Адабиётлар рўйхати:
Т.Кларк, Компьютерная химия, М., Мир, 1990.
В.И.Минкин, Б.Я.Симкин, Р.М.Миняев, Теория строения молекул,М., Высшая школа, 1979.
В.Ф.Травень, Электронная структура и свойства органических молекул, М., Химия, 1989.
Мустақил таълим мавзулари:
Квант кимёсининг асосий постулатлари.
Молекуляр орбиталлар назариясининг молекулалар ҳосил бўлишини тушунтиришдаги роли.
Молекуляр системаларда спектроскопик маълумотларнинг квант – кимёвий ҳисоби.
Кейслар
Кейс 1. Этилен молеуласидаги барча таъсирлашишлар даражаси ва йўналишларини қараб чиқинг. Уларнинг қанча қисмини молекуляр орбиталлар назарияси билан аниқлаш мумкинлигини белгиланг.
Кейсни бажариш босқичлари
1. Этилен молекуласининг график тасвирини чизиб барча таъсирлашишларни аниқланг.
2. Этилен учун молекуляр орбиталлар схемасини тузинг.
Назорат саволлари
1. Квант тушунчасини таърифланг.
2. Квант кимёнинг асосий постулатлари айтинг.
3.Водород атоми учун Шредингер тенгламаси ечимини таърифланг.
4. Гамилтониан оператирининг физик маъносини келтиринг.
5. Боғловчи ва бўшаштирувчи орбиталлар қандай фарқланади?
6. Z-матрица нима?
7.Ярим эмпирик усулларнинг зарурияти нимада?
8. Ярим эмпирик усулларнинг инвариантлиги деганда нимани тушунасиз?
9. Гелий атомининг ҳосил бўлишини квант – кимёвий усул ёрдамида ечинг.
Тест саволлари
1. Молекуляр механикадаги параметрланиш бу:
a) Молекулалар хосил бўлиш иссиқлиги киритилиши
b) Атомлар ўзаро таъсирлашув энергияси киритилиши
c) Зарядлар киритилиши
d) Идеал холатдан фарқ қилувчи ўртача қиймат киритилиши
2. Z-матрицада ишлатиладиган параметрларни кўрсатинг:
a) атомлараро масофа, валент ва торсион бурчаклар
b) декарт координаталар
c) сфера координаталар
d) координаталар марказидан масофа
Do'stlaringiz bilan baham: |