Маъруза-3 Режа: Т
Download 157.14 Kb.
|
ТУК-мавзу-3-маъруза-2 (2)
3-МАВЗУ. ТРАНСПОРТНИНГ ТУРЛИ ШАКЛЛАРИДАГИ ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКА ТИЗИМЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ (маъруза-3) Режа: Транспортнинг турли хил турларида транспорт-логистика тизимларининг асосий техник-иқтисодий хусусиятлари: темир йўл транспорти, сув транспорти, автомобил транспорти, ҳаво транспорти, қувур транспорти Логистикада ташишнинг ҳал қилувчи роли фақатгина логистик харажатларнинг умумий таркибида транспорт билан боғлиқ харажатларининг катта солиштирма оғирлиги билан эмас, балки ташишларсиз моддий оқимларни ҳаракатлантириб бўлмаслиги билан ҳам тушунтирилади. Транспорт сервиси, масалан, юк терминалларида юкларга қайта ишлов бериш операциялари билан бирга транспорт сервиси, кўпинча логистик тизимларнинг фаолиятини аксарият турларини ўз ичига олади. Шу сабабли кўпгина транспорт-экспедиторлик фирмалари шакли ва моҳияти бўйича етказиб беришлар занжирларида юкларни ташишнинг замонавий амалиётини акс эттириш билан ўзларини логистик фирмалар ёки логистик операторлар (3PL-провайдерлар) деб аташлари табиийдир. Ташишнинг роли шунчалик каттаки, бу логистик функцияга тегишли бўлган масалалар доираси кўпинча махсус фан – транспорт логистикасининг ўрганиш предмети сифатида ажратилади. Логистик тизимни қуриш тамойилларига мувофиқ ташқи (таъминот – сотиш логистик каналларида) ва ички (ишлаб чиқаришнинг ичида, технологик) ташишни ажратиш мумкин. Мамлакатимизда юкларни ташишнинг замонавий тушунчаси бозор муносабатларини иқтисодиётнинг саноат тармоқларига тенглаштирилган тармоқдан хизмат кўрсатиш соҳаси – транспорт-логистика сервисигача ривожланиши билан сезиларли даражада ўзгарган. Бунда замонавий ташиш амалиётини логистик сервис нуқтаи-назардан қисқача қуйидагича ифодалаш мумкин: «талаб қилинган сифат ва миқдордаги керакли товар белгиланган вақтда ва оптимал харажатлар билан». Шу сабабли транспорт хизматининг истеъмолчилари транспорт турлари ва ташишнинг шундай усулларини танлайдиларки, улар логистик сервиснинг энг яхши сифатини таъминласин. Бозор иқтисодиёти шароитларида транспорт корхоналарининг фаолият юритишини характерли чизгилари транспорт хизматлари бозорининг шаклланиши, корхоналар ва транспортнинг ҳар хил турлари ўртасида рақобитнинг кучайиши, истеъмолчилар томонидан транспорт хизматларининг тарифлари ва сифатига қўйиладиган талабларнинг ортиши каби объектив ҳолатлар бўлиб ҳисобланади. Логистика харажатлари таркибида транспорт харажатлари каттагина улушни ташкил қилади (20—40% ва ундан ҳам кўпроқ), шу сабабли логистик менежмент ташишда ечимларни оптималлаштиришга катта эътибор қаратиши лозим бўлади. Мамлакатимизда логистиканинг оёққа туриши ва ривожланишида транспортга ўзига хос роль тегишли бўлади. Мамлакатимиздаги юкларни халқаро ташишларда иштирок этадиган транспорт ва экспедиторлик корхоналари ташиш ва юкларга қайта ишлов беришнинг замонавий логистик технологиялари – юкларни ташишнинг интер-, мультимодал ва терминал тизимларини, «эшикдан эшикгача» ташиш технологиясини, юкларни ташишни кузатиб боришнинг замонавий телекоммуникацион тизимлари ва ҳоказоларни жорий қилиш заруратини биринчилардан бўлиб ҳис қилганлар. Шунга қарамасдан, транспорт мажмуасида логистиканинг салоҳиятидан етарлича фойдаланиш муаммолари долзарблигича қолмоқда. Мамлакатимизнинг аксарият минтақаларида транспорт ва терминал-омбор мажмуаларининг ҳолатини таҳлил қилиш транспорт-логистика сервисининг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари ва муаммоларини аниқлаш имконини беради: тарифларнинг юқори даражаси, хорижий ташувчилар ва экспедиторлар билан рақобатнинг кучайиши; транспорт мажмуасининг фаолият юритишда маркетинг стратегияларининг йўқлиги; логистик сервиснинг жаҳон стандартларига жавоб бера олмайдиган паст сифати; ишлаб чиқариш-техника базаси, транспорт сервисининг инфратузилмаси, ташишларни амалга оширишда логистика жараёнини қўллаб-қувватлайдиган ахборот тизимлари ривожланишининг паст даражаси; ягона инновацион ва инвестицион сиёсатнинг йўқлиги; амалдаги ҳужжат айланмаси ва юкларни божхона расмийлаштириши жараёнларининг мураккаблиги ва мукаммал эмаслиги; ташиш жараёнининг иштирокчилари, терминаллар, омборлар, божхона, бошқа корхоналар ва бу корхоналарнинг хизматларидан фойдаланадиган истеъмолчилар ўртасида ўзаро ҳаракатлар ва ахборот боғланишларнинг паст даражаси; шерикларнинг транспорт-логистик сервис бўйича манфаатларининг сезиларли фарқ қилиши; ягона меъёрий-ҳуқуқий база, транспорт логистикаси соҳасида замонавий меьёрларнинг йўқлиги; транспорт-экспедициялаш фаолиятининг замонавий логистик технологияларининг етишмаслиги. Ҳозирги замонавий шароитларда транспорт сервиси фақатгина юкларни етказиб берувчидан истеъмолчига ташишнинг ўзини эмас, балки кўп сонли экспедиторлик, ахборотлаштириш ва трансакцион операцияларни, юкларга қайта ишлов бериш, суғурталаш, қўриқлаш ва ҳоказо хизматларни ҳам ўз ичига олади. Шу сабабли: Ташишни маҳсулотни маълум бир транспорт воситаси ёки воситалари билан, етказиб беришлар занжиридаги белгиланган технология бўйича кўчириш билан боғлиқ бўлган, ва ўз навбатида юкни кузатиб бориш, юкка қайта ишлов бериш, ўраш, юкка эгалик ҳуқуқини бошқага бериш, юкни суғурта қилиш, божхона жараёнлари ва ҳоказоларни ўз ичига оладиган логистик операциялар ва функциялардан ташкил топган асосий логистик функция сифатида таърифлаш мумкин. Умуман транспортнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: темир йўл транспорти; денгиз транспорти; ички сув (дарё) транспорти; автомобиль транспорти; ҳаво транспорти; қувурлар тармоқлари транспорти. Транспортнинг ҳар бир тури логистик бошқарувга нисбатан конкрет ўзига хос хусусиятларга, логистик тизимда ундан фойдаланиш имкониятини белгилайдиган ўзининг ютуқлари ва камчиликларига эга. Транспортнинг ҳар хил турлари транспорт мажмуасини ташкил қилади Ўзбекистоннинг транспорт мажмуасини унинг ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслар — транспортнинг ҳар хил турларида ташиш ва транспорт-экспедициялаш фаолиятини, темир йўллар, автомобиль йўллари ва улардаги иншоотларни, қувурлар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилишни, кемалар юрадиган гидротехник иншоотлар, сув ва ҳаво йўлларига хизмат кўрсатиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва транспорт жараёни билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажарадиган бошқа ташкилотлар тизимига кирадиган кадрларни тайёрлаш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширадиган тадбиркорлик субьектлари ташкил қилади. Логистик қарорларни қабул қилишда юкларни етказиб бериш схемаларида иштирок этадиган транспорт турини танлашга муҳим роль ўйнайди. Бунда транспортнинг ҳар хил турларини маълум бир солиштирма логистик тавсифларини ҳисобга олиш зарур бўлади (1-жадвал). 1- жадвал. Download 157.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling