Маъруза 22 Метал киркиш дастгохларини поедеворини хисоблаш дастгохларниурнатишни хисоби Режа
Download 248.77 Kb.
|
4-АМАЛИЙ маъвзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастгоҳни ўрнатиш ва выверка усуллари
6.3-расм. Пойдевор болтлари
6.4-расм. Дастгоҳни пойдеворда ўрнатиш ва выверка билан ишлайдиган (бўйлама-рандалаш, ўйиш ва б.) дастгоҳлар бетон, темирбетон, бутобетон ёки ғишт тахламидан тайёрланадиган хусусий пойдеворларга ўрнатилади. Пойдевор ўлчамлари унга таъсир қиладиган юкдан боғлиқ равишда ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Пойдевор қаътий чизмага мос равишда тайёрланади. Пойдевор (кладкаси) дастгоҳни ўрнатишдан 7–10 кун олдин қилиниши керак, чунки раствор мустаҳкамланиб улгуриши керак. Пойдеворнинг таянч текислигини етарлигича аниқликда тайёрлаш мумкин бўлмаганлиги сабабли, дастгоҳ пойдеворга бевосита эмас балки қалинлиги 3–10 мм бўлган металлик полосалардан иборат таг қуйгичларда ёки қиялиги 4–50 пўлат клинларда ўрнатилади, улар битталик ёки иккиталик бўлиши мумкин (6.4,а ва б-расмлар). Клинларнинг жойлашиши стонокни ўрнатиш чизмасида кўрсатилади. Дастгоҳни ўрнатиш ва выверка усуллари Дастгоҳ пойдеворга бетон қотганидан кейингина ўрнатилади. Пойдеворни вақтидан олдин юклаш уни парчаланишига (ёрилишига) олиб келади. Пойдеворни амалда етарлича аниқлик билан тайёрлаб бўлмайди, шунинг учун дастгоҳ қалинлиги 3–10 мм бўлган металлик полосалардан иборат таг қуйгичларда ёки қиялиги 4–50 пўлат клинларда ўрнатилади, улар сони ва жойлашиши стонокни ўрнатиш чизмасида кўрсатилади. Одатда клин лар станина переметри бўйича бир-биридан 500–700 мм оралиқ билан ўрнатилади. Дастгоҳ шундай ўрнатиладики, бунда станина подошваси барча томонга бир хил масофага чиқиб туриши керак (6.5-расм). Кейин дастгоҳ уровен бўйича выверка. Станинанинг бўйлама йўналишдаги ҳолатини текшириш учун уровен икки жойда, станинанинг олдинги ва орқа йўналтирувчиларида ўрнатилади (6.6-расм). Станинанинг кўндаланг йўналишдаги ҳолати ҳам икки жойда кўприкда ўрнатилган уровен лар билан текширилади. Дастгоҳни барча йўналишларда ўрнатишга бўлган техник талабларда кўзда тутилган аниқлик (станинанинг 1000 мм узунлигига 0,04 мм) билан горизонтал ўрнатилиш клинларни керакли жойларга қоқиш билан (6.4,а-расм қаранг) эришилади. Йирик дастгоҳлар винт воситасида ростланадиган иккиталик клинлардан иборат башмакларда(6.4,б-расм қаранг) монтаж қилинади. Download 248.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling