Маъруза 16. Фойдаланувчи томонидан аниқланган берилганлар турлари


Download 69.62 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi69.62 Kb.
#1518572
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu. Dasturlash (2)

Маъруза Фойдаланувчи томонидан аниқланган берилганлар турлари


Режа:
1. Санаб ўтилувчи тур.
2. Санаб ўтилувчи тур устида амаллар бажариш
3. Функциялар ва enum турлар
4. typedef билан ишлаш

1. Санаб ўтилувчи тур

1. Санаб ўтилувчи тур

C++ да берилганларнинг оддий турлари учта категорияга бўлинади: бутун, нуқтали сузувчи ва санаб ўтилувчи тур. Берилганларнинг int тури -2 147 483 648 дан 2 147 483 647 гача бўлган бутун сонлардан ташкил топган ва улар устида арифметик амаллар бажарилади (+, -, *, /, ва %). Модомики дастурнинг асосий мақсади берилганларни бошқариш экан, ихтиёрий программалаш тилида берилганларнинг турлари асосий тушунчларидан бири ҳисобланади.

Берилганларнинг санаб ўтилувчи турини аниқлаш қуйидаги қисмлардан иборат:

Берилганларнинг санаб ўтилувчи турини аниқлаш қуйидаги қисмлардан иборат:

1. Берилганлар турнинг номи;

2. Берилганлар тури номининг қийматлари;

3. Берилганлар турнинг қийматлари устида қандай амаллар бажариш;

C++ берилганларнинг оддий санаб ўтилувчи турини ва улар қийматларини аниқлашга имкон беради аммо улар устида қандай амаллар бажаришни эмас. Кўп миқдордаги, мантиқан боғланган ўзгармаслардан фойдаланилганда санаб ўтилувчи турдан фойдаланилгани маъқул. Санаб ўтилувчи ўзгармаслар enum калит сўзи билан аниқланади. Мазмуни бўйича бу ўзгармаслар оддий бутун сонлардир. Санаб ўтилувчи ўзгармаслар С++ стандарти бўйича бутун турдаги ўзгармаслар ҳисобланади. Ҳар бир ўзгармасга (сонга) мазмунли ном берилади ва бу идентификаторни программанинг бошқа жойларида номлаш учун ишлатилиши мумкин эмас.

Мисол учун ҳафта кунлари билан боғлиқ масала ечишда ҳафта кунларини душ (душанба), сеш (сешанба), чор (чоршанба), пайш (пайшанба), жума (жума), шанба (шанба), якш (якшанба) ўзгармасларини ишлатиш мумкин ва улар санаб ўтилувчи тур ёрдамида битта сатрда ёзилади:

Мисол учун ҳафта кунлари билан боғлиқ масала ечишда ҳафта кунларини душ (душанба), сеш (сешанба), чор (чоршанба), пайш (пайшанба), жума (жума), шанба (шанба), якш (якшанба) ўзгармасларини ишлатиш мумкин ва улар санаб ўтилувчи тур ёрдамида битта сатрда ёзилади:


Download 69.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling