Маъруза 22 Метал киркиш дастгохларини поедеворини хисоблаш дастгохларниурнатишни хисоби Режа
Download 248.77 Kb.
|
4-АМАЛИЙ маъвзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастгоҳларни бетон плиталарда ўрнатиш
- Дастгоҳларни алоҳида пойдеворларга ўрнатиш.
Пойдеворлар турлари. Дастгоҳ ости пойдеворлари икки хил асосий гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга дастгоҳка фақат асос бўлиб хизмат қиладиган пойдеворлар киради, иккинчи гуруҳга дастгоҳ билан бикр боғланган ва дастгоҳка қўшимча турғунлик ва бикрлик берадиган пойдеворлар киради. Агар дастгоҳ фақатгина битта белгиси бўйича иккинчи гуруҳдаги пойдеворни талаб қилиб, қолган барча белгилари бўйича биринчи гуруҳдаги пойдеворни талаб қилса, пойдеворни ҳисоблаш ва тайёрлаш иккинчи гуруҳ бўйича олиб борилиши керак.
Дастгоҳни ўрнатиш сехининг ёғоч полида ёки бетон полда мос выверка ва дастгоҳни полга винтлар билан маҳкамлаб амалга оширилади. Бетон полда чуқурлиги болт узунлигига мос бўган уя ковланади. Болт каллаги ва уя девори орасидаги бўшлиқ семент раствори билан тўлдирилади. Дастгоҳларни бетон плиталарда ўрнатиш Бу ҳолда пойдевор болтлари қўлланилади (6.1-расм). Бундай болтнинг каллаги учли қавурғали узайтирилган пирамида шаклида бўлади. Бетон плитани қўйишидан олдин пойдевор болтлари ўрнига уя ўлчами бўйича ёғоч колодкалар ўрнатилади, улар кейин пойдевор болтларини ўрнатишдан олдин олиб ташланади. Чуқурликнинг эни тешикнинг юқори қисмида болт каллагининг энли асоси ўтиши учун етарли бўлиши керак. Болт каллаги ва уя девори орасидаги бўшлиқ семент билан тўлдирилади. Дастгоҳларни алоҳида пойдеворларга ўрнатиш. Ишлаш жараёнида титрашларга олиб келадиган стоноклар алоҳида пойдеворларга ўрнатилади, шунда титирашлар пол орқали бошқа яқинда ишлаётган дастгоҳларга узатилмайди. Пойдеворни тайёрлаш учун дастгоҳ пойдевори ўлчамлари бўйича пол қисми олиниб, ҳисобланган чуқурликда чуқур ковланади. Кейин чуқур пол баландлигигача ғишт пойдевор қилинади, пойдевор болтлари учун уя қолдирилади, баъзида пойдевор болтлари бирдан ўрнатилади. Дастгоҳларнинг аниқлиги ва узоқ ишлаши уларни пойдеворга тўғри ўрнатишдан боғлиқ. Дастгоҳни ўрнатишда кўрсатма бўлиб паспортда келтирилган чизма хизмат қилади, унда кўрсатилган ўлчамлар дастгоҳнинг чиқиб турадиган ва ҳаракатланадиган қисимлари учун эркин майдонни таъминлайди. Хавфсизлик техникаси қоидалари билан ўрнатилган дастгоҳлараро ўтишларини сақлаш керак.Мустаҳкам пойдеворни фақатгина ишончли асосида қуриш мумкин. Грунтни қурилманинг бутунлигига зарарли таъсир кўрсатадиган юкни деформатсиясиз кўтариш хусусияти биринчи навбатда грунтга рухсат этиладиган босим билан аниқланади. Ер сиртидан 4 м дан чуқур бўлмаган асослар қилишда нормативлар бўйича грунтга рухсат этиладиган босим, қўйида кўрсатилганлардан ортиқ бўлмаслиги керак (кГ/см2 да). Download 248.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling