7. Раманинг ихтиёрий кесимидаги эгувчи момент МХ (13.8) формула ёрдамида қурилади..
8. Қурилган якуний (хотима) эгувчи момент эпюраси текширилади.
9. Кўндаланг куч эпюраси Qx якуний эгувчи момент эпюраси Мх асосида чизилади.
10. Бўйлама куч эпюраси Nx кўндаланг куч эпюраси Qx дан фойдаланиб чизилади.
11. Рамани умумий статик текшириш.
Бу текширишда раманинг барча таянч реакциялари Мx , Qx ва Nx эпюралардан аниқланиб қўйилади ва статика мувозанат шартлари орқали текширилади. ; .
Текшириш бажарилса рама тўғри ҳисобланиб, ички зўриқиш эпюралари тўғри қурилган бўлади.
Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар.
1. Кучлар усулининг асосий системаси қандай танланади?
2. Кучлар усулининг каноник тенгламалари қандай тузилади?
3. Кучлар усулининг асосий системаси деб нимага айтилади? ?
4. Кучлар усулининг каноник тенгламалари деб нимага айтилади?
5. Кучлар усулининг каноник тенгламаларини ёзинг?
6. Кучлар усулининг каноник тенгламаси коэффициентлари ва озод ҳадлари қандай аниқланади?
7. Кучлар усулининг каноник тенгламаси коэффициентлари ва озод ҳадларини текширишни айтинг?
8. Раманинг ихтиёрий кесимидаги Мx , Qx ва Nx эпюраларини куришни хамда текширишни айтинг?
9. Статик аниқмас рамаларни ташқи юклар таъсирига ҳисоблаш тартибини айтинг?
Do'stlaringiz bilan baham: |