фаолиятдир. Бу фаолият маркетингнинг барча каналлар бўйича кирувчи ва чиқувчи тактикаларини ўз ичига олади. Рамзий маънода маркетинг мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни қўллаб-қувватлайди В.Патрик- Viewpoint Construction Software-маркетинг коммуникациялари бўйича директори Маркетинг- мақсадли аудитория билан алоқа ўрнатишнинг мукаммал имконияти бўлиб уларни сизнинг махсулот ва хизматларингизга ижобий муносабатини шакллантиради . Самарали маркетинг- истеъмолчилар сизнинг махсулот ва хизматларингизда ўзларининг кундалик турмушида фойдаланишидир. Жанней Маллен - Zinio and VIVmag- минтақавий ижрочи ва маркетинг бўйича директори Маркетинг сотиш билан узвий боғлиқ тушунча. Аммо гап махсулотни сотиш хақида кетар экан уни маркетинг билан чалкаштирмаслик керак Маркетинг соҳасидаги фикрлар шундан иборатки, у бугунги кунда бизнесда яхши танилган мақсадли аудитория, рақобатчилар, харидорлар каби тушунчаларини қамраб олади. Бу тушунчалар маркетингда кўзланган мақсадга эришиш, бунинг учун бизнесни қаердан ва қандай бошлаш, кимлар потенциал харидорлар ва истеъмолчилар кимлардан иборатлигини аниқлаш учун қўлланилади. Маркетинг ёндашуви сотиш жараёнини бизнес сифатида талқин этади ва уни янги бозорга силжитишни мақсад қилади. Маркетинг жараёнидаги хар бир харакат истеъмолчи ва харидорларни янада яқинлаштириш, уларнинг харид қилиш эхтимолини янада оширишга хизмат қилади. Александр Тайлер - Citi Global Transaction Services-вице-президенти Маркетинг-реклама, PR, тўғридан-тўғри сотиш, мижозларни жалб этиш, уларни ушлаб туриш, даромадни ошириш ва сотиш жараёнини қисқартиришга қаратилган стратегик режадир. Валери Обен -, Foxboro Consulting Inc президенти. Маркетинг-мижозлар хақидаги энг бой билимлар тўплами (ҳоҳ бугунги бўлсин ҳоҳ келажакдаги). Маркетинг учун мижоз сўзи савол эмас, мен сизларнинг маълумотларингизни ўқиб кўраман, уларни ўзимнинг ва сизнинг дўстларингизга жўнатаман. Хар бир мижознинг исмини ўзимнинг тахаллусимда доимо кўтариб юраман ва сизнинг саҳифангизда акс этаман-fb.Facebook. Ари Херцог – Facebook алоқалар бўйича ижрочи директори Маркетинг- хар қандай фирма фаолиятини энг юқори чўққига элтувчи илғор тажрибалар, инновацион ғоялар ва юқори самарали процедураларни ўз ичига олган жараёндир. Download 91.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling