Маъруза 3 3-мавзу. Иншоотларнинг ҳисоблаш тарҳларининг геометрик таҳлили


Download 79.03 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi79.03 Kb.
#1612098
1   2   3   4
Bog'liq
3-маъруза

W = 3D - 2Ш – С Т. (3.2)
Шарнирлар ва стерженлардан ташкил топган системаларнинг, яъни фермаларнинг эркинлик даражаси эса қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


W = 2Т - С – СТ, (3.3)
бу ерда: Т - ферма тугунларининг сони;
С - ферма ички стерженларининг сони;
СТ - таянч стерженларининг сони.
Таянч стерженларига эга бўлмаган системаларнинг эркинлик даражаси шу иншоотнинг ўзгарувчанлигига тенг бўлиб, қуйидаги муносабат орқали аниқланади:
U = W - 3 = 3D - 2Ш - 3. (3.4)
Шарнирлар ва стерженлардан ташкил топган системалар (фермалар) учун:
U = 2Т - С – 3. (3.5)
1. Агарда W > 0 ёки U > 0 бўлса, система геометрик ўзгарувчан бўлиб, етарли боғланишларга эга эмас. Бундай системалар механизм дейилади (2.6-расм, а).
2. Агарда W = 0, U = 0 бўлса, система етарли (минимум) боғланишларга эга бўлиб, геометрик ўзгармас бўлиши мумкин (2.6-расм, б).
3. Агарда W < 0, U < 0 бўлса, система ортиқча боғланишларга эга бўлади. Ортиқча боғланишлар сони қуйидагича аниқланади (2.6-расм, в):
СА = - W = CТ + 2Ш - 3D, (3.6)

бу ерда СА – ортиқча боғланишлар сони бўлиб, система статик аниқмаслик даражасини ҳам ифодалайди.


W 0 ёки U 0 шартларга аналитик шарт дейилиб, иншоотларни геометрик ўзгармас ва қўзғалмас бўлиши учун улар зарурий шарт бўлиб, етарли шарт эмасдир. Масалан, 3.4-расм, б да тасвирланган балканинг эркинлик даражаси W = 3×1-2×0-3=0 бўлса ҳам геометрик ўзгарувчандир, чунки бу ерда балка геометрик ўзгармаслигининг зарурий шарти бажарилгани билан етарли шарти бажарилмайди, у учта ўзаро параллел шарнирли қўзғалувчан таянчларга махкамланган бўлиб, горизонтал йўналишда ҳаракатга келиши мумкин.
Д емак, иншоотларни ҳақиқатан ҳам геометрик ўзгармас ва қўзғалмас эканлигини аниқлаш учун уларнинг тузилишини ҳам таҳлил қилиш зарур.
3. Иншоотлар ҳисоблаш тарҳлари тузилишининг таҳлили.

Иншоотларнинг тузилишини таҳлил қилиш учун дисклардан энг оддий геометрик ўзгармас системалар ташкил қилиш шартларини билишга тўғри келади. Улар қуйидагилардан иборат:


1. Геометрик ўзгармас системага бир тўғри чизиқда ётмаган иккита стержен бир шарнир орқали ўзаро туташтирилса, бу системанинг эркинлик даражаси ўзгармайди (3.5-расм, а), яъни геометрик ўзгармас система ҳосил бўлади.

Download 79.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling