Маъруза 1 геофизик тадкикотларни уйғунлаштиришнинг умумий масалалари


Download 105.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi105.78 Kb.
#1524360
  1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА 1



МАЪРУЗА 1 
 
ГЕОФИЗИК ТАДКИКОТЛАРНИ УЙҒУНЛАШТИРИШНИНГ 
УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ. 
Геологияга оид маълум бир масалани ечишда,чунончи кон қидиришда, 
унинг 
ҳажимларини, 
захираларини, 
таркибий 
қисимларини,ётиш 
чуқурликларини аниклашда қўлланилаётган замонавий геофизика усуллари 
аксарият бир хил натижа бермайди.Шу боис уларни уйғунлаштириб қўллаш 
максадга мувофиқ бўлиб, геофизик тадқиқотларнинг ишончлилик 
даражаси,демак, самарадорлиги ортади. Бу ўринда яна шуни айтиш 
керакки,сўнгги пайтларда фойдали казилма конларини чуқуррокдан 
қидиришга тўғри келмоқда.Чунки, ер юзасига якинрок жойлашган конлар 
асосан текшириб бўлинди ва ҳатто қазиб чиқариш ишлари ҳам баъзи 
конларда ниҳоясига етди. Табийки, фойдали қазилмаларни чуқуррокдан 
қидириш янги муаммоларни келтириб чиқаради.Булар асосан жойларнинг 
чуқурлик бўйича геологик тузилишини, фойдали қазилмаларнинг шаклланиш 
ва жойлашиш қонуниятларини ўрганишдан иборат бўлиб, қўлланаётган 
текшириш усул ва услубларини такомиллаштиришни тақазо этади. Айни шу 
максадда ҳам геофизик услубларни уйғунлаштириш катта аҳамият касб 
этади. Зеро, бунда айрим услубларнинг камчилик ва нуқсонларни қўллаганда 
бир-бирига яқинроқ натижалар олиш учун ҳам уларни уйғунлаштириш 
фойдалидир. 
Геофизик усуллар мажмуаси аниқ геологик масалани ечиш 
мўлжалланган физик-геологик шароитга мувофиқ равишда танлаб 
олинади.Уларнинг мақбул мажмуасини танлаб олишда қуйдаги умумий 
қонуниятлар таҳлил қилиб чиқилади. 
1. Геофизик таҳлил ва геологик тузилма орасида доимий боғлиқ 
мафжуд.Геологик тузилма бўлмаган бир жинсли геологик жисм таркибида 
қандайдир геологик тузилма шаклланган бўлса, бунда албатта геофизик 
аномалия кузатилади.Шуни айтиш керакки, бир хил геологик тузилмада ҳар 
доим 
геофизик 
майдон 
аномалияси 
бир-бирига 
ўхшаш 
бўлади 
(геофизиканинг 
тўғри 
масаласи), 
бир-бирига 
ўхшаган 
геофизик 
аномалияларда эса ҳар ҳил геологик вазиятлар кузатилишни мумкин 
(геофизиканинг тескари масаласи). 
2. Геологик тузилма ва фойдали қазилмали жинсларнинг физик 
хоссаларини ўзаро фарқ қилишига қўра геофизик аномалия равшан ва аниқ 
этади. 
3. Геофизик услубларининг самарадорлиги ва текшириш чуқурлиги иш 
жойнинг геологик –геофизик шароитларини, аниқлаб беради.Умумий ҳолда 
текшириш чуқурлигига қўра барча геофизик усуллар қуйдаги кетма-
кетлигида жойлашган:сейсмик қидирув , электроқидирув, гравиқидирув, 
магнитли қидирув, радиометрия ва ядро-физик қидирув. 
4. Ётиқ қатламли муҳитларини ўрганишда (қатламларнинг энгашиш 
бурчаклари <15–20 даража бўлса) сейсмик қидирув, электро-қидирув 


услубларидан тиккасига электр зондлаш (ТЭЗ) ва электромагнит зондлаш 
усуллари яхши натижа беради. 
5. Тик қатламли муҳитларни ўрганишда электрпрофиллаш, магнитли 
қидирув ва радиометрия усуллари ўз афзаллиги билан ажралиб туради. 

Download 105.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling