Маруза №4 25/20—26/20 Ҳайвон хомашёлари
Download 27.84 Kb.
|
МАРУЗА№4
МАРУЗА №4 25/20—26/20 Ҳайвон хомашёлари Гўшт - бу сўйилган йирик шохли ҳайвон танаси ёки тананинг нимталанган бир қисми бўлиб, у тўртта гистологик элемент - мушак (мускул), мой, бириктирувчи ва суяк тўқималари комплексидан иборат бўлади. Гўштнинг сифати тўқималарнинг миқдорий нисбати, уларнингфизик-кимёвий таркиби ва морфологик (ҳайвон тури, насли, ёши ва жинсига боғлиқ бўлган) тавсифлари билан аниқланади. Тўқималарнинг гўштдаги миқдорий нисбати тахминан қуйидагича бўлади: мускул - 50÷70 %, мой -3÷20 %, суяк - 15÷22 %, бириктирувчи тўқима - 9÷14 % бўлади. Гўштнинг озуқавий қиймати ундаги намлик, оқсиллар ва мойларнинг миқдорий нисбатлари, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, кўп турдаги тўйинмаган мой кислоталари, витаминлар, микро- ва макроэлемент-ларнинг миқдори ҳамда гўштнинг органолептик кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. гўшт инсон овқатланишида муҳим оқсил ва ёғ моддаларининг манбаи ҳисоблана- ди. Гўштдаги оқсил моддаси ҳайвоннинг зоти ва ориқ-семизлигига қараб 12 дан 20 процент- гача бўлади, ёғнинг миқдори эса 7 дан то 36 процентгача бўлишлиги аниқланган. Маълум- ки, гўштнинг кўп қисми, яъни 70 процентгача сувдан иборат бўлади. Шу сабабли қайнатилган ёки қовурилган эт кўпаймайди, аксинча ҳажми камаяди. Оқсил моддасининг сифатли ёки сифатсизлиги таркибидаги аминокислоталарга боғлиқдир. Сифатли аминокислоталар ин- сон аъзоларининг тузилиши учун бебеҳо бўлган актин, миозин, миоген, миоальбумин, глабулин икс, миоглабин кабилардан иборат бўлиб булар асосан гўштнинг мушак тўқима- ларида мавжуддир. Сифатсиз аминокислоталар эса гўштдаги сочўсар, пай деб аталувчи бириктирувчи тўқималар таркибидаги коллаген билан эластилиндир. Колло- ген узоқ қайнатиш натижасида эриб желотин, яъни лиқ-лиқ ҳосил қилади ва биологик жиҳатдан фойдали бўлсада бироқ таркиби ҳарорат таъсир қилганда ҳам юмшамайди, таркиби ҳам қашшоқ, шу сабабли унинг озиқали қиммати йўқ ҳисобланади. Гўшт тарки- бида яна инсон аъзоларига биологик жиҳатдан кучли таъсир этадиган экстрактив моддалар ҳам бўлади. Гўшт яна дармондорилар ҳамда маъдан тузларининг манбаи ҳисобланади. Таркибида А, В, Д ва РР дармондорилари ва 1 процентгача маъдан тузлари мавжуд- лигини аниқлашган. Ҳар қандай ҳайвон гўштининг сифатлилиги (лаззати, ориқ-семиз- лиги, ташқи кўриниши ва кимёвий таркиби) чорванинг боқилишига, йил фаслларига, қачон сўйилганлигига ва қандай сақланганлигига боғлиқ бўлади, энг муҳими гўштнинг сифатини ҳайвоннинг зотдорлиги белгилайди. Шунинг учун уй ҳайвонлари гўштдор-сутдор, гўштдор- жундор, гўштдор-сутдор-жундор ва гўштдор- ёғдор зотларга бўлинади. Тансиқ таомлар тайёрлаш учун кейинги, гўштдор-ёғдор зотдаги ҳайвонат гўшти, яъни яхши боқилган қўй, қўчқор, совлиқ, сўқим, йилки, товуқ-бройлер энг маъқули ҳисоблана- ди. Таом тайёрланадиган гўштнинг пазандалик жиҳатидан товаршунослиги билан ҳам танишиб чиқмоқчи бўлсак, унинг тузилиши мушак тўқималари, бириктирувчи тўқималар, ёғ ва суяк ҳужайраларидан иборат бўлади. Download 27.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling